МИОКАРД ИНФАРКТИНИ ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИ 5 БЕЛГИСИ.

МИОКАРД ИНФАРКТИНИ ЯҚИНЛАШАЁТГАНИНИ 5 БЕЛГИСИ.

Хар йили ер шари ахолисининг 4,5 миллионтаси миокард инфаркти хисобига хаётдан кўз юмади. Бошқача айтганда ўлган одамларнинг 48 фоизи миокард инфаркти хисобига тўғри келади. Сўнгги йилларда бу касаллик ёшариб 30-50 ёшли эркакларни қамраб олди.

Бу касалликни келтириб чиқарувчи омилларга ирсият, кам харакатчанлик, зарарли одатларнинг мавжудлиги, семизлик, хафақон касаллиги, стресс ва аёлларда шунингдек, гормонал ўзгаришлар киради.

Одамлар фикрича миокард инфаркти бирданига бошланади ва унинг олдини олишнинг имкони йўқ деб ўйлайди. Аслида эса инфаркт яқинлашаётганлиги маълум белгиларини бир неча хафта ва ойлар илгари аниқлаш мумкин.


Қуйида уларнинг асосийларини келтирамиз.

1. ХАНСИРАШ.

Миокард инфарктида нафақат юрак балки нафас тизими аъзолари фаолияти хам бузилиб, ўпканинг вентиляция жараёни қийинлашади. Бу одамларда енгил жисмоний нагрузкаларда хам хансираш билан намоён бўлади. Шунинг учун бироз қадамингизни тезлатганда ёки зинадан кўтарилганда ўзингизда хансираш сезсангиз дархол шифокорга мурожаат килишингиз сўралади.

2. ТУМОВГА ХОС БЕЛГИЛАР.

Қон айлнишини бузилиши организм иммунитетини сусайтиради ва турли инфекцияларга сезувчан қилиб қўяди. Кўп бурун битиши, томоқни қуруқшаши, йўтал ва ўткир респиратор хасталиклар белгилари инфаркт яқинлашаётганини билдиради.

3. КЎКРАК ҚАФАСИДАГИ ОҒРИҚЛАР.

Кўпчиликнинг ўйлаганичалик миокард инфаркти доим хам кучли оғриқ билан бошланмайди. Кўплаб одамлар айниқса эркаклар кўкрак қафасидаги оғриқлар, кўкрак қисиши, оғриқни чап елка ва қўлларга узатилиши каби белгилар оғриқ интенсивлиги юқори бўлмагани сабабли эътибор бермайди. Асабийлашганимга ёки чарчаганимга шундай бўлди, дам олсам ўтиб кетади деб ўйлайди. Шу сабабли кўкрак қафасидаги хар қандай оғриқларга жиддий эътибор бериш талаб этилади.

4. ЧАРЧАШ, БЎШАШИШ, УЙҚУЧАНЛИК.

Диққат эътиборни жамлай олмаслик. Қундузи уйқусираб юриш ва кечга келганда ухлай олмаслик каби белгилар одам дам олиш кунлари ёки кичикроқ таътилдан кейин хам йўқолмаса албатта врачга мурожаат килиш зарур.

5. БОШ АЙЛАНИШИ.

Қон айланишни бузилиши биринчи навбатда бош мияга таъсир этади. Бош мия гипоксиясининг биринчи белгиси тез-тез қайталанувчи бош айланиши хисобланиб, улар чарчаш, стресс, бошни кескин бураш натижасида пайдо бўлади.

Сизда миокард инфаркти келтириб чиқарувчи омиллари бўлса, Сиз мураккаб ва асабий иш фаолияти билан шуғулланадиган бўлсангиз, шунингек ёшингиз 40-50 га етган бўлса, албатта врач назоратида бўлинг.


© www.gepamed.uz