МИЛКЛАР ҚОНАШИНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ МУМКИН?

МИЛКЛАР ҚОНАШИНИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ МУМКИН?

Энг оптимал варианти стоматолог кўригидан ўтиш. Айнан улар милклар қонаши сабабини аниқлаб, даволаш чораларини белгилайди. Агар муаммонинг сабаби стоматологик характерда бўлса, дантист оғиз бўшлиғини тозалаб, протезлар холатини коррекциялайди, яллиғланишни қандай йуқотишни, қандай тиш чўткаси ва пастасидан фойдаланишни тавсия этади.
Агар витаминлар танқисиги аниқланса максимал эффектив (ёшингиз ва жинсингизни хисобга олиб) витаминларни буюради. Улардан нафақат тиш ва милклар, балки бутун организм холати яхшиланади.
Милклар қонаши сабаби гормонал бузилишлар ёки ички касалликлар хисобига бўлса, терапевтга мурожаат қилиш ва керакли қон тахлилларини топшириш керак бўлади.

Милклар қонаганда тез ёрдам
Милклар қонаган пайтида музқаймоқ ейиш ёки совуқ сув ичиш керак. Совуқ таъсири қон томирларни торайтириб, қон кетиши тўхтатади ва мумкин бўлган инфекцияни тарқалишини олдини олади. Милкларга муздай сувда шимдирилган марлили тампонни қўйиш хам мумкин.
Спиртли ва тузли эритмаларни қўллаш таъқиқланади. Милклар шамоллаганда улар жараённи кучайтириши мумкин.
Халқона усулларни қўллашда эхтиёткорлик талаб этилади. Стоматологларнинг айтишича улар касаллик белгиларини вақтинча тўхташиши мумкин холос. Масалан, мойчечак ёки эвкалипт ўзининг ошловчи хусусияти ёрдамида бошланишига милклар қонашини йўқотиши мумкин. Аммо кейинча тиш тошларини хосил бўлишига сабаб бўлади.

Милклар қонашини профилактикаси
1.    Тишларни кунига икки махалдан кам ювманг. Бунда тиш чўткаси юмшоқ ёки ўртача қаттиқликда бўлиши керак. Имкон қадар даволовчи ўсимликлар экстрактидан тайёрланган тиш пасталаридан фойдаланинг.
2.    Хар ярим йилда стоматолог кўригидан ўтинг ва уларнинг кўрсатмаларига риоя қилинг.
3.    Рационингизни кўриб чиқинг: шакар истеъмолини камайтиринг, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасини таъсирловчи аччиқ, тузли, нордан, иссиқ ёки ўта совуқ махсулотларни истеъмол қилманг. Мева ва сабзавотлар, гўшт ва балиқ махсулотлари, кальцийга бой сут махсулотларини кўпроқ ейиш тавсия этилади.  
4.    Ичкилик ва чекишни ташланг. Тамаки ва алкогол оғизнинг шиллиқ қаватини таъсирлаб, махаллий иммунитетни камайтиради, бу дегани милклар истаганча қонаши мумкин дегани.  

Милклар қонашини даволаш

Тишдаги караш ва тошларни йўқотиш
. Негаки тишдаги яллиғланиш жараёнининг асосий сабабчиси тиш тошлари хисобланади. Бу стоматолог ва пародонтологлар томонидан амалга оширилади.


Медикаментоз даво. Яна айнан шу стоматологлар шишларга қарши, қон томирлар эластиклигини яхшиловчи ва уларнинг деворини мустахкамловчи қандай дорилар  ичиш кераклигини тавсия этади.

Тиш пасталари. Энг кўп реклама қилинган тиш пасталари хам милклар яллиғланишини даволай олмайди. Улар ортиғи билан шишларни йўқотиб, милкларда қон айланишини яхшилаши мумкин.


Стоматологик геллар. Метрогил дента®  каби антибактериал хусусиятли геллар милк қонашини тўхтатиш, яллиғланиш ва  оғриқни даволаши мумкин. Улар махаллий микробларга патоген таъсир этади.


Оғизни чайқовчи суюқликлар. Милклар, тил ва оғиз бўшлиғидаги патоген бактерияларга қарши махсус суюқликлардан фойдаланиш мумкин. Масалан LISTERINE © Expert  ёрдамида суткасига икки махал оғиз чайиш – яллиғланишни олдини  олади ва нафасни тозалайди.




© www.gepamed.uz