ЭНГ КАНЦЕРОГЕН БАКТЕРИЯ ХАҚИДА 10 ТА ФАКТ

ЭНГ КАНЦЕРОГЕН БАКТЕРИЯ ХАҚИДА 10 ТА ФАКТ

Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ер шари ахолисининг 60 фоизи Хеликобактер (Helicobacter pylori) бактерияси ташувчиси хисобланади. Helicobacter pylori хақида кўп маълумотлар мавжуд, аммо бу маккор, мутацияланувчи ва онкоген бактерияни ўрганиш тўхтовсиз олиб борилмоқда, унинг диагностикаси, профилактикаси ва даволаш усуллари кундан кунга такомиллашмоқда. Қуйида H. Pylori хақида 10 та илмий исботланган фактлар келтирилади.

1. Helicobacter pylori – хавфли
H. Pylori бактерияси – гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллигини келтириб чиқарувчи асосий сабабчиси хисобланади. Бутундунё саратон касаллигини ўрганиш агентлиги (IARC) H. Pylori бактериясини инсонда аутоиммун реакциялар поғоналарини келтириб чиқариши мумкин бўлган I классли канцероген, яъни саратон касаллигини келтириб чиқарувчи сифатида қайд қилган.



2. Helicobacter pylori -дунёда энг тарқалган инфекция хисобланади
Бу бактерияни ер шарининг ярмидан кўп ахолиси, Россиянинг 80% ахолиси ташувчи хисобланади.

3. H. pylori жуда юқумли
Хеликобактер контакт-маиший ва фекал-орал йўллар билан юқиши мумкин: пиёла, қошиқ, ифлос қўллар ва хаказо.

4. H. Pylori инфекцияси «оилавий» касаллик  
Бу бактерия бирор бир оила аъзосида аниқланса, оиланинг бошқа аъзоларини хам зарарланиши эхтимоли жуда юқори хисобланади.

5. H. pylori кўп қиёфали
H. Pylori бактериясининг бир неча штаммлари мавжуд, уларнинг хар бирини ўз хусусиятлари, «характери» ва хулқи мавжуд. Айрим штамлари нисбатан «тинч» бўлса, айримлари жуда агрессив хисобланади.

6. Бу бактерия энг чидамли бактерия
Хеликобактер кўплаб «туғма» химоя даражалари тутади: ошқозоннинг агрессив таъсиридан химояловчи уреаза ва бошқа ферментлар тутади, организмнинг иммун химоя механизмлари ва антибиотиклар таъсиридан химояловчи биопленкалар тутади.
 


7. H. pylori ташқи қиёфангизга таъсир этади
H. pylori ва терининг бир қатор касалликлари: атопик дерматит, угри тошмалари, розацеа, псориаз бошқа дерматологик ва тизимли касалликлар билан боғлиқлиги аниқланган.

8. H. Pylori ни ташхислаш осон ва оддий
Бу бактериянинг организмда бор ёки йўқлигини аниқловчи энг оддий усул деб уреазли нафас тести хисобланади. Бу тест H. Pylori ни аниқлашнинг дунё амалиётидаги референс диагностика усули хисобланади.  

9. H. pylori комплекс даво талаб этади
Хозирги кунга келиб микробнинг организмдан чиқариб ташлаш (эрадикацияси) бўйича ошқозоннинг кислоталилик мухитига таъсир этувчи бир қанча антибактериал терапия усуллари ва препаратлари ишлаб чиқилган. Даволаш курси албатта беморнинг хаёт тарзини назоратини хисобга олади: авайловчи пархез, чеки шва алкогол истеъмол қилишдан тўлиқ воз кечиш, стресс холатлари даражасини камайтириш.

10. Бу хавфли микроб алохида ёндошишни талаб қилади.
Сўнгги йилларда H. Pylori нинг стандарт даво схемаларида қўлланилаётган антибиотикларга нисбатан чидамли  (резистент) штамлари пайдо бўлган. Бундай беморлар учун индивидуал даво схемалари белгиланиб, препаратларни алохида танлаш талаб этилади. Даво курсини эффективлигини аниқлаш учун уреазали нафас тести ўказилади. Даво курсидан 4 хафта ўтгач бу тест манфий натижа берса – хеликобактерия йўқ қилинган хисобланади.  

© www.gepamed.uz