ДАЛЬТОНИЗМ НИМА?

ДАЛЬТОНИЗМ НИМА?

Ер шаридаги кўплаб инсонлар нормал ранг кўриш қобилиятига эга, яъни асосий уч хил (қизил, яшил, кўк) рангларни фарқлай олади (hromos - ранг). Қолган ранглар уларнинг аралашмасидан хосил бўлади. Шундай инсонлар хам мавжудки, айтиб ўтилган рангларнинг маълум бирини фарқлаш хусусиятидан махрум. Ер шаридаги 0,1 % инсонларгагина бу оламни фақат оқ-қора тасвирда кўриш насиб этган.
Дальтонизм номи шу касаллик билан оғриган ва бу касалликни тиббий томондан батафсил ёритиб берган инглиз олими Джон Дальтон шарафига қўйилган.


Дальтонизм турлари:
Қайси бир рангни ажрата олмаслигига кўра дальтонизмнинг учта тури фарқланади:
1. қизил рангни фарқлай олмаслик (протанопия);
2. яшил рангни фарклай олмаслик (дейтеранопия);
3. кўк рангни кўрмаслик (тританопия).



Дальтонизм сабаблари икки хил: жарохатлар ва ирсий мойиллик.
•    Орттирилган дальтонизм жуда кам учрайди кўрув нерви ёки тўр пардаси зарарланиши ёки катаракта асорати сифатида кузатилади. Орттирилган дальтонизм купинча бир томонлама бўлиб, даволанмаса кучайиб боради.
•    Туғма дальтонизм – генетик касаллик бўлиб, Х-хромосомадаги мутациялар натижасида ривожланади. Бу касаллик асосан аёллар томонидан наслдан-наслга ўтишига қарамасдан, аёлларнинг ўзида жуда кам (0,4%) учрайди. Эркаклар орасида эса бу касалликни 7-10% холларда кузатиш мумкин.
Генетик фикрича агар онада дальтонизм белгилари мавжуд бўлса - ўғил фарзанди албатта дальтоник бўлиб туғилади. Ага хам она, хам отада дальтонизм учраса – уларнинг қиз фарзанди хам шу касалликни ўзига мерос қилиб олади.

Дальтонизм даволанадими?
Ривожланган мамлакатларда туғма дальтонизмга даволаш талаб қилинадиган касаллик сифатида эмас, балки оддий кўрув дефекти сифатида қаралади. Чунки бу касалликнинг кучайиши ва кўриш ўткирлигига таъсири бўлмайди. Шунга қарамасдан, хозирда шу сохада фаолият юритаётган таниқли компаниялар, жумладан  EnChroma махсус кўзойнаклар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
 
Дальтонизмни ташхислаш.
Касалликни турини ва оғирлигини диагностика қилиш мақсадида махсус мослама – аномалоскоплар ва жадваллардан фойдаланилади, жумладан:  Рабкин, Шааф, Ишихар, Штиллинг таблицалари. http://zrenieglaz.ru/

Мустақил равишда қуйида манбадан ўзингизни дальтонизмга текшириш кўришингиз мумкин - https://www.excimerclinic.ru/eye-tests/daltonism_test/

Дальтониклар учун қайси касбни танлаш мумкин?
Дальтоникларга медицина, химия лаборатория, кондитерлик, авиация, армия, дизайнерлик, транспорт ва текстил саноати каби сохаларда ишлаш тақиқланади.

Дальтоникларга автомобиль хайдаш мумкинми?
Машина бошқариш тўлиқ ранг ажрата олмайдиган инсонларгагина таъқиқланган. Автомобил бошқариш гувохномаси (А ва В категориялари) берилаётганда дальтоникларга «ўз эхтиёжи учун бошқаришга рухсат» деб ёзилади. Таксистлик қилишга рухсат йўқ. Автомобиль хайдаш хакидаги индивидуал қарорни окулистлар чиқаради.  

© https://t.me/gepamed_ultra