ХОМИЛАДОРЛИКДА БОЛА ТУШИШИ ҚАЧОН ВА НИМА САБАБДАН СОДИР БЎЛАДИ?

ХОМИЛАДОРЛИКДА БОЛА ТУШИШИ ҚАЧОН ВА НИМА САБАБДАН СОДИР БЎЛАДИ?

БОЛА ТАШЛАШ (выкидыш, et abortivum) – бу хомиладорликни ўз-ўзидан 1-2 триместрларида (22 хафтасигача) узилиши хисобланди. Бу даврда хомила вазни 500 граммни ташкил қилади. Хомиладорликнинг 22 хафтасидан 40 хафтагача мухлатда тугаган хомиладорликда болани қутқариб қолишнинг имкони бор. Шу сабабли 22 хатадан кейин тушган болаларни – хомилани эрта туғилиши дейилади.

Бола ташлашлар кўп учрайди. Турли маълумотларга қараганда 15-20 фоиз хомиладорликда бола ташлаш кузатилади.
Бола ташлашлар 2 хил бўлади:
1.    Спонтан (спорадик), бунда аёлда 1-2 та бола ташлаш кузатилади.
2.    Одатий, бунда 3 ва ундан ортиқ хомиладорликлар бола ташлаш тугаб, одатда маълум бир мухлатда учрайди. Одатий бола ташлашлар 100 та аёлдан биттасида кузатилади.

Бола ташлаш нимага кузатилади.

Бола ташлаш – бу табиат қонуни. Хеч ким нима сабабдан она организми ушбу хомилани охиригача етказиш ёки ташлаш кераклигини айтиб бера олмайди. Бола ташлашни олдиндан аниқлаш қийин. Замонавий диагностика усулларидан фақат ультратовушли текширувигина бола ташлаш хавфи ва унинг даражасини айтиб бера олади.

 
Бола ташлаш сабаблари.
1. Хомиланинг хромосом аномалиялари
Бола ташлашнинг 75 фоизи биринчи триместрга тўғри келиб, энг кўп бола ташлаш сабаби болани ривожланиш нуқсонлари хисобланади. Айнан ирсият ва генлар болани туғиш ёки хомилани ташлаш кераклиги белгилаб беради. ДНК тўпламидаги хромосомаларнинг ортиқча ёки етишмаслиги яшаш учун нолойиқ эмбрион ривожланиши ва хомиладорликни барвақт тугашига сабаб бўлади.
2. Бўш хомила пуфаги
Яна бир хомиладорликни узилиш сабаби анэмбриония дейилади. Бу хомила пуфаги бор. Аммо унда шаклланган хомилани мавжуд эмаслиги хисобланади.
3. Йўлдош билан боғлиқ муаммолар
Хомилани яхши ривожланиши учун у йўлдош ёрдамида бачадон деворига махкам бирикиши керак. Плацента она ва хомила организмини боғлаб турувчи аъзо бўлиб, 14-16 хафтадан бошлаб ривожланади. Шу даврда йўлдош шаклланишида муаммоларни кузатилиши бола тушиши билан якунланади.
4. Хроник касалликлар
Она организмидаги айрим хроник касалликлар болани тушишига, айниқса 2  триместрда тушишига сабаб бўлади. Улар: қандли диабет, гипертония, аутоиммун касалликлар, буйрак касалликлари, буқоқ бези касалликлари.
5. Инфекциялар
Айрим инфекциялар хомилани зарарлаб бола тушишига олиб келиши мумкин. Масалан: ВИЧ, хламидиоз, сўзак (гонорея), захм (сифилис), қизилча (краснуха), токсоплазмоз и цитомегаловирус.
6. Дори воситалари
Кўплаб дори воситалари, хатто табиийлари хам хомиладорлик кечишига салбий таъсир этиши мумкин. Шу сабабли бирон бир дорини ичишдан олдин врач билан маслахатлашиш керак.
7. Бачадонни тузилиши хусусиятлари
Бачадон шакли, холати, ва структураси хомиладорлик кечишига таъсир этади. (масалан: бир ёки икки шохли бачадон, иккиланган бачадон, миома ва бошқалар). Баъзан бўғиз етишмовчилиги ва бачадон бўйни носозликлари хам бола тушишига сабаб бўлади.
8. Тухумдонлар поликистози
Поликистоз натижасидаги тухумдонлар катталашуви нафақат хомиладорлик бўлишини қийинлаштиради, балки айрим холларда уни охиригача соғлом етказишга хам салбий таъсир этади.



Хомила тушишини кучайтирувчи омиллар:
1.    Хомиладор аёл ёши (масалан 20-24 ёшда – 8,9% бўлса, 45 ёшдан кейин – 74,7% ни ташкил этади).
2.    Зарарли одатлар: чекиш ва наркотиклар, алкогол хафтасига 50 мл дан кўп ичиш.
3.    Кофеин, кунига 200 мг кофеиндан ортиғи хомила учун зарар.
4.    Семизлик.

Бола ташлашга нима таъсир этмайди:
1.    Стресс ва қўрқувлар.
2.    Кундалик фаолият (оғир мехнат туридан ташкари).
3.    Спорт и жинсий алоқа (агар гинеколог тақиқламаган бўлса).
4.    Ўткир таомлар.
5.    Самолётда учиш.

Хомила тушганда нима қилиш керак?
1.    Врач маслахати ва УЗИ га бориб бачадонда «кераксиз» тўқималар қолган-қолмаганини аниқлаш керак. Одатда бачадон бундан ўзи халос бўлади. Айрим пайтларда унга ёрдам бериш керак (таблетка ёки тозалаш).
2.    Бола ташлаш сабабини аниқлаш учун умумий қон тахлиллари топшириш керак, инфекцияни инкор қилиш керак, бачадонни УЗИ қилиш керак.
3.    «Йўқотиш азобини» камайтириш учун психологга учраш мумкин. Қайғуриш, ўзингизни айблаш нотўғри.

Хомила тушганда нима қилиш мумкин?
1.    Агар бола тушиши ирсий сабаблар хисобига бўлса - хеч нима қилинмайди.
2.    Агар инфекция сабабли бўлса – уларни даволаш керак.
3.    Агар аёл организмидаги хроник касалликлар сабаб бўлса уларни даволаш ва ёки хеч бўлмаса назорат қилиш мумкин.
4.    Кўп холатда бола тушиши бу она ва отанинг айби эмас – бу ТАБИИЙ ТАНЛАНИШ механизми хисобланади.


© www.gepamed.uz