КАРИЕС НИМА? УНИНГ САБАБЛАРИ, АСОРАТЛАРИ ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ.

КАРИЕС НИМА? УНИНГ САБАБЛАРИ, АСОРАТЛАРИ  ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ.

КАРИЕС – инсоният орасида энг кенг тарқалган касаллик бўлиб, 93% одамларда учрайди. Caries-лотинча чириш сўзидан олинган.

Кариес – тиш эмалининг зарарланиши натижасида унинг қаттиқ тўқималарида кечувчи мураккаб, секин кечувчи патологик жараён бўлиб, оғиз бўшлиғи бактериялари, асосан Streptococcus mutans ва Streptococcus sanguis томонидан чақирилади.

КАРИЕС САБАБЛАРИ:

•    Оғиз бўшлиғини нотўғри гигиенаси, тишларни номунтазам ва ноэффектив тозалаш;
•    Норационал овқатланиш, юмшоқ углеводларга бой овқатни кўп ейиш, хом меваларни кам истеъмол қилиш;
•    Гиповитаминоз;
•    Ичимлик сувида айрим минераллар (фтор, фосфор, кальций) ни камлиги;
•    Ёшликда ўтказилган рахит, сил касалликлари натижасида тишларни нотўғри шаклланиши;
•    Иммунитетни сусайиши ва ошқозон-ичак системаси патологияси.

КАРИЕСНИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ:

1.    Доғ хосил бўлиши – бунда тишда оқ ёки қора рангли доғлар хосил бўлади, тиш юзаси силлиқлиги сақланади;
2.    Юзаки кариес – зарарланиш эмаль қаватига ўтиб, унда деминерализация ўчоқлари пайдо бўлиб юзаси ғадир-будурлашади;
3.    Ўрта кариес – зараланиш эмаль остидаги дентин қатламига ўтиб, кариоз бўшлиқлар пайдо бўлади.
4.    Чуқур кариес – шамоллаш, дентин қаватидан ташқарига ўтиб, пульпа атрофидаги тўқималарга тарқалади ва турли асоратларга олиб келади.


КАРИЕС АСОРАТЛАРИ яллиғланиш жараёнларини тишнинг қаттиқ моддасидан ташқарига тарқалиши билан характерланади:
Пульпит – тишнинг юмшоқ тўқималари (ички қон-томир-нерв чигали) ни зарарланиши. Кучли оғриқ билан кечиб, пульпани ўлиши ва натижада тиш тўқимасини ичкаридан озиқланиши йўқолади.
Периодонтит – инфекциянинг тиш канали ичи бўйлаб тарқалиши натижасида ривожланади.
Кисталар – периодонтит натижасида суяк тўқимасининг зарарланиши ва майда бўшлиқчаларнинг хосил бўлиши кузатилади. Кисталарни йиринглаши натижасида абсцессслар ривожланиши мумкин.
Флюс – милк ёки лунжнинг кучли шиши бўлиб, у яллиғланишнинг суяк усти қатлами бўйлаб тарқалиши (периостит) натижасида пайдо бўлади. Суяк усти қатлами ажралиб, хосил бўлган бўшликка йиринг тўпланади.


КАРИЕСНИ ПРОФИЛАКТИКАСИ.

•    Тишларни тўғри тозалаш – кунда 2 махал овқатдан кейин 2 дақиқа атрофида.
•    Оғиз бўшлиғини чайиш – махсус чайиш воситалари оғиз бўшлиғидаги бактерияларни 99% га йўқотади. Жумладан LISTERINE® махсулоти таркибида тўртта эфир мойи -  ментол, тимол, эвкалиптол и метилсалицилат тутади.
•    Фтор ўрнини тўлдириш – яна шу оғизни чайиш воситалари LISTERINE® Total Care ёки LISTERINE® Expert «Защита от кариеса» ёрдамида ва денгиз махсулотларини истеъмол қилиш орқали.
•    Иссиқ – совуқ овқатларни истеъмол қилмаслик – ўта иссиқ ёки ўта муздек овқатларни ейиш ёки суюқликларни ичиш тиш эмалини зарарлаб микробларга сезувчан қилиб қўяди.
•    Стоматолог назоратида туриш  - стоматолог кўригида хар олти ойда бўлиш тишларни сарғайиши, уларда минерализация жараёни кетиб, милк тошлари хосил бўлиши ва кариесни олдини олади.



© https://t.me/gepamed_ultra