ЖИГАР ТЎҚИМАСИНИ ЯХШИЛОВЧИ ЭНГ КУЧЛИ ГЕПАТОПРОТЕКТОР ҚАЙСИ? -3

ЖИГАР ТЎҚИМАСИНИ ЯХШИЛОВЧИ ЭНГ КУЧЛИ ГЕПАТОПРОТЕКТОР ҚАЙСИ? -3

ХОФИТОЛ


Хофитол – ўсимлик табиатли гепатопротектор хисобланиб, шунингдек, ўт хайдовчи, енгил диуретик хисобланади ва мочевинани ажралишини тезлатиб қондаги азотемияни камайтиради. Унинг терапевтик эффекти артишокнинг қуруқ экстракти хисобига амалга ошади.
Афзалликлари
•    Табиий ўсимлик препарати бўлгани учун организм томонидан осон ўзлаштирилади, қарши кўрсатмалари кам: жигар ва буйракнинг ўткир патологиялари, ўт йўлларини тош билан обтурацияси.
•    Узоқ вақт қўллаш мумкин.
•    Хроник тошсиз холецистит, ўт йўлларини дискинезияси, турли этиологияли гепатит, жигар циррози, хроник интоксикациялар ва буйрак патологиялари (нефрит, буйрак етишмовчилиги) ни комплекс даволашда қўлланади.
•    Атеросклероз ва семизликни даволашдаги комплекс даво таркибига киради.
•    Эрта токсикоз ва преэклампсияни даволашда ишлатилади.
•    Психомотор бузилишларга олиб келмайди ва траспорт хайдовчилар учун мумкин.
Камчиликлари
•    Таблетка холида 6 ёшгача болалар учун берилмайди.
•    Ножўя таъсирлари: диарея, бош оғриши, тери қичишиши.


ГЕПАБЕНЕ


Гепабене – бу комбинацияланган ўсимлик препарати хисобланиб, таркибида расторопша меваси экстрактини тутади. Хроник гепатитларда гепатоцитларни актив тиклаш хусусияти бор. Ўт йўллари дискинезиясида ва ўт пуфаги олиб ташланганда ўт оқишини нормаллаштиради.
Афзалликлари
•    Холецистэктомия ташрихидан сўнг беморлар холатини стабиллаштиради;
•    Доривор ва токсик гепатитларда жигар хужайраларини мембранасини стимулловчи ва антиоксидант таъсири бор.
•    Хомиладорларда қўллаш мумкин (врач назорати остида).
Камчиликлари
•    18 ёшгача беморларда қўлланмайди.
•    Жигар ва ўт йўлларини ўткир касалликларида буюрилмайди.

ГАЛСТЕНА


Галстена – гомеопатик томчи сифатилаги дори воситаси бўлиб, таъсир механизми қуйидагича:
•    Енгил гепатопротектор  эффекти бор;
•    Жигар функционал фаолиятини нормаллаштиради;
•    Ўт пуфагида тошлар хосил бўлишини олдини олади.
Афзалликлари
•    Табиий ўсимликлардан таркиб топган: расторопша, момоқаймок ва қончўп экстратлари.
•    Чақалоқларда хам қўллаш мумкин;
•    Хроник холецистит, холангит, панкреатит, гепатит, гепатоз ва ўт йўддри дискинезиясида қўлланади;
•    Хомиладорларда қўллаш мумкин;
•    Ўт пуфагини олдирган беморларда реабилитация сифатида қўлланилади;
•    Узоқ қўллаш мумкин, ножўч таъсирлари йўқ;
•    Жигар тўқимасини дорилар: антибиотиклар, ўсмага қарши препаратлар, вирусга ва силга қарши препаратлар таъсирида зарарланганда буюрилади.
Камчиликлари
•    Хроник алкогол ичувчиларда қўллаш мумкин эмас;
•    Дори компонентларига индивидуал кўтармаслик бўлганда мумкин эмас.
•    Енгил диарея ва гиперсаливация кузатиш мумкин.



© www.gepamed.uz