ПУЛ ДАРАХТИ - КРАССУЛАНИНГ ТАБОБАТДАГИ ҚЎЛЛАНИШИ.

ПУЛ ДАРАХТИ - КРАССУЛАНИНГ ТАБОБАТДАГИ ҚЎЛЛАНИШИ.

КРАССУЛА – ўсимлиги парвариш борасида унчалик инжиқ эмас. Унинг даволовчи хусусиятлари илмий жихатидан тан олинмаганлигига қарамай халқ табобатида анчадан буён қўлланилиб келмоқда. Крассулоаинг шарбати таркибида маргимуш бирикмалари бўлгани сабабли фақат ташқи қўллаш учун буюрилади:
 
1.    Крассуланинг янги шарбати жарохатларни битказиш ва яллиғланишга қарши таъсири бор. Бунинг учун унинг баргларини майдалаб, бўтқасимон холатга келтирилиб, теридаги  жарохат юзасига қўйилади.

2.    Крассула қадоқларни йўкотишда эффектив хисобланади.Унинг баргини юза қаватини шилиб, теридаги қадоқ устига қўйиб боғланади ва бир кечага қолдирилади.

3.    Вирус ва бактерияларга қарши таъсири бор. Крассула баргининг 10 донасини сиқиб, 150 мл сув билан аралаштириб, стоматит, гингивит ва ангинада оғиз чайқалади. Шу воситанинг ўзида герпетик тошмаларни суртиш, бурун шиллиқ қаватининг полипозида 4-5 махал ишлов бериш мумкин.

4.    Геморроидал тугунларни шамоллашини олдини олади. Бунинг учун унинг сокини вазелин мойи билан аралаштириб, суюқ эмульсия холатига келтирилади ва тампонга шимдирилиб, тўғри ичакка қўйилади. Муолажа суткасига 2-3 марта қайтарилади.     

5.    Оёқ веналари варикози хасталиги натижасида келиб чиққан нохуш сезгиларни йўқотиш учун унинг шарбатини спиртли настойкаси тери устига суртилади. Настойкани тайёрлаш усули: шиша идишнинг учдан бир қисмича майдаланган крассула барги солинади, устига тўлдириб ароқ қуйилади ва 3-4 хафтага қоронғу жойда сақланади.

6.    Крассуланинг оғриқ қолдирувчи хусусияти невралгия, ревматик артрит, артроз, бод касалликлари, шунингдек, пай чўзилишлари, лат ейиш ва енгил куйишда қўлланади. Бунинг учун унинг спиртли настойкалари ишлатилади.

 Эслатиб ўтамиз крассула билан даволанишдан олдин врач маслахатини олиш тавсия этилади.

© www.gepamed.uz