НЕЙРОСОНОГРАФИЯ ЗАРАРЛИМИ?

НЕЙРОСОНОГРАФИЯ ЗАРАРЛИМИ?

Нейросонография – бу чақалоқлар бош мияси тўқимасини катта лиқилдоқ орқали ультратовуш ёрдамида текшириш бўлиб, грекча «neuron» — нерв ва «grapho» — тасвирлаш, шунингдек, лотинча «sonus» — товуш сўзларидан олинган.
Нейросонография усулида текшириш хар бир чақалоққа хаётида хеч бўлмаса бир маротаба ўтказилиши шарт. Нейросонография бош мияда яширин кечувчи касалликларни эрта аниқлаш ва эрта босқичларидаёқ даволаш имконини беради.

Нейросонография текширувига кўрсатмалар қуйидагилар.
•    Хомиланинг муддатидан аввал туғилиши;
•    Патологик туғруқлар: чўзилган ёки шиддатли;
•    Хомиладорликдаги узоқ вақт камсувлилик;
•    Кесар кечиш орқали тана вазни кичик туғилган болалар;
•    Хомиладорлик даврида ультратовушли текширувда бош мия патологиялари аниқланганда:
•    Боланинг Апгар шкаласи бўйича 7 балдан кам туғилганда;
•    Болага кўрсатилган реанимацион чора-тадбирлар;
•    Туғруқ травмаларида;
•    Гидроцефалияга гумон туғилганда;
•    Децеребрал параличга гумон туғилганда;
•    Хомила ичи инфекциясига гумон қилинганда;
•    Чақалоқни тез-тез қайт қилиши, психомотор қўзғалиши, талваса ва бошқа неврологик патоогияларида;
•    Ички аъзолар нуқсонларига гумон қилинганда;
•    Хромосом патологияларда;
•    Қон гурухи ёки резус фактори конфликтида;
•    Бош мия патологияларини даволаш эффективлигини аниқлаш учун.

Нейросонографияга қарши кўрсатмалар.
Ушбу текшириш усулига қарши кўрсатма йўқ. Шу сабабли бутун дунёда чақалоқлар ва ёш болаларни скрининг текширишда кенг қўлланади.

Нейросонография нимани аниқлайди.
Текширув пайтида мутахассис бош миянинг барча структураларини тўлиқ кўздан кечиради, уларнинг ўлчамлари ва тўқима холатини бахолайди, ўсмасимон хосилалар бор ёки йуқлиги, ишемия ўчоқлари, қон қуйилишлар, бош миянинг ривожланиш нуқсонлари ва гидроцефалия белгилари мавжудлиги инкор қилинади.

Нейросонографияда бош мияда топилиши мумкин бўлган патологик ўзгаришлар

1.    Гипертензион синдром. Бу бош мия ичида босимни ортганини англатади. Унинг сабаби: қон қуйилишлари, киста ёки ўсмасимон хосилалар бўлиши мумкин. Гипертензия холати ярим шарларнинг бирини бир томонга оғишига сабаб бўлиб, жиддий неврологик бузилишларга олиб келади.  
2.    Гидроцефалия. Бу ташхис бош миянинг қоринчалар тизимини катталашуви, уларда кўп миқдорда орқа мия суюқлиги тўпланганлиги аниқланганда ёзилади. Бунинг сабаби бош мияда орқа мия суюқлигини ёки кўп ишлаб чиқарилиши, ёки унинг нормал оқимига тўсқинлик пайдо бўлганда кузатилади.
3.    Бош мия моддалари ва қоринчаларига қон қуйилиш. Бу холат зудлик билан даволанишни талаб этиб, бола дархол госпитализация қилиниши керак.
4.    Қон томир чигали кисталари. Бу бош мия суюқлиги (ликвор) ишлаб чиқариладиган сохаларда кистасимон хосилаларни пайдо бўлиши билан характерланиб, улар битта ёки бир нечта бўлиши мумкин. Одатда кисталар боланинг хомила ичида ривожланиши даврида ёки туғруқ пайтида пайдо бўлади. Бу холат симптомсиз кечишига қарамай даволашни талаб этади.
5.    Субэпендимал кисталар. Улар бош мия қоринчалари ичида жойлашиб, суюқлик тутувчи бўшлиқлар тизимини эслатади. Бу кисталар бош мия тўқимасининг тегишли сохаларида ишемия (кислород етишмаслиги) ёки уларга қон қуйилиши натижасида ривожланади. Симптомсиз кечади, ўсиши ёки сўрилиши мумкин ва динамик назоратни талаб этади.
6.    Арахноидал кисталар. Инфекцион жараёнлар, шикастланишлар ёки қон қуйилишлари натижасига миянинг тўр қавати хужайралари томонидан хосил бўлиб, турли шаклда ва ўлчамда бўлиши мумкин. Тез ўсиши ва оқибатда бош миянинг айрим қисмларини босиб қўйиши, ўзига хос неврологик белгилар ривожланиши билан характерланади. Невропатолог маслахати ва тегишли даво талаб этади.
7.    Ишемия ўчоқлари. Бу бош миянинг бир ёки бир нечта қисмларини кислород етишмаслиги натижасида зарарланиши билан характерланиб, жиддий окибатларга олиб келиши мумкин. Назорат учун нейросонография кўрикларини ўтказишни талаб этади.

Хулоса.
Нейросонография – чақалоқлар ва бир-икки ёшгача бўлган болаларни юқори информатив, тўлиқ хавфсиз ва тамоман оғриқсиз текшириш усули хисобланади. Кўп холларда у болада хеч қандай шикоятлар пайдо бўлмасидан туриб тўғри ташхис қўйишга имкон беради, даволашни эртароқ бошланишига ва болани эртароқ ва тўлиқ тузалиб кетишига имкон яратади.
 
© www.gepamed.uz