ҚАЙСИ РУХИЙ КАСАЛЛИКЛАР ИРСИЯТ ОРҚАЛИ УЗАТИЛАДИ?

ҚАЙСИ РУХИЙ КАСАЛЛИКЛАР ИРСИЯТ ОРҚАЛИ УЗАТИЛАДИ?

Табиатан шундай яратилган. Хаммамиз хам хаётимиз давомида нима биландир касалланамиз. Ўткир респиратор инфекция, сувчечак, грипп, ангина – булар хар биримиз оғриб ўтган касалликларнинг қисқа рўйхатидир.
Аммо дунёда шундай касалликлар мавжудки, улар қарғиш сингари наслдан наслга узатилади. Уларнинг ривожланишини олдиндан билиш қийин. Ота-онаси ирсий касалликлар билан оғриган бола албатта касал туғилиши шарт эмас, аммо унинг бу касаллик билан оғриши эхтимоли доимо юқори бўлади. Хозирда 3000 дан ортиқ генетик касалликлар мавжуд. Уларнинг 3-5 фоизини болаларга ирсий тарзда узатилиши мумкин.
 
Ирсий тарзда узатиладиган энг кўп тарқалган касалликларга диабет, гипертония, псориаз, дальтонизм, Даун касаллиги, эпилепсия ва шизофрения киради. Улар орасида энг хавфлиси рухий касалликлар бўлиб, инсоннинг хулқига салбий таъсир этади. Яъни рухий бемор соғлом фикрлаш ва инсонлар билан тўғри мулоқот қилиш хусусиятини йўқотади. Неврологик ирсий касалликлар барча ёшдаги одамларда учраши мумкин. Уларнинг айримлари бола туғилганидаёқ, айримлари 20-40 ёшга келиб ривожланади. Қуйида уларнинг энг хавфлиларига тўхталиб ўтамиз:

1. Паркинсон касаллиги.
Асосан 50-60 ёшдаги инсонларда учраб, тинимсиз кучайиб боради. Унинг асосий белгиларига харакат координациясини бузилиши, қўл-оёқларнинг ва остки жағнинг титраши, юришни секинлашуви киради. Бу касалликда шунингдек, хиссиётларни йўқолиши, тафаккур ва диққат-эътиборни секинлашуви, нутқни бузилиши ва депрессия кузатилади. Касаллик кучайган сари хотира ва идрок бузилиб, бемор харакатсизланади ва инвалид креслоси ёки каравотга михланиб қолиши кузатилади.
 


2. Альцгеймер касаллиги.
Бу касаллик 65 ёшга келиб намоён бўла бошлайди. Аммо унинг эрта босқичларида носпецифик клиник манзараси сабабли ташхислаш имкони қийин бўлади. Бу касалликнинг биринчи белгиси – хотирани бузилиши, онгни хиралашуви ва илгари қилиб юрган юмушларини бажара олмаслик хисобланади. Кейинча калтафахмлик, сабабсиз таъсирчанлик, агрессия, нутқни бузилиши ва организмнинг бир қатор мухим функцияларини йўқолиши кузатилади.



3. Ёнбош амиотрофик склероз.
Бу касаллик марказий асаб тизимини даволаб бўлмайдиган касаллиги бўлиб, бош миянинг юқори ва пастки харакат нейронларини дегенерацияси хисобига мускуллар параличи ва атрофияси кузатилади. Касалликнинг илк белгиларини беморлар 40 ёшга келиб сеза бошлайди. Касаллик оқибатида оғир пневмония ва нафас мускуллари фаолиятини бузилиши ўлим билан якунланади.



4. Гентингтон хореяси
Бу касаллик 20-50 ёш оралиғида аста-секин рухияни бузилиши ва деменция билан ривожланади. Касаллик кучайганда беморда галлюцинациялар, сабабсиз агрессия хуружлари, истерия ва шахсиятини тўлиқ парчаланиши кузатилади.



5. Баттен касаллиги
Баттен касаллиги болаларда ва ўсмирларда кузатилиб ёғ моддаларини нерв тизими хужайраларида тўпланиши билан характерланади. Касалликнинг асосий белгилари кўришни бузилиши, бош оғриқлари, эпилептик хуружлар, ақлий заифлик ва қутуриш талвасалари билан намоён бўлади. Айрим белгиларнинг пайдо бўлиши, касалликнинг оғир ва тез кечиши Баттен касаллигининг турларига боғлиқ. Аммо хар қандай холатда ўлим билан якунланади.   



6. Эпилепсия.
Энг кенг тарқалган неврологик касаллик бўлиб, ер шаридаги 100 та одамдан биттасида доимий равишда тутқаноқ хуружлари кузатилади. Туғма эпилепсиянинг илк белгилари 5-18 ёшда намоён бўлиб, рухий ва интеллектуал бузилишлар кузатилмайди. Аммо хуруж таъсирида доимий равишда онгнинг тўлиқ йўқолиши ва ўз харакатларини бошқара олиш қобилиятини бузилиши кузатилади. Касалликнинг хавфли томони бундай хуружларнинг хар қандай жойда ва хар қандай холатда рўй бериши ва ўлимга сабаб бўлиши хисобланади.   



7. Беккернинг мускул дистрофияси.
Бу касаллик 10-15 ёшда намоён бўлиб, скелет мускулатураси фаолиятини бузилиши билан характерланади. Аввалига бемор фақат тинимсиз жисмоний зуриқишда тез чарчаб қолади. Кейинча тинч холатда хам оёқ мускулларида бўшашиш, мускуллар спазми ва талвасаси кузатилиши мумкин. Эркин мустақил харакатланиш хусусияти 30-40 ёшгача сақланади. Аммо касаллик оғир кечганда нафас ва ютиниш функцияларини бузилиши натижасида ўлим кузатилиши мумкин.



8. Шизофрения.
Шизофрения касаллигининг ривожланиш чўққиси эркакларда 20-28 ёшда, аёлларда эса 26-32 ёшда кузатилади. Бу кенг тарқалган ва рухиятни оғир бузилиши билан характерланадиган касаллик хисобланади. Шизофрения белгилари: параноидал ва фантастик алахлаш, овоз галлюцинациялари, нутқни ва тафаккурни бузилиши, хулқни бузилиши хисобланади. Бундай беморларда депрессия ва ўз жонига қасд қилиш холатларини ривожланиши хавфи юқори бўлади.



Статистика маълумотларига кўра ер шарининг хар юзинчи кишиси маълум бир рухий касаллик билан оғрийди ва бунда генларнинг айби йўқ. Кўп холларда рухий касаликларнинг ривожланишини сабабчиси чўзилган стресслар, хроник чарчаш, алкоголни кўп истеъмол қилиш ва наркотиклар қабул килиш хисобланади.  

© www.gepamed.uz