Капалак касаллиги – бу чиройли ном ортида қўрқинчли хасталик яшириниб, беморлар терисини худди капалак қанотлари сингари нозиклашуви билан характерланади. Бу касалликнинг илмий номи - «буллёз эпидермолиз» деб аталиб, у инсонни бир умр жабрланишга махкум этади. Бу каби тери касалликлари кўп холларда онкологик касалликлардан хам кўра қийинроқ бошдан кечирилади. Бу касаллик зарарли хисобланмайди, у ота-онадан болага узатилиши мумкин.
Соғлом одамда терининг ташқи (эпидермис) ва ички (дерма) қаватлари ўзаро оқсиллар таъсирида юзага келадиган қўшувчи тўқима билан бирикади. Буллез эпидермолизда генетик дефект натижасида бу қўшувчи тўқиманинг миқдорини пасайиши ёки умуман йўқолиши кузатилади. Бу эпидермис ва дерма қаватларини бир-бири билан битишишини бузилишига олиб келади. Натижада хар қандай тегиниш ва ишқаланиш оғриқ синдроми ва терида пуфакчаларни хосил бўлишига сабаб бўлади.
Буллёз эпидермолизнинг гиперпластик формаси – бу генетик касаллик бўлиб, чақалоқни туғилиши биланоқ пайдо бўлади. Энг кўпроқ тананинг бўртиб чиқувчи қисмлари териси зарарланади: тирсаклар, тизза, тўпиқ. Бу сохаларда пуфакчали яралар хосил бўлиб, улар ўзидан суюқлик ажратиб чиқаради. Тана узоқ вақтгача битмайди ва кейинча малина рангли чандиқ хосил бўоади.
Буллёз эпидермолиз аслида касаллик хавфли саналмайди, аммо сепсис ривожланиши учун мухим омил хисобланади. Ундан ташқари бу касаллик бемор инсонни яшаши ва ишлаши учун мухим шароитларни талаб этади. Киядиган кийимлари чоксиз ёки чоки билан ташқарига қараган бўлиши керак. Ундан ташқари беморнинг зарарланган терисини кунига бир неча маротаба ишлов беришга имкон яратилиши лозим. Энг катта эътибор беморни хавфсизлигига қаратилади ва хар қандай лат ейишлар оқибатида турли халокатли асоратлар келиб чиқиши мумкин.
© https://t.me/gepamed_ultra