УЙҚУДАН ОЛДИН ЕЙИШ МУМКИН БЎЛГАН ЭНГ ЯХШИ ВА ЭНГ ЁМОН ОВҚАТЛАР

УЙҚУДАН ОЛДИН ЕЙИШ МУМКИН БЎЛГАН ЭНГ ЯХШИ ВА ЭНГ ЁМОН ОВҚАТЛАР

Кўп холларда уйқуга ётишдан олдин қабул қилган озиқ-овқатлар Сизнинг тушингизни қай даражада бўлишини белгилаб беради. Уйқуни сифати инсон фикрини равшанлиги, реакцияларининг тезлигини, кайфиятини яхшилиги ва бошқа бир қатор функциялар билан бевосита боғлик. Уйқуни етишмовчилиги иштахани очилиши, семириш, ўсмирларда ўсиш жараёнини бузилиши, организмнинг умумий иммунитетини пасайишига олиб келади. Қуйида уйкуни тўйимли бўлишини тахминловчи махсулотлар хақида гапирилади.

Уйқудан олдинги энг яхши таомлар.

Триптофанга бой таомлар
. Триптофан – бу ўсимлик табиатли оқсилларда мавжуд бўлган аминокислота бўлиб, айниқса дуккакли ўсимликларда кўп учрайди. Триптофан организмда «лаззатланиш гормони» - серотонинни ажралишини кучайтиради. У эса ўз навбатида иштаха, кайфият ва уйқуни яхшилайди. Триптофан дуккакли ва сўя махсулотлари (ловия, нўхат), ошқовоқ уруғи, индейка, яхлит ғалла махсулотлари (макарон, крекер, гуруч, тухум) ва сут махсулотларида кўп учрайди.
Олча. Бу мелатонин манбаси бўлиб, ухлатувчи таъсири бор. Текшириш натижаларига кўра бир стакан олча шарбати ичиш кекса ёшдаги одамларнинг уйқу билан боғлиқ муаммоларини хар қилар экан.
Магнийга бой махсулотлар. Ошкўклар, банан ва авокадо каби магнийга бой махсулотлар инсонни ухлашини енгиллаштиради ва давомийлигини узайтиради.

Уйқуни бузувчи таомлар.
Кофеин. Кофеинни соғлом уйқуга салбий таъсири янгилик эмас. Унинг кунлик нормасини 200–300 мг гача камайтириш тавсия этилади ва энг асосийси уйқудан олдин истеъмол қилмаслик сўралади. Эслатиб ўтамиз кофеин нафақат кофеда, балки шоколадда, энергетик ичимликлар ва чойда хам мавжуд.
Алкоголь. Тўғри бир икки бокал қизил вино уйқучанликка олиб келиши мумкин, аммо меёридан ортиқ алкогол истеъмол қилиш уйқуни бузади.
Ёғли махсулотлар. Чипс, қовуриб тайёрланган таомлар, музқаймоқ каби ёғли махсулотлар уйқу сифатини бузади. Бу истеъмол қилинган ёғнинг узоқ ўзлаштирилиши ва организмнинг дам олиш ўрнига ишлаши хисобига кузатилади.

Нима емоқ керак ва қандай миқдорда?
Қотиб ухлаш учун кечки овқатни ортиқча тўйиб ейиш тавсия этилмайди. Бунинг учун кечки овқатни ликопчаларга етарли порцияларда солиш тавсия этилади. Акс холда таом умумий катта товоқдан истеъмол қилинганда, айникса телевизор кўриб овқатланадиган бўлсангиз меёрдан ортиқ тўйиб кетишга сабаб бўлади.
Уйқудан олдин енгил тамадди қилиш учун рухсат бериладиган махсулотлар қуйидагилар:
•    Ёғсиз сут ва яхлит буғдой махсулотлари;
•    Табиий арахис мой ива яхлит буғдой нони;
•    Йогурт яримта банан билан ёки майдаланган ёнғоқ билан:

Хулосалар.
Кечки тамадди учун уйқудан воз кечиш яхши фикр эмас. Тамадди қилишни исталган пайтда амалга ошириш мумкин, аммо тўйиб ухлашнинг фақат кечаси имкони бор. Уйқу пайтида қорнингиз қулдураса нима қилмок керак? Бир стакан иссиқ сут ичинг ва бир икки дона крекер енг. Шунинг ўзи ошқозон учун эрталабгача етарли хисобланади.
Агар барибир уйқудан олдин қорин тўйғазишга қарор қилган бўлсангиз қуйидаги уч қоидага амал килинг:
1.    Иложи борича триптофанга бой овқатларни енг (индейка, тухум, сут).
2.    Кофеин, алкогол ва ёғли овқатлардан сақланинг.
3.    Оз-оздан енг ва ейилган порцияларни назорат қилинг.

© www.gepamed.uz