ПСОРИАЗ (ТАНГАЛИ ТЕМИРАТКИ) ХАҚИДА

ПСОРИАЗ (ТАНГАЛИ ТЕМИРАТКИ) ХАҚИДА

Псориаз – бу терининг қичишиши ва кепакланиши билан кечувчи тангали дерматози хисобланади. Шунинг учун хам уни тангали темиратки деб аташади. У юқумли эмас, контакт орқали юкмайди.
Псориаз билан ер шари ахолисининг 2-4 фоизи касалланган бўлиб, ўртача 15-25 ёшли ахолида кенг тарқалган.

Псориаз белгилари.
•    Псориатик тангачалар соғлом тери юзасидан кўтарилиб турувчи қизил, қичишиш билан кечувчи доғлардан иборат. Улар мум (ёки парафин) га ўхшаш пўстлоқ билан қопланиб туриши хам мумкин.
•    Псориаз тананинг хамма сохаларида кузатилиши мумкин. Улар айниқса тананинг энг кўп букиладиган ва ташқи таъсирга учрайдиган қисмлари: тирсак ва тизза бўғимлари, қўл ва оёқ кафтлари, сон ва думбаларда кўп учрайди.
•    Зарарланиш юзаси хар хил бўлиб, нўхатдек жойдан то кафт катталигигача ёки ундан хам ортиқ бўлиши мумкин.
•    Псориаз тугунчаларини пайдо бўлиши, шу сохадаги қичишиш ва кепакланиши билан кечади. Ўлган тангачалар қашлаганда осон кўчади.

Псориаз турлари.
•    Ёзги тури: қуёш нурига ўта сезувчан бўлиб, иссиқ мавсумда кучаяди.
•    Қишки тури: у купроқ учраб, совуқ таъсирида ривожланади.

Псориаз сабаблари.
Нормада одам танаси терисининг устки қавати (эпидермис) 30 кунгача яшайди. Псориазда бу хужайралар 5 кунда етилиб, ўлади. Шунинг учун қичишиш ва кепакланиш кузатилади. Уни келтириб чиқарувчи омиллар қуйидагила хисобланади:
•    аутоиммун бузилишлар,
•    генетик омиллар,
•    моддалар алмашинуви бузилиши,
•    неврологик бузилишлар.

Псориазга сабаб бўлувчи омилларга шунингдек, стресс, инфекцион касалликлар, нотўғри овқатланиш, алкогол ичиш, совуқ иқлимда яшаш, иммунитетни пасайиши, терининг стрептококли инфекциялари, терини шикастланишлари ва глюкокортикоидларни мунтаза ичиш киради. Псориази мавжуд беморларга алкогол ичиш, шоколад, турли зираворлар ва маринадланган таомлар ейиш мумкин эмас.
 
Псориаз диагностикаси.
Рсориазни аниқлаш билан дерматологлар шуғулланади. Улар асосан ташқи кўрув асосланади ва керак бўлса терини биопсияси ва қон тахлилига юборади.  

Псориаз диагностикаси.
Псориазнинг 10 дан ортиқ турлари бўлиб, кечишига кўра енгил ва оғир турлари; кўринишига кўра: себореяли, экссудатив ва атипик турлари фарқланади.


Псориазни даволаш.
Псориазни тўлиқ тузатиб юборишнинг имконияти йўқ, лекин узоқ муддатли турғун ремиссия холатида ушлаб туриш мумкин. Асосий даво махаллий таъсир этувчи, терини юмшатувчи, қичишишни камайтирувчи ва хужайралар ўлишини секинлатувчи препаратларга қаратилади.
Кўшимча равишда ёғда эрувчи витаминлардан (А, Е, D), антигистамин препаратлар ва пархез тавсия этиладти. Физиотерапевтик муолажалар ва сероводородли ванналар иммунитетни кўтариш ва моддалар алмашинувини яхшилаш, тошмани камайтириш ва шишни олдини олишга ёрдам беради.