СОВУҚҚА АЛЛЕРГИЯНИ ДАВОЛАШ.

СОВУҚҚА АЛЛЕРГИЯНИ ДАВОЛАШ.

Совуққа аллергия. Нима қилмоқ керак?
1.    Иссиқроқ кийиниш керак деган маслахатни инкор этманг. Оёқларингизни қўшимча пайпоқлар, бўйнингизни шарф, қўлингизни қўлқоплар билан иситинг. Танангизга бевосита тегиб турувчи ички кийимларингизни пахтадан ёки зиғир толасидан бўлишига эътибор қаратинг. Синтетика ва юнг салбий эффектларга олиб келиши мумкин. Капьюшон хам кучли шамолда совуқдан яхши химоя қилади.
2.    Совуқ хавога чиқишдан 20-30 дақиқа илгари юз ва қўлларингизни махсус химоя кремлари билан суртинг. Кремларнинг намловчи бўлмаслигига эътибор беринг. Негаки уларнинг таркибидаги «намлик» совуқда терига салбий таъсир этади. Гигиеник помадани хам унутманг.
3.    Кўчага чиқишдан олдин организмни иситувчи ичимликлар истеъмол қилинг.
4.    Кўчада имкон қадар бурун орқали нафас олишга харакат қилинг.
5.    Ўз овқатланиш рационинигизни кўриб чиқинг. Ёнғоқ, балиқнинг ёғли навлари, зайтун мойи ва омега-3 ёғ кислоталари тутувчи махсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.
6.    Бўрсиқ мойи хам яхши эффект беради. Уни терининг очиқ жойларига кўчага чиқишдан 20 даққа олдин суртиш ёки нонуштадан 40 дақиқа олдин 1 ош қошиқда истеъмол қилиш мумкин. Тўйинмаган ёғ кислоталари ва витаминларга бой бу ёғ сусайган организмни кучайтиради.
7.    Организмни чиниқтириш уни аста-секин совуққа ўргатиш хам ортиқчалик қилмайди. Аммо бу одатни ёзнинг иссиқ ойларидан бошлаш лозим.
8.    Иммун тизимини кучайтиринг.



Совуққа аллергияни даволаш.
Юқорида айтилган чора-тадбирлар эхтимоли мумкин бўлган аллергик реакцияларнинг олдини олишда ёрдам беради. Аммо аллергик реакция намоён бўлганда ёки доимий тусга ўтганда нима қилмоқ керак? Шак-шубхасиз даволаш касалликнинг белгиларига боғлиқ.
1.    Биринчи ўринда, совуқ қотаётганингизни хис қилаётган бўлсангиз исинишга харакат қилинг: одеялога ўранинг, иссиқ чой ичинг ва хаказо…
2.    Тери тошмалари безовта қилса антигистамин малхамлари суртинг. Улар шиш ва қичишишни йўқотибтери қопламаларини тикланишини таъминлайди.
3.    Сизнинг шиллиқ қаватларингизни совуққа ёмон реакция кўрсатишини билган холда кўчага чиқишдан олдин бурунга антигистамин дорилардан томизиб олинг.
4.    Совуққа аллергиянгиз доимий тус олса кўра антигистамин таблетка ёки сиропларни ичиш тавсия этилади.

Бу барча чоралар аллергик реакцияларни даволашга эмас, балки белгиларини йўқотишга ва олдини олишга қаратилган. Бу муаммога жиддий ёндошишни истасангиз врач маслахатини олинг. Терапевт, аллерголог, дерматолог ва иммунологлар реакция сабабини аниқлаб адекват дори терапиясини ёзиб беради.   


© www.gepamed.uz