БУЙРАК ТОШЛАРИ ХАҚИДА 8 МАСЛАХАТ

БУЙРАК ТОШЛАРИ ХАҚИДА 8 МАСЛАХАТ

Буйрак тошлари кенг тарқалган муаммо. Ер шарининг ахолисининг 15 фоизи хаёти давомида хеч бўлмаса бир маротаба буйрак тошлари келтириб чиқарган асоратлар билан тўқнаш келган. Буйрак тошларини нафақат буйракнинг ўзида балки сийдик йўлларидан: сийдик найлари, сийдик пуфаги ёки сийдик чиқарув каналида хам учраши мумкин.
Тошларни хосил бўлиш хавфи эркакларда 19% ни, аёлларда 9 фоизни ташкил этади.
   
Буйрак тошлари белгилари
Энг тарқалган белги – бел ва қорин сохасидаги кучли ва ўткир оғриқ. Одатда оғриқлар тошнинг буйракдан кўчиб, сийдик йўллари буйлаб харакатланганда кузатилади. Тошнинг сийдик найида тиқилиши натижасида сийдик харакатининг тўсилиши ва димланиш (гидронефроз) белгилари пайдо бўлади. Шунингдек, сийдикда қон аралашмаси пайдо бўлиши, кўнгил айниш, қайт қилиш, тана хароратини ортиши, жунжикиш, сийдик рангининг тўқариши, сийдикни хиралашуви ва хидланиши кузатилиши мумкин.

Буйракларда тош бўлмаслиги учун нима қилмоқ керак?
Буйракларда тош хосил бўлишининг асосий сабаби организмнинг сувсизланиши хисобланади. Айрим озиқ-овқат махсулотлари ва зарарли одатлар хам тош хосил бўлиши хавфини кучайтиради.

Кўпроқ сув ичиш керак.
Кўп миқдорда суюқлик ичиш тузлар (кристаллар) ни ўзаро қўшилиб, тош хосил бўлишини олдини олади. Врачларнинг тавсиясига кўра аёллар кунига 9 стакангача, эркаклар 13 стакангача тоза сув ичиши керак. Бу меёрлар нисбий бўлиб, ичиладиган суюқлик миқдори: мехнат тарзи (ақлий, жисмоний), йилнинг мавсуми (бахор, куз) ва инсон ёшига боғлиқ бўлади. Кофе ва газланган ичимликларни ортиқча ичиш тошлар хосил бўлиш хавфини оширади.

Камроқ туз истеъмол қилиш керак.
Ош тузини кўп истеъмол қилиш, организмни сувсизланишига олиб келади. Ош тузининг кунлик нормаси катта ёшдаги одамлар учун совуқ хаво шароитида 5 грамдан ортмаслиги керак. Бир қатор озиқ-овқат махсулотларини кўп миқдорда туз тутишини хисобга олиш керак. Булар: колбаса, дудланган гўшт, тайёр ярим фабрикатлар, картошкали чипслар, консерва махсулотлари, крекерлар, соуслар.

Кальций оксалатни кўп тутган махсулотларни истеъмолини камайтириш керак
Буйрак тошларини химиявий таркиби бир неча хил бирикмалардан ва асосан кальций оксалатдан тузилган бўлади. Шовул кислотаси тузлари ва эфирлари буйрак тошларини 67 фоизини ташкил этади. Кальций ва оксалатга бой махсулотларни истеъмол қилиш буйрак тошлари хосил бўлишини камайтиради.
Шовул кислотасига бой махсулотлар: грейпфрут и клюква шарбати, қовурилган картофель, исмалоқ, ёнғок, кешью, арахис, ровоч, қизилча, сарсабил, сельдерей, петрушка, помидор, баклажон, булғор қалампири.
Кальцийга бой махсулотлар: сут махсулотлари, балиқ консервалари, тофу, ўрик қоқиси, узум, ошқовоқ уруғи, сўя, ьаргли салатлар, кўк пиёз ва сабзи.

Соғлом тана вазнини ушлаб туриш керак.

Ортиқча вазндан қутилишга харакат қилинг. Пархез қилиш: углеводларни чегаралаш ва хайвон оқсили тутган махсуслотларни кўп ейиш озиш учун қулай шароит яратади. Аммо бунда буйракни ортиқча зўриқиш кузатилиб, тош хосил бўлишига сабаб бўлади.

Камроқ кофе ичинг
Кофеин моддалар алмашинувини кучайтириб, сувсизланишга олиб келади. Катталар учун кофеиннинг энг юқори меёри 400 миллиграмни ташкил этиб, бу кундалик 4 чашка кофе ичган билан тенг. Айрим газланган ва энергетик ичимликлар, шоколад ва чой хам кўп миқдорда кофеин тутишини унутмаслик керак.
     
Ширин ичимликлардан узоқроқ юринг
Салқин ичимликлар, айниқса кўп миқдорда фруктоза тутувчи шарбатлар буйракларда тош хосил бўлишига замин яратади.

Цитратларни кўпроқ истеъмол қилинг

Буйрагида тош аниқланган 60 фоиз инсонлар қонида цитратлар (лимон кислота тузлари) миқдорини камайганини аниқлаш мумкин. Хулоса: цитратларни юқори кўрсаткичлари буйрак тошлари хосил бўлиши олдини олади. Цитрат манбалари: лимон шарбати, апельсин шарбати, аччиқ қалампирнинг айрим навлари, ўрик, ананас.

Кислоталиликни кўпайтирувчи махсулотларни камроқ ейиш керак
Сийдикнинг кислоталилик мухитини ортиши, буйрак тошлари хосил бўлишини кучайтиради. Сийдикни кислоталилигини рН 4,5 дан 5,5 гача узоқ сақланиши урат ва оксолат тошларини тўпланишига сабаб бўлади. Кислоталиликни тушириш учун биринчи навбатда оқсил махсулотларини истеъмол қилишни камайтириш керак.
Сийдикни кислоталилигини оширувчи махсулотлар: хайвон, парранда ва балиқ гўшти, пишлоқ махсулотлари, тухум.


© www.gepamed.uz