ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАЙСИ ШАРБАТЛАР БИЛАН ИЧИБ БЎЛМАЙДИ?

ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАЙСИ ШАРБАТЛАР БИЛАН ИЧИБ БЎЛМАЙДИ?

Барча дори воситаларини қаътий тартибда врач кўрсатмаси ёки дори воситаси билан бериладиган йўриқнома қоидаларига амал қилган холда ичиш керак.

Хозирда тиббиётда дори воситаларини грейпфрутли шарбатлар билан ичиш тавсия этилмайди. Бу шарбатлар таркибидаги фуранокумаринлар жигар томонидан узоқ ва қийин ўзлаштирилгани сабабли, дорилар қабул қилинганда жигарда парчаланиш жараёни улгурмайди ва катта миқдорда уларнинг қонга тушиши кузатилади. Айрим холларда дори воситаларини қондаги концентрациси 200% гача кўпайиб кетиши кузатилади. Бундай дорилар қаторига антиаритмик, антигистамин, гиполипидемик, йўталга қарши ва таркибида силденафил, варденафил, тадалафил тутувчи препаратлар (жумладан виагра) киради. Хозирга келиб бу рўйхат 50 ва ундан ортиқ дориларни ўз ичига олади.

Қуйида бир қатор дори воситаларини ўзаро ёки озиқ махсулотлари билан мос келмаслиги келтирилган.

АНТИДЕПРЕССАНТЛАР, уйқу дорилари ва транквилизаторларни спиртли ичимликлар билан ичиш мумкин эмас. Бунда уларнинг ўзаро таъсири кучайиши натижасида Сизнинг реанимацияда уйғонишингизга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, антидепрессантларнинг қабул килганда сыр, сўяли соуслар, балиқ икраси, кофе ва сливка истемол қилиш тавсия этилмайди. Бу артериал қон босимини ортиши ва кучли бош оғриғига олиб келиши мумкин.

АНТИБИОТИКЛАР ва ошқозон оғриғига қарши дорилар кофе, пепси кола билан ичиш мумкин эмас. Бу ошқозонни таъсирланиши ва асабий зўриқишга олиб келади.  
Тетрациклин қатори антибиотикларини сут ва сут махсулотлари билан ичиш мумкин эмас. Чунки сут таркибидаги кальций ионлари тетрациклин билан бирикиб қийин эрувчи бирикмаларни хосил қилади ва дорини сўрилишини секинлатади.

СИЙДИК ХАЙДОВЧИ ПРЕПАРАТЛАР қабул қилинаётган пайтда организмга калий моддасига бой овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Яшил нўхат, қизилча, олма, картошка, сабзи, исмалоқ, отқулоқ, қуритилган ўрик қоқи шулар жумласидандир.

ЮРАК ВА ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ бошқа препаратларни ичилаётганда янги кўкат махсулотлар (салат, карам, исмалоқ, оққулоқ) ейиш мумкин эмас. Негаки уларнинг таркибидаги К витамини жигарда қоннинг қўйилишини кучайтирадиган протромбин синтезланишини кучайтиради.

КАМҚОНЛИККА ҚАРШИ темир препаратлари ичилаётганда гўшт махсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш ва иложи борича уларни сут, кофе ва мева шарбатлари билан қўшиб ичмаслик тавсия қилинади.

АСПИРИН ошқозон шиллиқ пардасини таъсирлагани сабабли, асосан овқат егандан сўнг ичилади. Уни апельсин ва бошқа нордон шарбатлар билан, аччиқ ва цитрусли таомлар билан истеъмол қилиш мумкин эмас. Таблеткани майдалаб сут ёки минерал сув билан ичиш мақсадга мувофиқ.

ГОРМОНАЛ ПРЕПАРАТЛАР ичилаётганда моддалар алмашинуви бузилмаслиги учун оқсилга, калий тузларига ва витаминларга бой озиқ моддалар қабул қилиш лозим. Жумладан, творог, бошқа сут  ва балиқ махсулотлари, ўрик қоқиси, майиз, ошқовоқ. Орал контрацептивлар кофеин тутувчи махсулотлар билан мос келмади. Акс холда уйқусизлик ва гиперфаоллик кузатилади.

ЁҒДА ЭРУВЧИ ВИТАМИНЛАР A, D, E, K ни овқатдан кейин ичиш мақсадга мувофиқ. Хайвон ва ўсимлик ёғига бой овқатлар бу витаминларни сўрилишини тезлатади.

ЎСМАГА ҚАРШИ ПРЕПАРАТЛАР ичилаётганда қон купайтирувчи: жигар, балиқ, сабзи, укроп, анор, смородина каби озиқ моддалар ва асал ейиг тавсия этилади.

Бир нечта препаратларни бирданига  истеъмол қилиш керак бўлса, уларни алохида ичиш тавсия этилади. Умуман олганда деярли барча дорилар учун умумий қоида: таблеткалар ярим стакан хона хароратидаги оддий қайнамаган сув билан ичилади. Иложи борича дорини ётган холда дори ичишдан сақланинг.   

© https://t.me/gepamed_ultra