КЕЧ СОАТ 6 ДАН КЕЙИН ЕЙИШ МУМКИН БЎЛГАН 12 МАХСУЛОТ.

КЕЧ СОАТ 6 ДАН КЕЙИН ЕЙИШ МУМКИН БЎЛГАН 12 МАХСУЛОТ.

Келишган қомат хақидаги фикр инсонни овқат ейишга бўлган талабини кескин чегаралашга ва хаёти тарзини ўзгартиришга сабаб бўлади.

Диетологларнинг шундай талаблари хам борки, уларга риоя қилиш хамманинг хам қўлидан келавермайди. Кўп холларда кун давомидаги оғир мехнатдан сўнг кечга бориб хордиқ чиқариш ва бўшашиш талаб қилинади. Бунинг энг яхши йўли эса яхшилаб тўйиб овқатланиш хисобланади. Шундай махсулотлар борки уларни куннинг қай вақтида истеъмол қилишдан фарқли равишда ортиқча килограммлар олиш хавфи бўлмайди. Қуйида шулар тўғрисида тўхталиб ўтамиз.

Киви.

Энг эффектив ёғ эритувчи хисобланиб, таркибидаги пектин моддаси ва органик кислоталар хисобига овқат хазм қилиш системаси фаолиятини нормаллаштиради.

Камбала.

Балиқнинг бу тури диетик махсулот хисобланиб, таркибида организм учун фойдали бўлган Омега-3 и Омега-6 ёғ кислоталарини тутади. Уни мунтазам қабул қилиб туриш шунингдек, тери, тирноқ ва соч учун фойдали хисобланади.

Треска.

Кам калорияли балиқнинг бу турида йод, олтингугурт ва РР витамини кўп бўлиб, қон ва қон айланиш системасига яхши таъсир қилади. Буйрак ва ўт тош касаллигида ва гипертонияда фойдали хисобланади.

Қизилча.
Табиий шакарга бой бу сабзавот организмни витамин ва минералларга бойитади, тинчлантирувчи эффекти бор. Уни қандли диабет, ич кетиши ва гастрит касаллиги бор инсонларга тавсия этилмайди.

Шампиньонлар.
Қўзиқоринлар оғир таом хисобланишига қарамай шампиньонларни кечқурун тановул қилиш таъқиқланмайди. Улар очлик хиссини тезда ва эффектив қолдиради. Салат таркибида истеъмол қилинганда таркибидаги аминокислота, витаминлар ва микроэлементлар фойдали хисобланади

Ошқовоқ.

У витамин ва микроэлементларга бой клетчаткали махсулот хисобланади. Ундаги биологик актив моддалар тинчлантирувчи, антидепрессив ва уйқуни яхшиловчи эффект беради, қоринни тез тўйғазади. Ошқовоқни гипоацид гастрит, диабет ва метеоризмда қабул қилиш мумкин эмас.

Шолғом.

Айнан семириш ва гиперхолестеринемияда фойдали хисобланиб, организмга тинчлантирувчи, ўсмага қарши эффект беради.

Сельдерей.

Таркибида кўплаб калий, марганец, натрий, фосфор, кальций, витаминлар ва эфир ёғлари тутган бу махсулот сийдик хайдовчи, шамоллашга қарши, иммуномодулятор ва қон томирларни кенгайтирувчи хусусияти бор.  

Маккажухори.

Жўхори доналари тез хазм бўлиб, моддалар алмашинувини тезлатади.  

Нок.
Кечки пайтги очлик хиссини бир дона олма билан қондириш мумкин. Бу мақсадда камроқ миқдорда қанд тутган нок зининг кам калориялиги ва иштаха очувчи кислоталарни тутмаслиги билан устун туради.
 
Сабзавотлар икраси.

Минимал ўсимлик ёғида бақлажон, ширин мурч, помидаор, пиёз, сабзи, чеснок, қузиқоринлар ва турли кўкатлар қўшиб тайёрланган икра нонсиз истеъмол қилинганда очлик хиссини тез йўқотувчи пархез таом хисобланади.

Карам.

Унинг хамма  турлари кам калорияли хисобланиб, истемол қилаётганда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
•    Баргли карам хом ёки тузланган холида ейилса қоринда ортиқча газ хосил килади;
•    Карам ошқозон секрецияси юқори бўлган одамларга тавсия этилмайди;
•    Гулкарамни хом холида ейиш мумкин эмас;
•    Гулкарам бод касали борларга тавсия этилмайди;
•    Брокколи ва гулкарам аллергия чақириши мумкин;
•    Брокколи буқоқ касали бор одамларга мумкин эмас.

© www.gepamed.uz