ЧАПАҚАЙЛАР ХАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

ЧАПАҚАЙЛАР ХАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

ЧАПАҚАЙЛАР – ўз шахсий эхтиёжлари (ёзиш, чизиш, овқат тайёрлаш ва бошқалар) учун чап қўлидан фойдаланувчи инсонлар хисобланади.

ЧАПАҚАЙЛАР ХАҚИДА БИР ҚАТОР ФАКТЛАРНИ КЕЛТИРАМИЗ:
•    Статистика бўйича ер шари умумий ахолиси сонининг 7 фоизи (500 миллион киши) чапақай хисобланади.  
•    Чапақайлик патология эмас ва уларга юмушларни ўнг қўл билан бажаришга мажбурлаш илгари замон педагогикасининг қўпол хатоси хисобланган.
•    13 август - чапақайлар учун алохида байрам куни деб эълон қилинган.
•    Чапақайларнинг экстрасенсор хусусиятларга эга бўлади, аммо уларнинг кўпи хаётда буни қўллай билмайди.
•    Чапақайлар ишонувчан, тез таъсирланувчан, йиғлоқи, инжиқ бўлиб, ўз истаги амалга ошмагунча тинчимайди.
•    Чапақайлар темпераментли бўлиб, эмоционал беқарор, осон қўзғалувчан, кайфияти тез-тез ўзгариб турувчи, ўз эхтиросларини жиловлай билмайдиган хисобланади. Айниқса эркакларнинг ўз ўзини бошқариш даражаси камайган бўлиб, осонлик билан ғазаб отига миниши мумкин.
•    Хар бешинчи гениал инсонлар чапақай хисобланади. Чапақайлар оддий бир вазифани хам ўнлаб ечимини келтиришади. Альберт Энштейн, Гай Юлий Цезарь, Лев Толстой, Пабло Пикассо Мэрилин Монро – хаммаси чапақай бўлган.


•    Спортчилар орасида хам чапақайлар кўп учраб, 40% медалларни айнан улар қўлга киритади. Улар орасида футбол, бокс, теннис, қиличбозлик каби сохалар бўйича чемпионлар кўп.
•    Чапақайлар ижод вакиллари бўлиб, улар орасида кўплаб санъат арбоблари: актерлар, шоирлар ва композиторлар етишиб чиққан.    
•    Чапақайлар муаммоларни тўлалигича тушуниб, ахборотларни тез илғаб олади, лекин аниқ фанлар (математика) ва логик жихатидан фикрлаш уларнинг оғриқли нуқтаси хисобланади.


Ўз фарзандингизни чапақайлиги текширишни бир қатор усулар  бор:
•    Етакчи қўлни аниқлаш – болага бармоқларини муштлаш тавсия этилади, тепада қолган  бармоғи асосий хисобланади;
•    Хар иккала қўллар кўксига қўйилганда (Наполеон позаси) устида турган қўл етакчи хисобланади;
•    Болага механик қўл соати берилади, бола уни қайси қулоғи билан эшитса, шу томон етакчи хисобланади;
•    Болага ўйинчок қурол берилиб, нишонга мўлжаллаш айтилади. Бола қайси кўзи билан қараса шу кўзи фаол хисобланади;  
•    Болага оёқларини чалкаштириб ўтириш таклиф қилинади. Қайси оёғи иккинчисини устида турса шу оёқ фаол хисобланади.

Маркетинг йўллари.

Бу дунё қулайликлари асосан ўнақайларга мослаштирилган. Масалан барча супермаркетларда харакат соат йўналишига қарши бўлиб, бу харидорларга буюмларни ўнг қўли билан олиб саватга солиш қулай бўлиши учун мослашган. Қанча кўп товар олинса даромад шунча кўп бўлади.

Стадионларда спортсменлар соат йўналишига қарши югуришади. Бу уларнинг муюлишларда фаол оёғича таянишига ва йиқилиб тушмаслик учун мўлжалланган.

Метро турникетлари хам, тикув машиналари ва канцелярия буюмлари хам асосан ўнг қўллиларга мослашган.

Олимлар чапақайлар хақида энди қулайликлар яратиш учун шуғулланишмоқда. Бу расмда Европа олимларининг кўп йиллик изланишлар самараси келтирилган.



© https://t.me/gepamed_ultra