ТУРМУШ ЎРТОҒИМДА ГЕПАТИТ ВИРУСИ БОР. ҚАНДАЙ ХИМОЯЛАНМОҚ КЕРАК?

ТУРМУШ ЎРТОҒИМДА ГЕПАТИТ ВИРУСИ БОР. ҚАНДАЙ ХИМОЯЛАНМОҚ КЕРАК?

Гепатит B – энг хавфли ва тез тарқалувчи инфекцион касаллик бўлиб, у билан зарарланиш осон ва даволанмаслик оқибати албатта жигар циррози ёки рак билан якунланади. Бутунжахон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти маълумотларига қараганда ер шарининг 240 миллиондан ортиқ ахолиси ушбу касаллик билан касалланган ва хар йили улардан 780 мингтаси хаётдан кўз юмади.

Гепатит В вируси жуда яшовчан бўлиб, энг ноқулай шароитларда хам ўлмайди. Хона хароратида бу вирус 3 ойгача, музлатилган холатда эса 20 йилгача яшаши мумкин. Кайнатилган предметларда вирус 1 соатда, хлоркада – 2 соатда ва спиртда 2 минутда ўлади. Организмга тушган вирус эса ўзини хам ўткир, хам хроник шаклда намоён эта олади.

Профилактика йўллари хақида гапиришдан олдин вирусни қайси йўллар орқали юқишини билиш қерак. Гепатит В вируси асосан қон орқали юқади. Кўп учрайдиган яна бир юқиш йўли бу вертикал йўл, яъни туғруқ пайтида вирус ташувчи онадан хомилага ўтиши хисобланади. Гепатит вируси шунингдек жинсий алоқа пайтида, зарарланган қонни қуйганда, ностерил шприцлар билан инъекция қилинганда, стоматологик муолажаларда, татуировка ёки пирсинг қилиш жараёнида юқади.
 
Турмуш ўртоғингиз гепатит В вируси билан зарарланган бўлса:
Жинсий хаёт давомида гепатит вирусини юктирмасликнинг энг ишончли йўли - презервативлардан фойдаланиш ва хеч қачон уни инкор этмаслик хисобланади. Агар сизнинг ўроғингиз кундалик хаётда қўлини кесиб олиб қон пайдо бўлса, қон билан бевосита контакт бўмаслиги учун латекс перчаткаларни кийиб олиш тавсия этилади. Қоннинг шиллиқ қаватларга тушишини олдини олиш лозим.  Иложи борича битта маникьюр буюмлари ва шахсий гигиена буюмлари (бритва, тиш чўткаси) билан фойдаланмаслик сўралади.
Даврий равишда гепатит В вирусига текширтириб туриш лозим. Аммо ошириб юбормаслик хам сўралади. Негаки гепатит В вируси маиший контакт йўллари билан юқмайди. Профилактика чора тадбирларини барча талабларини бажариш орқали Сиз зарарланиш хавфини кескин камайтира оласиз. Аммо айтиш лозимки хеч қандай профилактик чоралар вирусдан зарарланмаслик учун 100 фоиз кафолат бера олмайди.


© www.gepamed.uz