ЖЕНШЕНЬ ЎСИМЛИГИНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

ЖЕНШЕНЬ ЎСИМЛИГИНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Женьше́нь («хаёт илдизи») - асосан Осиё ва Шимолий Америкада ўсувчи шифобахш ўсимлик хисобланади. Халқ табобатида уни суртма дори, чой дамламаси, порошок, сувли ва спиртли тиндирмалар шаклида қўллаш мумкин.

Женьшеннинг фойдали хусусиятлари.
Таркибида алкалоидлар, смола, олтингугурт, фосфор, микро- ва макроэлементлар тутгани сабабли женшень организмнинг иш фаолиятини кучайтириб, стимулловчи, оғриқ қолдирувчи таъсир этади. Ўт хайдаш, ўпкаларда газлар алмашинувини яхшилаш, қон босимини нормаллаштириш (паст бўлса кўтариш), қондаги қанд миқдорини тушириш каби хусусиятлари бор. Унинг тинчлантирувчи таъсиридан ақлий ва жисмоний зўриқишда, депрессияда қўлланилади. Женьшеннинг қонни кўпайтириши, хотирани яхшилаши, юрак-қон томир фаолиятини яхшилаши, жарохатларни битишини тезлаштириши ва иммунитетни ошириши исботланган. Женьшеннинг касалликларни олдини олувчи роли кучли бўлиб, кўпроқ йилнинг совуқ пайтида, 45 ёшдан ортган одамларда қўлланилади.


Қайси касалликларда қўлланилади:
•    Анемия. Қандли диабет. Гипотиреоз.
•    Астеник синдром. Неврастения.
•    Юрак-томир касалликлари. Гипотония.
•    Артрит. Бўғим ва мускуллар оғриғи.
•    Атеросклероз ва гиперхолестеринемия.
•    Кўз касалликлари. Онкохасталиклар.
•    Бош оғриғи. Тишлар ва милклар шамоллаши.
•    Импотенция.
•    Ўткир респиратор касалликлар (профилактик мақсадда).
•    Хазм бузилишлари, метеоризм.

Қайси касалликларда қўллаш мумкин эмас:
•    Қон босими ортиши. Иситма.
•    Асабий зўриқиш ва нерв системаси патологиялари.
•    Психик бузилишлар: эпилепсия, талваса, бош мия травмалари.
•    Гипертиреоз – буқоқ бези фаолиятини ортиши.
•    Қон касалликлари, қон ивиши пасайганда.

ЖЕНЬШЕН ПРЕПАРАТИ БИЛАН ВРАЧ КЎРСАТМАСИСИЗ ДАВОЛАНИШ МАЪН ҚИЛИНАДИ.

© https://t.me/gepamed_ultra