ЛИПОСАКЦИЯ. МУСТАҚИЛ ОЗИШ КЕРАКМИ ЁКИ ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ МАЪҚУЛМИ?

ЛИПОСАКЦИЯ. МУСТАҚИЛ ОЗИШ КЕРАКМИ ЁКИ ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ МАЪҚУЛМИ?

Пластик жаррох хизматидан фойдаланишга ва у ерда ортиқча 10-20 килограмингизни қолдиришга қарор қилган бўлсангиз қуйидаги маълумотлар билан танишиб олишингизни тавсия қиламиз.

Липосакция нима?
Липосакция – бу косметик операция тури бўлиб, тананинг маълум қисмидан ортиқча ёғ тўқимасини олиб ташлаш хисобланади. Липосакция ташрихи одатда пархез ва жисмоний машқлар орқали қутула олмаган ёғ тўқималаридан халос бўлиш учун, тананинг ташқи кўринишини яхшилаш учун ва тана шаклини коррекциялаш учун бажарилади.
Кам холларда липосакция кучли семиришларда пациентнинг хаётига хавф туғилган пайтларда ёғ тўқимаси хажмини камайтириш ёки липомаларни олдириш мақсадида бажарилади.
    
Липосакция озишга ёрдам берадими?
Липосакция тананинг маълум қисмидаги (сон, тирсак, қорин, кўкрак, қўллар) ёғлардан халос бўлишга ёрдам бериб, организмнинг умумий холатига таъсир этмайди. Ташрихдан кейин бирданига озиб кетиш ва хушбичим холатга келишингизни хеч ким кафолатламайди. Липосакция етарлича озган, тана вазнини бир хилда ушлаб турган инсонларда ва тананинг маълум бир қисмидаги ёғ тўпламини йўқотиш қийин бўлган пайтда буюрилади. Липосакция семизликдан даволаниб кетишни, целлюлит ва терини чўзилишини йўқотишни таъминлай олмайди.
 
Операция ёрдамида қанча вазн ташлаш мумкин?
Липосакцияни битта муолажасида 2,5 литргача ёғни йўқотиш мумкин. Бир литр ёғни ўртача 900 грамм деб хисобласак тана вазнини кескин озиш кузатилмайди.


Операция қандай кечади?
Липосакциянинг бир неча тури мавжуд бўлиб, бариси умумий принципга асосланган – тери остига трубка киргизилиб, у орқали ортиқча ёғ сўриб олинади.
Ташрих олдидан пациентга наркоз берилиб, липосакция қилинадиган жой махсус моддалар билан ишлов берилади: ёғ тўқимасига ультратовуш, лазер ёки махсус эритма юбориш орқали парчаланади. Кейин ортиқча ёғ трубка  ёрдамида сўриб тортиб олинади. Сўнг трубка олиниб, чоклар қўйилади ва махсус бандажлар тақилади. Олиб ташланадиган ёғ қатламига кўра операция 1-3 соатга чўзилиши мумкин.

Қайси усул энг яхши хисобланади?
Энг нозик усул - тумесцентная липосакция хисобланади. Бу усул махаллий оғриқсизлантириш ёрдамида бажарилади. Яъни ташрих сохасидага кўп миқдорда лидокаин эритмаси, қон томирларни торайтирувчи препаратлар ва ёғни йўқотишга ёрдам берувчи тузли эритмалар юборилади. Юздаги кичик сохаларда эса лазерли липосакция усули қўлланилади. Бунда ёғларни сўриб олиш учун жуда майда диаметрли найлардан фойдаланилади.

Липосакциядан олдин нима қилиш керак?

Аввалига яхшилаб ўйлаб кўриш керак,  шу операция хақиқатда Сизга керакми?. Агар семизлик касали билан оғриётган бўлсангиз липосакция ёрдам бермайди. Тана вазнини ножаррохлик йўли билан нормага келтириш хақида ўйлаш керак. Охирги ярим йил давомида вазнингизни стабил даражада ушлаб туришингиз керак. Липосакция ташрихига қарор қилган бўлсангиз психологик жихатидан хам тайёрланишингиз лозим. Негаки липосакция фақат ортиқча ёғларингиздан қутулишга ёрдам беради, хаётингизни гўзал ва фаол бўлишини таъминламайди.  

Операциядан кейинги тикланиш қанчалик узоқ давом этади?

Барча нарса Сиз танлаган операция турига боғлиқ. Катта миқдордаги ёғларни олиш билан кечувчи ташрихлардан сўнг тикланиш муддати 3 ойгача чўзилиши мумкин. Замонавий ташрихлардан сўнг тикланиш муддати ўртача икки хафтани ташкил этади. Агар ишингиз жисмоний зўриқиш билан боғлиқ бўлмаса бир неча кундан сўнг мехнат фаолиятингизга қайтишингиз мумкин.
Ташрихдан кейин шишлар ва гематомалар пайдо бўлмаслиги учун махсус ички кийимлар ва бандаж тақиб юришга тўғри келади. Инфекцияни олдини олиш учун антибиотиклар, шикастланган тўқималарни битиши учун оғриқсизлантирувчи препаратлар қабул қилиш керак. Ташрихдан кейин бир неча кунгача машина хайдаш мумкин эмас. Жарохатлар бутунлай битгунга қадар зарарли одатлардан воз кечиш маъқул. Ташрихдан кейинги даврдаги жисмоний машқларни бошлаш пайтини врач ўзи буюради.
 
Вазнингиз яна қайталаниши мумкинми?

Мумкин. Шунинг учун биринчи сеансда атайин озроқ миқдордаги ёғ тўқимаси олинади. Организмнинг одатдаги ёғ запасларини қай даражада тезлик билан тикланишига қараб кейинги муолажалар белгиланади.
Вазннинг тикланиши организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ: семизликка мойиллик, пархезга риоя қилиш, тана вазнини стабил ушлаб тура олиш. Ташрихдан кейинги эффектнинг қай даражадалигини бахолаш  шишлар бутунлай йўколгандан кейин ўтказилади.

Липосакция кимларга мумкин эмас?
Барча бошқа жаррохлик муолажалари каби липосакция қуйидаги холларда мумкин эмас.
•    Қандли диабет.
•    Қон касалликлари ва унинг ивиши бузилганда.
•    Онкологик касалликлар.
•    Буйрак ва жигар касалликлари.
•    Тромбофлебит, веналарни варикоз кенгайиши.
•    Юрак қон томир касалликлари.

Липосакциянинг қандай асоратлари ва ножўя таъсирлари бор?
Энг кўп учрайдиган ва ёқимсиз асоратлар қуйидагилар:
•    Қон томирларни тромб ва ёғлар билан тиқилиши.
•    Гематома ва шишларни узоқ вақт сўрилмаслиги.
•    Яллиғланиш.
•    Липосакция сохасида бир неча ойгача сезгини йўқолиши.
•    Ташрих сохасида тери рангини ўзгариши.
•    Ёғ тўқимасини бир текисда олинмаслиги натижасида юзага келадиган теридаги нотекисликлар.
•    Асимметрия. Омадсиз кечгн ташрихлардан сўнг ёғ тўқимасининг тотекис тақсимланиши ва танани диспропорцияси.

Муолажадан кейин чандиқлари қоладими?

Терига трубка киргизилган сохаларда бироз чандиқлар қолади.


© www.gepamed.uz