БЎҒИМЛАР ОҒРИСА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

БЎҒИМЛАР ОҒРИСА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Бўғимлар инсон танасининг энг заиф қисми хисобланиб, доимо харакатда бўлади ва зўриқишга учрайди. Бўғимлар мураккаб тузилишга эга, шунинг учун улардаги оғриқ нафақат бўғимлар, балки организмнинг бошқа тизимларида хам муаммолар вужудга келганини айтиши мумкин. Қоида бўйича бўғимлар бирданига оғриб қолмайди, уларнинг фаолиятини бузилишига ташқи ва ички омиллар узоқ вақт таъсир этади.

Бўғимлардаги оғриқлар сабаблари.
1.    Бўғим пардаларида қон айланишини бузилиши. Натижада тоғайнинг регенерация хусусиятини камайиб, парчаланиши, ўз навбатида суяк ва бойламларни зарарланиши – барчаси оғриқ синдромига сабаб бўлади.
2.    Овқатланиш турини бузилиши. Суяк ва тоғайлар микроэлементлар (калий, кальций, фосфор, рух ва хаказо) ни ўзига хос омбори вазифасини ўтайди. Организмда уларнинг етишмовчилиги суяк тўқимаси ва бўғимлардан бу камчиликни тўлдирилишига сабаб бўлади. Ўз минерал моддаларини бошқа аъзолар билан «бахам» кўрадиган суяк-бўғим аппаратининг нозиклашуви ва натижада остеохондроз, артроз ва бошқа бўғим касалликларини ривожланишига сабаб бўлади.
3.    Хаёт тарзини нотўғри ташкил этиш. Бўғимлар харакатсиз қолмаслиги керак. Улар доимий харакат учун яратилган. Кам харакатланиш уларда моддалар алмашинуви жараёнини бузилиши, бўғим суюқлигини етарли ажралмаслиги ва бир қатор қайтмас жараёнларга сабаб бўлади.   
      
Бўғимлар оғриса нима қилмоқ керак?
Бўғимларнинг икки суткадан ортиқ оғриши уларни даволаш шартлиги хақида маълумот беради. Ташхис қўйиш учун травматолог, артролог, ревматолог, хирург ёки неврологга мурожаат қилиш керак. Бўғимларни даволаш доим комплекс ёндашишни талаб этади.  
•    Бўғимларни зарарланиши яллиғланиш жараёнлари билан кечгани сабабли дори препаратларидан ностероид яллиғланишга қарши воситалар қўлланилади: диклофенак натрий ёки индометацин.
•    Бўғимларни химояловчи (хондропротекторлар) препаратлар капсула ёки инъекция холида буюрилади.
•    Оғриган бўғимга жисмоний зўриқишни камайтириш тавсия этилади.
•    Даволовчи физкультура, физиотерапия ва массаж тавсия этилади.
•    Рационал витамин ва минералларга бой овқатланиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, бўғимлардаги оғриқ кам учрайдиган касалликлар: бод (подагра) ва ўсмалар хисобига бўлиши мумкин. Бўғим оғриши оддий гриппнинг хам белгиси сифатида учраши мумкин. Барча холатларда врач томонидан бўғим оғриқлари сабаби аниқланиб, ташхис қўйилиб, даво чоралари белгиланиши керак бўлади.


© www.gepamed.uz