ЗАХАРЛАНИШЛАР. ТЕЗ ЁРДАМ ПРИНЦИПЛАРИ.

ЗАХАРЛАНИШЛАР. ТЕЗ ЁРДАМ ПРИНЦИПЛАРИ.

Захарланиш – бу организмга токсик моддалар тушиши хисобига тизимли зарарланиши хисобланади. Захарлар организмга оғиз, нафас йўллари ёки тери қопламалари орқали кириши мумкин. Шунга кўра унинг қуйидаги турлари фарқланади:
•    Овқатдан захарланиш;
•    Кўзиқоринлардан захарланиш;
•    Дори воситаларидан захарланиш;
•    Химикатлардан захарланиш (кислота, ишқор, маиший химия);
•    Алкоголдан захарланиш;
•    Ис газидан захарланиш;
•    Тутундан ёки аммиак парларидан захарланиш ва бошқалар.

Захарланишларда организмдаги барча аъзоларнинг фаолияти бузилади. Айниқса асаб, хазм ва нафас тизимлари кўпроқ зарарланади. Захарланишлар оқибати ўлим билан тугаши мумкинлигини хисобга оладиган бўлсак, уларда биринчи ёрдамни кўрсата билиш мухим ўрин тутишини англаш лозим. Тиббий биринчи ёрдамни қай даражада тўғри кўрсата билиш маълум бир инсон хаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Захарланишларда тиббий ёрдам кўрсатишнинг умумий қоидалари:

1.    Захарли моддалар билан контактни йўқотиш;
2.    Организмдан захарни тезроқ чиқишини таъминлаш;
3.    Хаётий мухим аъзолар: нафас ва юрак фаолиятини қўллаб қувватлаш. Зарур пайтларда реанимацин чоралар кўриш: юракни ёпиқ массажи, оғиздан-оғизга ёки бурунга нафас бериш;
4.    Тез ёрдам врачини чақириш.

Энг асосийси захарланиш нимадан содир бўлганини аниқлаш хисобланади. Бу ўз вақтида агентнинг кейинги таъсирини йўқотиш ва эффектив ёрдам кўрсатишга ёрдам беради.

Захарланишларда биринчи ёрдам кўрсатишдаги хатолар:
Захарланишларда тезкор ёрдам сифатида кўрсатиладиган айрим муолажа ва тадбирлар жабрланувчини умумий холатини яхшилаш ўрнига оғирлаштириши мумкин. Уларни билиш жабрланувчига қўшимча зарар етказмасликни олдини олади.
1.    Газланган сув ичириш;
2.    Онги бузилган, тутқаноғи қўзиган ва хомиладор жабрланувчиларга қайт қилиш рефлексини чақириш.
3.    Мустақил равишда антидот бериш. Масалан кислотадан захарланганда ишқор бериш.
4.    Кислота, ишқор, маиший химия, ва нефть махсулотлари билан захарланганда ич келишини бўшаштирувчи дорилар бериш.

Уй шароитида даволаниши мумкин бўлган енгил захарланишлардан ташқари барча бошқа пайтларда госпитализация талаб этилади.



© www.gepamed.uz