ДИФФУЗ БУҚОҚ ХАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?

ДИФФУЗ БУҚОҚ ХАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?

ДИФФУЗ БУҚОҚ – бу қалқонсимон безини бир меёрда катталашуви бўлиб, сабаблари турли хил бўлиши мумкин. Бу ирсий, йод етишмайдиган регионда яшаш, ноқулай экологик шароитлар ва хусусий иммунитетни буқоқ безига организмдаги «ёт» обеъкт сифатида реакцияси сифатида намоён бўлади.
Диффуз буқоқ белгилари уни келтириб чиқарувчи патологик холатга боғлиқ бўлади. Аммо буқоқ безини фаолиятини хам ортиши, хам камайишига хос умумий белгилар хам мавжуд, улар:  
•    Ортиқча таъсирланувчанлик, сабабсиз нотинчланиш.
•    Ошкозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар.
•    Юрак фаолиятини бузилиши.

ТОКСИК ВА НОТОКСИК БУҚОҚ
Буқоқ бези фаолияти давомида турли хил сабабларга кўра гормон ишлаб чиқариши бузилади. Натижада гормон етишмаслиги хисобига гипотиреоз (нотоксик буқок) ёки гипертиреоз (токсик буқок) ривожланади. Хар икки холатда хам буқоқ бези гормонлари дисбаланси кузатилади. Тиреоид гормонларини ўзгаришсиз қоладиган буқоқнинг яна бир тури – диффуз коллоид буқоқ хисобланади. Бунда буқоқ безини катталашуви, ундаги коллоид модда тутувчи фолликулалар миқдори ва ўлчамларини катталашуви хисобига кетади. Бу сезиларли косметик дефектлар ва бўйин сохасидаги аъзоларни босилишига сабаб бўлади.  

ЭНДЕМИК БУҚОҚ
Буқоқнинг бу тури атроф мухитида йод микроэлементи етишмайдиган регионларда учраб, диффуз, тугунли ва аралаш турлари мавжуд. Диффуз эндемик буқоқ эутиреоид холат (гормонларнинг нормал даражаси) билан характерланади. Аммо шу холатда хам беморлар умумий холсизлик, бош оғриши, юрак сохасидаги дискомфортга шикоят қилади. Буқоқ безини катталашуви натижасида у бўйин сохасидаги аъзоларни босиб қўйиши натижасида ютиниш ва нафас олишни қийинлашуви кузатилади

.
 
Диффуз эндемик гипотиреоид буқоқда қуйидаги белгилар кузатилади:
•    Буқоқ бези катталашади, зичлашади;
•    Асаб тизимида бузилишлар кузатилади, кайфият тез-тез бузилади.
•    Организмдаги барча жараёнлар секинлашади, айниқса ошқозон-ичак фаолияти бузилади.
•    Соя ва тирноқлар холати ёмонлашади.
•    Юрак-қон томир тизими ишида бузилишлар кузатилади.

ГРЕЙВС (БАЗЕДОВ) КАСАЛЛИГИ
Диффуз токсик буқоқ ёки Грейвс касаллиги – тиреотоксикоз чақирувчи энг кўп учрайдиган сабаб. Бу касаллик кўп холларда генетик хисобланади, шунингдек буқоқ безида тугунчаларнинг хосил бўлиши ва буқоқ безини аутоиммун ёки инфекцион яллиғланиши хисобига хам ривожланади.

Тиреоид гормонлар миқдорини ортишига хос белгилар:
•    Бўшашиш, озиш, таъсирланувчанлик;
•    Оёқларни титраши, юрак ритмини тезлашуви;
•    Кўп терлаш;
•    Ич келишини бузилиши;
•    Сочларни ортиқча тўкилиши;
•    Меёрида озиқланса хам тана вазнини тушиши.
Грейвс касаллиги учун хос белгилар:
•    Буқоқ безини катталашуви.
•    Микседема – терини қалинлашуви, қизариши, ғадир-будурлиги.
•    Бармоқларнинг охирги фаланглари ва тирноқларни қалинлашуви.
•    Кўзларни қизариши ва бўртиб чиқиши.


Буқоқ безида тугунлар пайдо бўлганда (кўп тугунли диффуз буқок) буқоқ гормонларини ишлаб чиқилиши янада кучаяди ва бемор холати оғирлашади. Даволанмаслик кескин озиш, юрак етишмовчилиги, кальций ва бошқа минералларни ўзлаштирилишини қийинлашуви, иш фаолиятини камайиши ва бошқа бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради.
Энг оғир асорат тиреотоксик криз бўлиб, кўп миқдордаги тиреид гормонларни қонга тушиши билан характерланади.

ДИФФУЗ БУҚОҚНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

Асосий даволаш усуллари: медикаментоз, жаррохлик ва радиоактив йод билан даволаш бўлиб, буқоқ бези фаолиятини қандай ўзгарганига қаралади.
Буқоқ бези фаолияти ортганда – гормонлар миқдори кўтарилганда, уларни парчаловчи, таъсирини камайтирувчи ва ажралиб чиқарилишини камайтирувчи препаратлар буюрилади.
Буқоқ бези фаолияти камайганда – L-тироксин ёрдамида ўринбосар терапия ўтказилади.
   
Даволаниш бир неча ой ва йилларга чўзилиши мумкин. Бу касалликнинг сабаби, организмнинг зарарланиш даражаси ва беморнинг врачга қанчалик тез мурожаат қилганига боғлиқ бўлади.

© www.gepamed.uz