НОНУШТА ХАҚИДА 5 ТА ХАҚИҚАТ

НОНУШТА ХАҚИДА 5 ТА ХАҚИҚАТ

Кимлардир нонуштани ишга кетаётиб йўл-йўлакай олинган пироженое билан қилади. Кимлардир нонушта деганда астойдил ўтириб, кофе ва омлет билан тўлақонли овқатланишни тушунади. Кимлардир эса эрталабки нонуштани умуман инкор қилади.

Нонуштани инсоннинг кун давомидаги иштахасига, энергиясига ва вазн ташлашига қандай таъсири бор? Мақолада нонушта хақида энг кўп тарқатиладиган афсоналар хақида айтилади.

Афсона № 1: Нонушта озиш учун керакли хисобланади.
Хақиқат: Нонушта қилиш-қилмасликнинг озишга алоқаси йўқ.
Озиш истагида юрганларнинг нонушта қилиш ва қилмасликларининг ахамияти йўқ. Асосий эътибор унинг таркибига боғлиқ. Шунинг учун тана вазнини ташламоқчи бўлсангиз нонуштадан воз кечмасдан эрталаб нимани ва қанчалик кўп ейишингиз ахамиятли.

Афсона №2: Тез тайёрланувчи кашаларни ейиш соғлиқ учун зарарли.
Хақиқат: Кашалар таркибида ортиқча шакар бўлмаса бўлгани.
Индивидуал қадоқланган кашалар кўп миқдорда шакар моддасини тутади. Аммо бу бошоқли ўсимликларни организмдаги холестерин миқдори, овқат хазм қилиш жараёни ва нормал тана вазнига салбий таъсир этади дегани эмас. Айнан кашаларни фойдали таъсир этиши учун уларнинг калориясини хисобга олиб, керакли порцияни танлаб олишингиз сўралади.

Афсона №3: Эрталабки нонушта спорт машқлари учун керак.
Хақиқат: Тўғри овқат куч беради. Аммо у спорт машқлари учун ўта мухим хисобланмайди.
Буюк Британиянинг Бата универститети олимларининг текширувларига қараганда нонушта қилган одамлар эрталабки машқларда, нонуштадан воз кечганларга нисбатан кўпроқ энергия сарфлайди. Бу дегани нонушта қилувчиларда юзага келадиган глюкозанинг юқори кўрсаткичлари кўпроқ фаолликни талаб этади. Агар жисмоний зўриқиш ўта юқори бўлмаса Сиз нонушта қилмаслигингиз хам мумкин. Нонушта - фаол хаёт тарзини таъминлайди.

Афсона № 4: Эрталабки енгил овқатланиш кун бўйи камроқ ейишга сабаб бўлади.
Хақиқат: Нонушта қондаги қанд миқдорини нормал холатини таъминлайди, лекин кун давомида камроқ калория сарфлашингизга кафолат бермайди.
Миссури университети олимларининг текширув натижларига қараганда оқсилга бой нонушта организмда қониқиш хиссини хосил қилувчи дофамин гормони миқдорини оширади. Шу сабабли Сиз кун давомида камроқ овқатланиш ва ортиқча тўйиб кетишни олдини олишингиз мумкин.
Агар уч махаллик овқатланишдан кейин хам ётар қоринга бирор бир нарса егингиз келса унинг сабаблари кўп: зерикиш, стресс, комфорт ва тақдирланишни исташ ва хаказо. Фақат нонушта билан бу муаммоларни хал қилиш мумкин эмас. Аммо нонушта қилиш туфайли калорияларни сарфлашни тақсимланиши кун давомида бир хил бўлиши мумкин. Бу эса юрак қон-томир касалликлари ва диабетни ривожланишини олдини олади.

Афсона № 5: Нонушта овқат ейишнинг энг мухим пайти хисобланади.

Хақиқат: Гастроэнтерологлар фикрича овқатланиш камида 3 махал бўлиши керак.
Озишни истаганлар учун кун давомида неча махал (2-6) овқатланишингиз мухим эмас. Энг мухими қанча калория қабул қилишингиз хисобланади. Эрталабки нонуштадан воз кечиш хам нотўғри хисобланади, бу ошқозонга салбий таъсир этиши мумкин. Нонушта қилиш кун давомида овқатланиш балансини нормаллаштиради.  
Нонушта қилиш учун энг яхши махсулотлар: бу организмни энергия билан тўлдирувчи -  бошоқли ва мева махсулотлари ва очлик хиссини назорат қилувчи - сут, йогурт, тухум хисобланади.

Агар Сиз эрталаб туриб жисмоний машқлар бажарадиган бўлсангиз ва айниқса ошқозонингиз сезувчан бўлса албатта нонуштага бирор бир кичикроқ нарса ейиш тавсия этилади (масалан: банан ёки масли ва асалли бутерброд).


© www.gepamed.uz