ФАРЗАНДИНГИЗНИ ЭСЛИ БЎЛИШИ ХАМ – ЯХШИ ЭМАС.

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ЭСЛИ БЎЛИШИ ХАМ – ЯХШИ ЭМАС.

Кўпчилик «яхши бола» ва «эсли бола» ибораларини синоним сифатида қўллайди. Бу нотўғри. Болани тарбиясида доимо эсли бўлишга кўп эътибор қаратилади. Ота-оналарнинг энг кўп шикоятларидан бири «болам менга қулоқ солмайди» хисобланади ва хеч қачон мутахассисларга мурожаат қилишмайди. Бу хам нотўғри. Бола томонидан ота-онасининг барча кўрсатмаларини тўла-тўкис бажариш норма хисобланмайди ва ўз навбатида боланинг келажагида жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Қуйида уларнинг асосийларига тўхталиб ўтамиз.

1. Боланинг ташаббускорлигини йўқлиги
Ортиқча «эсли» болалар улар устидан бошқариб туриш кераклигига кўникиб қолади. Бола катта бўлган сари ташаббускорлиги йўқолади ва етакчилик вазифасини бажара олмайди. Хамма масала юзасидан бола учун ота-онаси қарор қабул қилгани боис, кейинча боланинг мустақил фикрлар қабул қила олиш хусусияти йўқолади.  
Нима қилмоқ керак?   Болангизга танлаш хуқуқини қолдиринг. Бир қатор масалаларни боланинг ўзи хал қилсин. Жумладан, нимани ейиш керак, қандай ўйин ўйнаш керак, нимани кўриш керак, нимани ўқиш керак. Боланинг маслахатларини қўллаб қувватланг – болангиз ташаббускорлик жазоланмаслигини билсин.   

2. Бошқалар таъсирига мойил бўлиб қолади.

Тахминан уч ёшларга келиб, болалар ўз хохиш-истаклари мавжудлигини англаб етади ва шу даврдан бошлаб уларни амалга ошиши учун кураша бошлайди. Шу даврдан болалар деярли барча маслахатларга «йўқ» деб жавоб беришга тайёр туради. Агарда бу «йўқ» жавобига ўз вақтида, қаттиқ ва муросасиз қарши зарба бериладиган бўлса, кейинча бола ўз мустақиллиги учун нафақат ота-онаси, балки атрофдагилар олдида хам кураша олмайди. Ортиқча гапга кирадиган болалар «йўқ» жавобини айта олмайди ва улар ўз фикри учун кураша олмайди.   
Нима қилмоқ керак?   Боланинг хохишларига сезгир бўлинг. Истакларнинг арзийдиганини рағбатлантиринг. Боланинг танловига хурмат билан муносабатда бўлинг. Бироз «қулоқсиз бўлишига» рухсат беринг, лекин «рамкадан чиқариб юборманг». Хамма «йўқ» ни хам қарши зарбалар билан қайтарманг.

3. Ўз-ўзига муносабати пасаяди.
Итоаткорлик болада кўпинча ўзига бўлган ишончни йўқотади, ўзига бериладиган бахони пасайтиради. Бола ўзини «ёмонлигини» сезади ва намунали хулқи билан ота-онаси мухаббатини қозонишга харакат қилади.
Нима қилмоқ керак? Ота-онанинг мухаббатини боланинг хулқига боғлиқлиги – бу тарбиянинг катта хатоси ва энг ёмон холат хисобланади. Бу ерда оддий маслахатлар билан иш битмайди – мутахассисга учраш тавсия этилади.

4. Касалликка мойил бўлиб қолади.
Ортиқча эсли болалар турли хил хроник касалликлар ва инфекцияларга мойил бўлиб қолади. Боланинг итоаткорлиги ва хеч қандай қаршиликлар кўрсатмаслиги унинг негатив хис-туйғуларни бошдан кечирмаяпти дегани эмас. Хамма нарсани «ичига ютиш» нафақат шаклланаётган болаларга балки катта одамларга хам зиён етказади.
Нима қилмоқ керак? Болага норозилик хиссини кўрсатишга рухсат беринг. Бола Сизнинг барча кўрсатма ва топшириқларингиздан «боши осмонга етиши» шарт эмас. Шунингдек болани спорт тўгаракларига беринг. Жисмоний машғулотлар боланинг эмоционал-иродавий рухиятига яхши таъсир этади.

5. Муаммоли болалар.
Мустақил фикрлаш ва ва танлов хуқуқидан айрилган ва харакат эркинлигини чегараланган болалар катта бўлгач «қийин ўсмирлар»га айланади. Уларнинг ён атрофидагиларнинг «ёмон таъсирига» қаршилик қилиш имкониятлари кескин камаяди.
Нима қилмоқ керак? Хар бир болада «эркинлик майдони» бўлиши керак. Маълум бир сохаларда у ўзи мустақил қарор қабул қилиши керак. Бола катта бўлган сари бу сохалар доираси аста-секин кенгайиши керак.
 
Болалар учун катталарни гапига зорланмай итоат этиш нормал холат эмас. Гапга киргизиш бу тарбиянинг «мақсади» эмас балки «қуроли» дир. Бола тарбиясидан мақсад бахтли, соғлом ва келажакда мустақил фарзандга эга бўлиш хисобланади.


© www.gepamed.uz