БОШ АЙЛАНИШИ БЎЙИН ОСТЕОХОНДРОЗИНИ БИР БЕЛГИСИ СИФАТИДА.

БОШ АЙЛАНИШИ БЎЙИН ОСТЕОХОНДРОЗИНИ БИР БЕЛГИСИ СИФАТИДА.

Врачларнинг таъкидлашича бош оғриши ва бўйин сохасидаги оғриқлар буйин остеохондрозини асосий белгиси хисоблан, бош айланиши кўп учрайдиган 3-белги хисобланиб, бемор инсон кескин харакатлар қилганда ёки уйқудан турганда кузатилиб, қулоқларидаги шовқин ва  кўз олди қоронғилашиши билан бирга кечади.


Бош айланиши бошқа касалликлар хисобига хам кузатилиб, бош мияда қон харакатининг бузилиши натижасида кислород етишмовчилиги ва етарли озиқланмаслигидан пайдо бўлади.  
Бўйин остеохондрозида бош айланишини физиологик белгилари қуйидагича кечади: умуртқанинг бўғим ўсимталарини силжийди, умуртқа артерияси қисилади, умуртқа нервларига босим таъсир этади.
Шундай экан, даволаш тактикаси бош айланиши ва бошқа симптомларни эмас айнан бўғим остеохондрозига қаратилиши керак. Агарда бош айланиши беморда кучли дискомфорт холатига сабаб бўлса комплекс терапия олиб бориб симтоматик даво хам қўлланилади.


Бўйин остеохондрози ва бош айланишини даволаш қон томирлар ва умуртқа поғонасини МРТ усулида текширилгандан сўнг бошланиб, қуйидаги принципларга асосланади:
•    Массаж ва мануал терапия;
•    Тўғри озиқланиш;
•    Кон томирларни кенгайтирувчи ва оғриқ қолдирувчи препаратлар;
•    Физиотерапия;
•    Рефлексотерапия;
•    Даволовчи физкультура


Бўйин остеохондрозида бош айланишини профилактикаси тез соғайишга сабаб бўлиб икки хил тури фарқланади: физик машқлар ва овқатланишни назорат қилиш. Шўр ва ёғли овқатлар ейиш маън қилиниб, кўпроқ витамин (В ва С) тутувчи мева махсулотлари ейиш тавсия этилади.  
Тегишли жисмоний машқлар даволовчи врач томонидан белгиланиб, эрталабда мустақил равишда бошни кескин қимирлатмаган холда тонгги машқлар бажариш, кечаси ортопедик матрасларда ва паст ёстиқда ухлаш мумкин.


Агар Сиз ўзингизда кескин бош айланишини хис қилсангиз, ётиб олинг ва бошни пастга қаратиб энгашсангиз, бош мияга қон келиши яхшиланади.

© www.gepamed.uz