АНТИВИТАМИНЛАР - ВИТАМИНЛАРНИНГ ДУШМАНЛАРИ ХАҚИДА

АНТИВИТАМИНЛАР - ВИТАМИНЛАРНИНГ ДУШМАНЛАРИ ХАҚИДА

Инсон хаёти учун зарур хисобланган витаминларнинг фаоллигини тормозлайдиган махсулотлар – антогонистлар хам мавжуд. Витаминларнинг хам, антивитаминларнинг хам химиявий структураси бир хил тузилган. Организмга тушгандан кейин витаминлар коферментларга айланиб, махсус оқсиллар билан бирикиш орқали турли биохимик жараёнларни бошқаради.
Антивитаминлар хам шу каби коферментларга аммо «ёлғон» коферментларга айланади. Улар хақиқий коферментлар ўрнига алмашиб олиб махсус оқсиллар билан бирикиши мумкин. Бу моддалар алмашинуви жараёнини бузилишига сабаб бўлади. Натижада ёлғон коферментлар томонидан витаминларнинг блокланиши ва биологик фаоллигини пасайиши ёки умуман йўқолиши кузатилади.
 
«Ширин жуфтлик»

«Витаминли конфликт» нинг энг ёрқин наъмунаси бу витамин С (аскорбин кислотаси) ва унинг антагонисти аскорбатоксидаза билан хлорофилл хисобланади. Бу иккала модда витамин С ни оксидлаши кузатилади. Бу қандай намоён бўлади. Масалан пичоқ билан олмани иккига бўлсак у бир оздан сўнг қорайиб қолади, яъни оксидланиб 50% аскорбин кислотасини йўқотади. Худди шу холат янги тайёрланган сабзавот салатлари ва мева шарбатларида хам кузатилади. Шунинг учун уларни тайёрланиши биланоқ истеъмол қилиш керак.

Витамин В1 (тиамин) – ўсиш ва ривожланиш жараёнларини нормал кечишини таъминлайди, юрак, асаб ва хазм тизимларини фаолиятларини ушлаб туради. Унинг фойдали хусусиятларини тиаминазалар парчалайди. Бу модда организмга хом махсулотлар орқали киради. Булар асосан чучук сув хавзалари ва денгиз балиқларида кўп учрайди. Камроқ тиаминазалар гуруч, картошка, гилос, чой барги ва исмалоқда мавжуд. Бу дегани япон ошхонаси фанатларида В витамини дефицитини риожланиши хавфи юқори бўлади.
Хом махсулотлар бошқа кўплаб антивитаминларни хам тутади. Масалан, хом ловия махсулотлари – витамин Е тасъирини нейтраллайди; дуккаклилар таркибидаги махсус оқсил моддаси бўлиб, витамин Д, кальций ва фосфорни парчалаб рахитга олиб келиши мумкин.

Яна бир кўп учрайдиган антивитамин бу чой ва кофелар таркибида учрайдиган кофеин хисобланади. У организмда В гурухи ва С витаминларини ўзлаштирилишига халақит беради. Шунинг учун чойни овқатланишдан кейин ярим соат ўтгач ичиш тавсия этилади.

Агар сизнинг овқат рационингизда гуруч, ловия ва сўя махсулотлари, шампиньонлар ва ёнғок, сут ва гўшт махсулотлари устун турса – сизда гиповитаминоз РР (ниацин) ривожланишига мойиллик бўлади. Санаб ўтилган махсулотларда антипод лейцин аминкислотаси мавжуд.

Витамин А (ретинол) ёғда эрувчи хисоблансада ортиқча маргарин ва кулинария ёғларида ўзлаштирилиши қийинлашади. Шунинг учун ретинолга бой жигар, балиқ ёки тухум истеъмол қилинаётганда камроқ ёғ ишлатиш тавсия этилди.

Витаминларнинг энг асосий душмани бу алкогол ва тамаки хисобланади. Алкогол айниқса витаминлардан В, С ва К ни парчаласа, бир дона сигарет организмдан С витаминини кунлик нормасини олиб чиқиб кетади.

Хам даволайди, хам …

Дори воситалари хам ўз навбатида антивитаминлар хисобланади. Масалан аспирин – организмдан калий, кальций, витамин С и В ни олиб чиқиб кетса, антибиотиклар – ичак бўшлиғидаги соғлом микрофлорани бузиш орқали замбуруғли инфекция чақиради. Бу дегани ичак бактериялари томонидан синтезланадиган В гурухи витаминларини дефицитига сабаб бўлади. Бунинг олдини олиш учун антибиотиклар қабул қилаётган пайтда ичак микрофлорасини тиклайдиган йогурт ва қатиқни кўпроқ истеъмол қилиш керак.

Айрим антивитаминлардан фойдали эффектлар олинади. Масалан витамин К қон ивишини кучайтирса, унинг антиподи дикумарин қонни суюлтириш хусусиятига эга. Рибофлавина (витамина В) нинг антогонисти акрихин и хинин ёрдамида безгакни даволашда фойдаланилади.

Тўқнашувни йўқотамиз.
Шундай қилиб, хар бир махсулотда хам витаминлар, хам уларнинг антогонистлари мавжуд бўлади. Шунинг учун қайси моддаларнинг бир-бири билан конфликтга боришини билиш ва овқатланишдаги одатларимизни коррекциялаш керак. Жумладан, кофе иштиёқмандларига кальций камайишини тиклаш учун творогни кўпроқ истеъмол қилиш, хом махсулотларни кўп истеъмол қилувчиларга эса – В гурухи витаминига бой унли ва ёғли махсулотарни ўз рационига қўшиш тавсия этилади.
 

© www.gepamed.uz