ИНСОН МИЯСИ ХАҚИДА 10 ТА ФАКТ

ИНСОН МИЯСИ ХАҚИДА 10 ТА ФАКТ

Инсон мияси – энг мураккаб тизим хисобланиб, тузилиши, ишлаш фаолияти ва олимлар томонидан хали «очилмаган қирралари»ни кўплиги билан, инсониятнинг бошқа аъзоларидан фарқ қилади. Қуйида улар хакида тўхталиб ўтамиз.


1. Бош мия бир вақтнинг ўзида фақат 7 та объектни эслаб қолиши мумкин. Инсонда 3 та хотира шакли мавжуд: сенсор (лахзалик), узоқ муддатлик ва қисқа муддатлик. Узоқ муддатлик хотирани компьютернинг қаттиқ диски билан, қисқа муддатли хотирани оператив хотираси билан қиёслаш мумкин. Сенсор хотира эса бир неча сония ёдда туради холос.


2. Рангнинг ахамияти бор. Сариқ ранг кўрув спектри частотасининг марказида туради. Инсон кўзида кўк, яшил ва қизил рангларни кўрувчи рецепторлар бор. Аммо мия ранглар хақида маълумот олмайди, у ёрқинлик ва қоронғулик орасидаги фарқни кўради. Сариқ ранг эса ёдлаб колиш даражасини бир неча баробар кўпайтиради. Шунинг учун ёзувларда айнан шу рангни ишлатиш тавсия этилади.


3. Инсон ўз идрокидан ақллироқ эмас. Исботланишича инсон 30 фоиз хатти-харакатларни онгли равишда бажаради, колган 70 фоизини эса онгдан пастроқда турган марказлар (subconsistencia-подсознание) бошқаради. Эринчоқлик каби нуқсон хақида эшитганмисиз. Аслида у мавжуд эмас. Эринчоқлик бу инсоннинг онгига бўйсинувчи марказлар (субконсистенция) ни бош мия талабларига қаршилиги хисобланади. Айнан шу субконсистенция инсоннинг кундалик фаолиятини «қолипга солиб қўяди». Бу қолипдан чиққан қўшимча юмушлар учун бош мия билан «конфликтга боради».


4. Инсон бош мияси билан ишлаши керак. Қон бутун тана бўйлаб оқади, аммо унинг таркиби хар хил бўлиши мумкин. Масалан, веналарда оқувчи қон ўзида «чарчоқ токсинини» тутади. Бош миядан оқувчи қон таркиби эса бутун хаёти давомида ўзгаришсиз қолади. Бу инсон чарчоқ холатини рухий ва эмоционал холатлар таъсирида хис қилади дегани.


5. Ибодат қилиш инсон миясига ёрдам беради. Хар қандай динда ибодат қилиш (намоз ўқиш ёки сиғиниш) орқали бош мия хеч қандай ақлий жараёнлар ва тахлилларни ишлатмаган холда ахборотларни қабул қилади. Бу холатда (худди медитация каби) дельта-тўлқинлар хосил бўлади. Бундай тўлқинлар одатда чақалоқларнинг биринчи ойларида хосил бўлади. Шунинг учун инсонлар ўзларини нисбатан яхши хис қилишади ва камроқ оғрийди.


6. Бош миянинг доимий равишда фаолият кўрсатиши унинг касалланишини олдини олади. Бош миянинг ақлий ривожланиши қўшимча нейронларни ривожланишига ва оғриган мия хужайраларини тикланишига сабаб бўлиб, оғир синдром – Альцгеймер касаллигини олдини олади. Бош мияни ривожлантиришнинг энг яхши усули доимий равишда янгиликларни изланиш хисобланади. Ақлий салохияти юқори инсонлар билан мулоқот қилиш хам мияни ривжлантиради.


7. Соя – тананинг давоми.  Бош мия нафақат объектни балки унинг соясини хам эслаб қолади. Соя мияга объект хақида, унинг фазовий бўшлиқда жойлашуви хақида, бошқа қўшни жисмларга нисбатан муносабати хақида маълумот беради.


8. Сув – бу хаёт. Бош миянинг 76 фоизи сувдан иборат. Шунинг учун инсон етарли миқдорда сув қабул қилиши керак. Таблеткалар ёрдамида вазн ташлашга харакат қилган одамлар жиддий муаммога дуч келиши мумкин. Вазнини йўқотган холда уларда бош мия фаолиятини камайиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун, таблеткаларни фақат врач кўрсатмаси бўйича қабул қилиш тавсия этилади.


9. Бош мия компьютер сингари иш бошлайди. Бош мия доимо танадан кейин ўйғонади. Бу эрталаб жисмоний ишларни яхши бажариш, миянинг эса уйғонишини кечикиши билан тушунтирилади. Бундай пайтларда бош мияни уйғотиш учун китоб ўқишга ёки бирор бир масалани ечшга харакат қилинг. Шу орқали Сиз метаболик жараёнларни тезлатиб, миянгизни янги кунга тайёрлайсиз. Аммо радио ёки телевизорни ёқиш тавсия этилмайди. Бу мияни ўтмаслаштиради.  


10. Бош мия аёлларга нисбатан эркакларни яхшироқ тушунади. Аёллар овози юқори частоталарда талаффуз этилади. Бу сўзларни ва унинг мохиятини англаш учун бош мия бу сигналларни қайта кодлашга тўғри келади. Бекорга аёлларнинг «ярим соатлик вайсашидан» сўнг эркакларнинг боши оғриб қолмайди. Эшитув галлюцинациялари мавжуд инсонларда бош миясида эркакларнинг овози устун туради.

© www.gepamed.uz