ҚОРИН ОҒРИГАНДА НИМА ЕЙИШ МУМКИН ВА НИМА МАЪН ЭТИЛАДИ

ҚОРИН ОҒРИГАНДА НИМА ЕЙИШ МУМКИН ВА НИМА МАЪН ЭТИЛАДИ

Қорин оғриган пайтида уни даволаш керак. Аммо даволаш жараёни бир неча кунга чўзилиши мумкинлигини хисобга олсак ва организмни кучсизланишини олдини олиш учун нима биландир озиқланиш лозимлиги талаб этилади. Қуйида шулар хақида гапирилади.

Овқатланишнинг умумий принциплари
Қорин оғриғи сабаблари гастрит, ошқозон яраси, захарланиш, ичаклар ва ўт пуфагидаги муаммолар бўлиши мумкин.  Буларнинг барисида қуйидаги принциплар асосида овқатланиш тавсия этилади:
•    Кичик порциялар билан. Хазм тизими шундоқ хам қийналаётган пайтида уни зўриқтирмаслик керак. Бунинг учун тез-тез оз-оздан овқатланиш керак.  
•    Юмшоқ консистенцияли. Овқат тури суюқ ёки юмшоқ конситенцияли бўлиши керак, имкони бўлса мевалардан пьюре тайёрланг. Бунинг иложиси бўлмаса овқатни яхшилаб чайнаб енг.
•    Тана температураси. Хазм тизимини таъсирламаслик учун овқат хароратини тана температурасига (36-38 °С) иситиб енг.

Рухсат этилган махсулотлар.
Ошқозонннинг хар бир касаллиги учун ўзига хос пархез мавжуд бўлиб, врач маън қилган махсулотларни истеъмол қилмаган маъқул. Негаки кўп вақтларда пархез хам дори сингари мухим хисобланади. Мутахассислар қуйидаги махсулотларни истеъмол қилишни тавсия этади:
•    Бульон. Оғриқ хисобига иштаха йўқолган пайтда айнан сабзавотли ёки гўштли бульондан бошлаш керак. Бульонни ёғсиз гўштдан ва зираворларни қўшмай тайёрланг.
•    Гуруч. Оқ гуручни қайнатиб истеъмол қилиш ич кетишини йўқотади ва организмни энергия билан тўйинтиради.
•    Банан. Бошқа мевалардан фарқли равишда банан хазм йўлларини таъсирламайди. Банандаги калий микроэлементи  қусиш ва ич кетиши натижасида юзага келадиган туз балансини тикланишига ёрдам беради.
•    Қотирилган нон. Оқ буханкани қотирилгани ичак йўллари учун фойдали таъсир этади. Клетчаткага бой буғдой ва ғалла махсулотлари бемор ичакларга оғир келади.
•    Пиширилган олма (пьюреси). Олмада пектин моддаси кўп бўлиб, ошқозон-ичакка буриштирувчи таъсир этади ва осон хазм бўлади.

Маън қилинадиган махсулотлар
Аслида қорин оғриганда маън қилинган махсулотларни ейиш истаги хам бўлмайди. Аста-секин соғайиш жараёнида эса «бошқачароқ» нарса истеъмол қилгинг келади. Бундай пайтларда шошилмаслик керак. Даволовчи рационни бузмай қуйидаги махсулотларни ейиш маън этилади:
•    Аччиқ махсулотлар. Зираворлар, шўр, дудланган, сиркаланган (маринадланган) ва консерваланган овқатлар.
•    Янги сабзавот ва мевалар. Жуда фойдали бўлишига қарамасдан қўпол клетчаткали мевалар ичакларга «оғирлик қилади».
•    Сут махсулотлари. Ёғли ва нордон сут махсулотлари тақиқланса хам шакарсиз ва ёғсиз йогуртни истеъмол қилишга рухсат берилади.
•    Қўғирилган ва ёғли махсулотлар. Ёғли махсулотларни сингдириш ва хазм қилиш учун организмни кўп куч сарфлашга тўғри келгани учун улар маън қилинади.
•    Тухум. Буғда тайёрланган қуймоқ (омлет) ни хар қандай касалликларда ейиш мумкин. Ўт хайдовчи таъсири бўлгани учун тухумни ёғда қовурилган ва сувда пиширилган холатида истеъмол қилиш маън этилади.

Хулоса. Тўғри овқатланиш касалликни эртароқ енгишга ва одатдаги овқатланиш турига ўтишга ёрдам беради. Қайта-қайта азобланмаслик учун бир-икки кун қаноат қилиб гуручли ва олмали пьюреда ўтиришни тавсия этди.


© www.gepamed.uz