КАЙФИЯТНИ КЎТАРУВЧИ ВА ДЕПРЕССИЯГА ҚАРШИ 5 МАХСУЛОТ.

КАЙФИЯТНИ КЎТАРУВЧИ ВА ДЕПРЕССИЯГА ҚАРШИ 5 МАХСУЛОТ.

Оғир кун охирида кўпчилик стресс холатларини ширинликлар ёрдамида енгишга харакат қилади. Ширинликларни кўп миқдорда истеъмол қилиш зарарли хисобланади, қолаверса депрессив холат ва тушкун кайфиятда унчалик ёрдам хам бера олмайди. Табиатда шундай махсулотлар борки, улар бош мия фаолиятини яхшилайди ва кайфиятни кўтаради.


1. Ғалла-дон махсулотлари
Галла ва дон махсулотларида кўп миқдорда триптофан мавжуд бўлиб, у серотонин ва мелатонин гормонларини ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Ўз навбатида серотонин – кайфиятни кўтариб, организмни бўшаштиради, мелатонин эса уйқу циклини нормаллаштиради. Кўплаб тадқиқотлар натижаларига кўра ғалла махсулотлари ва мевага бой пархез хатарли холат ва депрессиядан халос қилади, кайфиятни ўзгаришини олдини олади.


2. Ёнғоқ
Грек ёнғоғида яллиғланишга қарши ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, хавотир ва депрессия симптомларини йўқотади. Айниқса хом ёнғоқ фойдали бўлиб, уларда фойдали моддалар ўз эффективлигини сақлаб қолади. Диетолог ва биохимик Barry Sears бодом ва грек ёнғоғини кўпроқ ейишни тавсия этиб, улардаги магний тинчлантирувчи таъсир этади. Кешью махсулоти хам унданда фойдали бўлиб, таркибидаги магний, витамин B6, оқсиллар, аминокислоталар, омега-3 ёғ кислотаси ва триптофан хисобига серотонин гормонини кўп ажралишини таъминлайди.


3. Голубика
Голубика кўп миқдорда витамин С тутиб, хавотир ва ташвиш белгиларини бартараф этувчи кортизол миқдорини камайтиради. Охирги текшириш натижаларига кўра голубика депрессиянинг генетик ва биохимик стимуляторларини камайтириб, посттравматик синдромдан кейинги беморларни суицидал мойиллигини олдини олади.
 

4. Сут махсулотлари
Инсондаги хавотир хиссияти қонда қанд миқдорини тушиб кетиши билан бевосита боғлиқ. Аммо бу ширинликлар ейиш керак дегани эмас. Яхшиси ўртача ширинликдаги сут махсулотларини, масалан йогуртни ичиш афзал. Ундаги оқсил ва углеводларнинг тўғри нисбати қанд миқдорини нормага келишини таъминлайди. Таниқли психотерапевт Фрэн Уолфиш (Fran Walfish) бир қатор болалар ва ёш оилаларни текшириш натижаларига асосланиб, ўз пациентларига кўпроқ миқдорда сут ичишни, сыр, йогурт ёки музқаймоқ ейишни тавсия этади. Уларнинг таркибидаги триптофан, хеч қандай дори воситаларисиз организмни бўшашишига олиб келади.


5. Аччиқ шоколад
Аччиқ шоколад энг яхши табиий антидепрессант хисобланиб, тирозин аминокислотасини тутади. Кейинча ундан дофамин нейромедиатори хосил бўлиб, инсоннинг эмоционал холатини яхшилаб, бош миядаги қониқиш марказларини стимуллайди.
Шоколад таркибидаги какао серотонин ажралишини кучайтириб, кайфиятни кўтаради, кортизол эса хадик ва кўрқувни олдини олади.


© www.gepamed.uz