ХОМИЛАДОРЛИКНИНГ БИРИНЧИ ТРИМЕСТРИ ҚАНДАЙ КЕЧАДИ?

ХОМИЛАДОРЛИКНИНГ БИРИНЧИ ТРИМЕСТРИ ҚАНДАЙ КЕЧАДИ?

Хомиладорлик биринчи триместрига 1 хафтадан 13 хафтагача бўлган давр киради. Акушерлик муддатининг хисоби хомила оталанган даврдан эмас, балки хомиладор аёлнинг охирги хайзини биринчи кунидан бошланади.

Хомилдорликнинг биринчи триместри аёл ва хомила учун мухим давр хисобланиб, бу даврда хомиланинг барча аъзолари ва тизимларини ривожланиши, йўлдошнинг шаклланиши кузатилиб, 2-3 триместрларда буларнинг бариси такомиллашади холос.   



Хомиладорликнинг биринчи триместридаги аёл организмидаги ўзгаришлар.

Хомиладорликнинг бошланиши бир қатор омилларга боғлиқ. Энг асосий ўзгариш хайз келишининг тўхташи хисобланади. Шунингдек, кўпчилик аёллар сийишни тезлашганини айтишиб, бу сийдик пуфагини катталашган бачадон томонидан эзилиши билан тушунтирилади.  

Хомиладорлик давридаги гормонал қайта қурилиш натижасида ич қотишини кузатиш мумкин. Бу прогестерон гормонини кўп миқдорда ажралиши хисобига ичаклар мускулатураси тонусини камайиши ва перистальтикасини секинлашуви хисобига ривожланади. Бундай пайтларда овқатланиш рационини янги мева ва сабзавотлар, сут махсулотлари ва кўп миқдорда (8 стакангача) суюқлик ичиш билан бойитиш керак.

Деярли барча хомиладорлар кўкрак безидаги ўзгаришларни айтишади. Бунда сут безларини лактацияга тайёргарлик кўриши хисобига оғирлашуви оғриқлилиги, сўрғичларининг тўлиши, улар атрофидаги терининг гиперпигментациясини кузатиш мумкин.

Биринчи триместрда кузатиладиган яна бир симптом тез чарчаш бўлиб, ундан қутулиш учун тўлақонли дам олиш талаб этилади. Кечки пайтдаги уйқу давомийлиги 10 соатдан кам бўлмаслиги керак.

Даврий равишда хушсизликкача бўлган холатни кузатиш мумкин. Бу бачадоннинг катталашуви ва фаол қон айланиш билан таъминланиши натижасида қон босимининг тушиши билан тушунтирилади. Бош айланиши эса тик ёки ўтирган холатда узоқ вақт қолиш хисобига ривожланиши мумкин.

Хомиладорлик биринчи триместрини асосий белгиларидан бири токсикоз хисобланади. У кўнгил айниши, қусиш, иштахасизлик, кўп миқдорда сўлак ажралиши билан кечади. Бу холат вақтинчалик бўлиб, 12-13 хафтадан сўнг йўқолади.

Хомиладорликнинг биринчи триместрида учраши мумкин бўлган муаммолар
Биринчи триместри аёл ва хомила организмига хавф туғдирувчи омиллар қаторига қуйидагилар киради:
•    Бачадондан ташқари хомиладорик;
•    Хомила патологияларини ривожланиши;
•    Гормонал бузилишлар натижасида бачадон тонусини ортиши, боланинг тушиш тахдиди ва хомилани ривожланмай қолиши.

Юқоридаги хавф-хатарни максимал даражада камайтириш учун қуйидагиларга амал қилиш керак:

1.    Хомиладорликка қадар тиббий кўрикдан ўтиб, мавжуд яширин касалликларни аниқлаб даволаниш;
2.    Врач кўрсатмаси аслсида хомила патологияларини ривожланишини камайтирадиган фолиев кислотаси ва поливитаминларни қабул килиш;
3.    Мунтазам равишда гинеколог назоратида бўлиш;
4.    10 соатдан кам ухламаслик;
5.    Тоза хавода сайр килиш;
6.    Овқатланиш рационини кўриб чиқиш: мавсумга мос равишда мева ва сабзавотлар, ошкўклар истеъмол қилиш.



Биринчи триместрда нима маън қилинган?
•    Чекиш, чекувчилар билан бир хонада бўлиш;
•    Алкоголли ичимликлар ичиш;
•    Асабий зўриқишлар, стресслар ва ортиқча холдан тойишдан қочиш;
•    Рентген текширув ўтиш;
•    Врач рухсатисиз, дори воситалари ичиш.


© www.gepamed.uz