НЕГА УЗИ ТЕКШИРУВЛАРИ ҚОРОНҒУ ХОНАДА ЎТКАЗИЛАДИ?

НЕГА УЗИ ТЕКШИРУВЛАРИ ҚОРОНҒУ ХОНАДА ЎТКАЗИЛАДИ?

НЕГА УЗИ ТЕКШИРУВЛАРИ КОРОНГУ ХОНАДА УТКАЗИЛАДИ?

Инсоннинг рангни фарқлаш қобилияти кўз тўр пардасида жойлашган махсус фоторецепторлар хисобига амалга ошади. Бу фоторецепторлар икки хил: таёқчалар ва колбочкалар бўлиб, улар ташқаридан олинаётган фотосигналларни махсус импульсларга айлантириб одамнинг нерв системасига узатади.


Хар иккала рецепторлар тузилиши жихатидан фарқланиб, маълум бир функцияларни амалга оширади:
1. Таёқчалар - шомдан кейинги кўрувни таъминлайди. Улар ёрдамида биз фақат оқ-қора тасвирларни кўрамиз.
2. Колбочкалар кундузги кўрувни бажаради. Улар ёрдамида биз рангларни фарқлай оламиз.
Ультратовушли текшириш даврида хонани қоронғилатишдан мақсад кўзнинг тўр пардасидаги таёқчасимон хужайралар фаолиятини кучайтириш ва шу орқали ультратовушли текшириш аппаратлари мониторидаги кулранг шкалали тасвирларни оптимал даражада қабул қилишга эришиш хисобланади. Кам холда чироқ нурининг мониторга ва ёки врач кўзига тушиб халақит бермаслиги хам яна бир сабаб бўла олади. Хозирда УТТ технологияларнинг кучайиши, антиблик мониторларнинг яратилиши ва амалиётга рангли доплерометриянинг татбиқ қилиниши натижасида УТТ хоналарини қоронғилатишга бўлган талаб камайди.    


© https://t.me/gepamed_ultra