ИНСОННИНГ ЗАРАРЛИ ОДАТЛАРИ

ИНСОННИНГ ЗАРАРЛИ ОДАТЛАРИ

Зарарли одатлар инсонни тўлақонли шахс сифатида намоён бўлишига тўсқинлик қилади. Бу одатларнинг айримлари нафақат инсонга балки унинг атрофидагиларга хам ёмон таъсир этади. Қуйида бу одатларнинг рейтинги келтирилади.

11. Номеёрий сўзлашув (лексика).
Ўз нутқида бир қатор хақорат (сўкиниш) сўзларини ишлатиш сўнгги йилларда кўп учрамоқда. Бу айниқса телеэфирларда хам кузатилиши ёмон хол. Нонорматив лексикани қўллаш нафақат инсоннинг маданиятсизлигини билдиради, балки ён-атрофдагиларга бўлган хурматсизлик деб саналади. Бу одат маданий ва тақлид қилувчи ёш болалар орасида қўлланилиши номақул хисобланади.

10. Кофемания.
Кофе – кўпчиликнинг энг севимли ва оммалашган ичимлиги хисобланади. Уни меёридан ортиқ истемол қилиш хафақон ва айрим ошқозон-ичак касалликларини қўзишига сабаб бўлади. Кофе ичиш қон-томир касалликлари ва кўзнинг тўр пардаси зарарланганда мумкин эмас. Кофени алкоголга аралаштириб ичиш ёки тамаки чекиш билан бир вақтда ичиш маън қилинади.

9. Тўйиб ухламаслик.
Уйқунинг етарли бўлмаслиги соғлиқ билан бир қатор муаммоларга олиб келади. Жумладан, кўз атрофида қора халқачаларнинг пайдо бўлиши, юзнинг шишиши, бутун тана териси тонусини бузилиши, ортиқча жахлдорлик,  эътиборсизлик, қон босимини ўйнаши, иштахани бузилиши. Тўйиб ухламаган одамнинг атрофдаги воқеъликларга адекват реакцияси камаяди, организмини химоя функцияси камаяди, иш унуми пасаяди. Аса-секин гастрит, ошқозон яраси, гипертония касалликлари ривожланади.
 
8. Пархез.
Ўз соғлигини хисобга олмаган холда пархез сақлаш ёмон оқибатларга олиб келади. Бироз муддат пархезда ўтириб, кейинча яна уни бузиш, организмдаги метаболик жараёнларнинг ўзгариши натижасида ортиқча ёғларнинг нафақат илгариги балки янги-янги жойларда тўпланишига олиб келади. Организмнинг тез-тез қайта қурилиши натижасида юрак, иммун тизими ва бўғимлар иши бўзилади, рухий бузилишлар ва депрессияга олиб келади.

7. Интернет-боғлиқлик.

Бу ерда компьютер боғлиқлик кенг маънода қўлланилиб, виртуал танишувлар, порносайтларда ўтириш, онлайн азартли ўйинлар кабиларни ўз ичига олади. Бу одат нафақат ўсмир ёшлар учун балки катта ёшдаги одамларни хам қамраб олиб, бутун борлиғи билан хақиқий дунёдан четланиши, виртуал дунёга муккасидан кетиши кузатилади. Хозиргача компьютер боғлиқлик расман ташхис сифатида қайд этилмаган ва даво чоралари критерийлари белгиланмаган.
 
6. Игромания.
Бу одат казино, ўйин автоматлари, карта ва интерактив ўйинлар каби азартли (қимор) ўйинларни ўз ичига олади. Игромания касаллик сифатида хам намоён бўлиб, депрессия, маниакал холатлар ва шизофрения кўринишида кечиши мумкин. Игроманиянинг энг асосий белгиси ўйинга бўлган доимий эхтиёж хисобланади. Инсонни ўйиндан ажратиш қийин бўлади, у хатто овқатланишни унутиши мумкин, унинг хулқи ўзгаради, муносабатлари доираси тораяди. Бу касалликни даволаш мумкин.
 
5. Тартибсиз жинсий алоқа.
Бир гурух ўсмирларни текшириш натижаларига кўра, тартибсиз жинсий алоқа қилишга одатланган инсонларнинг ўзига бўлган ишончини йўқолиши, ўз-ўзини хурмат қилишини пасайиши, қизларнинг ўзларини гўёки буюм сифатида фойдаланганликлари аниқланади. Ундан ташқари бу одат бир қатор венерик касалликларнинг сабаби бўлиши мумкин. Статистикага кўра турмушгача бўлган жинсий алоқага қодир инсонларнинг алкогол истеъмол қилиш, тамаки чекиш ва бошқа зарарли одатларга хам мойиллиги юқори бўлади.

4. Нотўғри овқатланиш ва кўп ейиш.
Кўпчилик инсонлар учун ортиқча ейиш муаммо хисобланади. Оғир овқатланиш боғлиқлиги бор инсонлар учун нафақат диетологлар, балки психолог, терапевт ва эндокринолог маслахати хам талаб этилади. Кўп овқат ейиш ички аъзоларнинг зўриқиши ва бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради: ошқозон-ичак ва юрак қон томир тизимида патологик холатлар ривожланади. Кўп ейдиган одам нафақат атрофдагиларга балки ўзи учун хам кераксиз бўлиб қолади.   

3. Чекиш.
Хар бир зарарли одат учун қачондир товон тўлаш талаб этилади. Чекиш оқибатларига келсак, 90% холларда ўпка раки, 75% холларда-бронхит ва 25% холларда юрак ишемик касаллигини ривожланиши исботланган. Чекиш аёлларда бепуштликка, кексаларда тарқоқ склерозга олиб келади. Чекишга боғлиқлик икки хил рухий ва жисмоний бўлиши мумкин. Рухий боғлиқликда инсон чекувчилар компаниясига тушиб қолганда, стресс холати юз берса ёки гўёки «ақлни пешлаш» учун чекади. Жисмоний тобеъликда эса организмнинг фикри хаёли никотин дозасига каратилади. Бошқа эхтиёжлар иккинчи ўринга сурилади.    

2. Алкогол ичиш.
Алкоголли ичимликлар таркибидаги этанол таъсирида асаб ва юрак қон томир тизими ишдан чиқади: мускулларнинг бўшашиши, қон томирлардаги тромблар, диабет, бош мияни қуриши, жигарни катталашуви, буйраклар етишмовчилиги, импотенция, депрессия, ошкозон яраси… бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.  Алкоголнинг хар қандай порцияси интеллектга, соғлиққа ва келажакка йўналтирилган зарба хисобланади.

1. Наркотик қабул қилиш.
Наркотик қабул қилиш биринчи навбатда организмнинг рухий ва жисмоний функцияларини бузади. Наркотик бош мияни аста-секин емирувчи захар хисобланиб, организмнинг ўз-ўзини химоя қилиш инстикти йўқолади. Наркотик қабул қилувчиларда уйқусизлик, шиллиқ қаватларнинг қуриши, бурун битиши, қўлларни қалтираши, кўз қорачиқларини кенгайиши кузатилади. Наркоманлар узоқ яшамайди: бурундан тўсиғининг ингичкаланиши натижасида қон кетиш, юрак ёрилиши, ўз жонига суиқасд қилиш энг кўп учрайдиган ўлим сабабларидир. ЛСД истеъмол килувчилар ўзларини уча оладиган қуш хисоблаб юқори қаватли уйлардан сакраши хам мумкин. Оқибати хаммага маълум.

© www.gepamed.uz