ЭНГ ХАВФЛИ ВИРУС ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ. БУ ВИЧ ИНФЕКЦИЯ ЭМАС

ЭНГ ХАВФЛИ ВИРУС ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ. БУ ВИЧ ИНФЕКЦИЯ ЭМАС

Lancet  журналида эълон қилинган сўнгги маълумотларга қараганда инсониятни ўлимига сабаб бўлган энг асосий қотил – бу ВИЧ инфекция, қутуриш вируси ёки безгак вируси эмас – бу гепатит вируси штаммларидир. Айнан гепатит вируси келтириб чиқараётган оқибатлар туфайли йилига ер шарининг 1,3 миллион ахолиси хаётдан кўз юммоқда.

Бутун дунё гепатитга қарши курашиш альянси президенти Чарльз Гор (Charles Gore) таъкидлаганидек, «Сил, безгак ва ВИЧ инфекциядан кўра Гепатит асоратлари натижасидаги ўлимлар сони юқори туради. Негаки гепатитга қарши курашиш хеч қачон дунёнинг етакчи мамлакатларини сиёсий приоритетларига кирмаган ва бу каби проектларни глобал даражада хеч ким моддий таърафдан қўллаб қувватламаган».

Lancet журналида хар йили Бутуниттифоқ Соғлиқни Саклаш ташкилоти ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотлари сўнгги йилларда инсониятни соғлиги билан муаммоларига сабаб бўлувчи ва ўлим холатларига олиб келувчи касалликлар хақида хисоботи эълон қилинади.
Бу хисоботлар  Бирлашган миллатлар ташкилотининг сиёсий органлари ва айрим мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш идоралари учун қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Бу йили авторлар асосий эътиборни ёмон хаёт шароитлари ва инсоннинг хаёти фаолияти давомида ривожланган касалликларга эмас, балки вирусли, бактериал ва паразитар инфекцияларга қаратишди.
Ўлим асоратларини охирги 40 йил ичидаги эволюциясини тузишда олимлар дунёнинг 147 та етакчи мамлакатларини тиббий архивларини ўрганиб чиқишди.

Инфекциялар хисобига шу йиллардаги ўлимнинг 19,4 фоизи тўғри келиб, охирги йилларда бу кўрсаткичнинг ўсиши кузатилган. Олимлар буни соғлиқни сақлаш стандартларини ёмонлашуви ва ривожланган давлатларда ахоли сонининг кескин ўсиши билан билан боғлайди.

Олимларнинг ўзини хам ажаблантирган нарса шу бўлдики ўлимга олиб келган энг етакчи сабаб вирусли гепатитлар бўлиб чиқди. Охирги йилларда гепатит натижасида ривожланган цирроз, рак ва унинг асоратлари 1,34 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлди. Иккинчи ўринни сил касаллиги – 1,2 миллионта ўлим, учинчи ўринни ВИЧ – миллионга яқин ўлим, тўртинчи ўринни безгак – 719000 та ўлимни ташкил қилди.

Бу кўрсаткичлар мутахассисларнинг фикрича ўртамиёна бўлиб, ўлим статистикаси хисоботи бор йўғи 25 мамлакат хулосаларига асосланиб хисобланган. Гепатит, ВИЧ, сил ва бошка юқумли касалликлари натижасидаги хақиқий ўлим сони анчагина юқори бўлиши таъкидланмоқда.

Гепатитнинг хавфли томони шундаки, унинг натижасидаги ўлим сони бошқа инфекцион касалликлар (ВИЧ, сил ва хк) каби камаймаган, аксинча 22 фоизга ортган.  

Бунинг сабаблари: гепатитга қарши курашишни молиялаштирилишини етарли эмаслиги, вакциналарнинг қимматлиги, дори воситаларини камёблиги ва қимматлиги, кўпчилик инсонларнинг гепатит вируси билан зарарланганини ўз вақтида билмаслиги. Ривожланган давлатлар ахолисининг 5 фоизигина ўз ташхиси хақида тушунчага эга ва даврий равишда тиббиёт корхоналарида назоратдан ўтиб туради.

Кизиғи шундаки, охирги йилларда энг кўп шов-шув қилинган Зика вируси тарқалиши натижасида 2015 йили бор йўғи -2 та, 2016 йили – 19 та бемор вафот этган. Олимлар прогнозича Зика вирусини кейинча жиддий хавф туғдириши эхтимоли жуда кам ва олимларнинг унга қарши вакциналар ишлаб чиқариш учун кенг имкониятлар мавжуд.
 
 © www.gepamed.uz