ОМАДСИЗ ИНСОННИНГ 10 ТА БЕЛГИСИ ХАКИДА.

ОМАДСИЗ ИНСОННИНГ 10 ТА БЕЛГИСИ ХАКИДА.

Омадсиз инсон ким у? Хар бир инсонда бу саволга ўз жавоби бор. Кимлардир омадсиз инсон бу пули, касби, оиласи ва ўртоқлари йўқ кишилар деб хисобласа, кимлардир бу ўзгаларни хурмат қилишни, ишонишни ва севишни билмайдиган инсонлар деб хисоблайди. Балки иккинчи сабаб биринчисига олиб келар. Аммо банкда хисоб рақами, катта иморат-қасри ва саноқсиз автомобиллари бўла туриб хам мағлуб бўлиш мумкин. Dumblitteman сайтида омадсиз инсоннинг сифатлари деб қуйидагилар келтирилади.

Самимий бўлмаслик.
Инсоннинг самимийлиги унинг қиммати, фикрлари, сўзлари ва харакатларини бир-бирига мос келиши, уларнинг ўзаро тенглиги ва кетма-кетлиги билан характерланади. Сўзлари ва қилган ишлари бир-бирига тўғри келмайдиган одамдан хамма қочади.

Ғийбат ва бўхтон.
Агар сиз ёлғон-яшиқ, тухмат ва уйдирмалар тарқатувчи инсон бўлсангиз, тез кунда ёлғиз қоласиз, одамларнинг ишончи йўқолади, сиз ютқазасиз.

Хроник пессимизм.
Бу ерда гап чуқур ва доимий тушкунлик хақида кетиб, атрофдагиларнинг сиздан қочиши ва хаёт гўзалликларини яшириши билан характерланади. Бундай пессимизм, инсонни бўғади ва фалажлайди.

Лоқайдлик
Фаолият турингиздан қатъий назар бошқа одамларга нисбатан бефарқ бўлмаслигингиз керак. Агар Сиз жарохатланган инсонни ташлаб кетсангиз, ёки йўқолиб қолган йиғлаётган болакайни ёнидан индамай ўтиб кетсангиз, ёки оддийгина ёрдамга мухтож инсонга ёрдам қўлини чўзмасангиз – Сиз ютқазасиз.

Нафсоният ва жиззакилик.
Инсон орол эмас ва ўз атрофидаги одамларга бевосита таъсир этиши мумкин. Амбицияларни мавжуд эмаслиги зарарли инфекцион сифат хисобланиб, нима билан контактда бўлсангиз барини зарарлайсиз.

Ўрта даражалилик (бетарафлик)
Ўртахол бўлиб яшаш, хато қилишдан ва ортиқча қадам ташлашдан қўрқиб яшаш нотўғри. Бу кимларгадир ёқмаслиги мумкин. Одамларни хурмат билан тилга олган сўзларингиз чин кўнгилдан бўлиши керак, кимларнидир ишончини қозониш учун ёки қурққанингиз учун эмас. Акс холда бариси ўзингизга бўлган нафратни уйғотади.

Инсоннинг ўзига бўлган хурмат ва ишончни йўқлиги

Бировларни хурмат қилишдан олдин аввало инсон ўзини хурмат қилиши керак. Инсон ўзига ишонмаса қандай қилиб бошқаларни қўллаб қувватлайди ва тўлақонли хаёт кечиради. Хаммаси инсоннинг ўзига бўлган муносабатига боғлиқ.

Ярим йўлда таслим бўлиш одати.
Хеч қачон ярим йўлда ишларни ташлаб кетманг, хеч қачон умидингизни узманг, хеч қачон эрта кундан таслим бўлиш керак эмас. Бу сизнинг хаётинингизни хамма сохаларига боғлиқ.

Ёпиқлик.
Бизнинг идрокимиз уч қисмга бўлинади: 1. Биз биламиз; 2. Биз хеч нима билмаслигимизни биламиз; 3. Биз хеч нима билмаслигимизни билмаймиз. Учинчи пунктни эсдан чиқариш сиз учун янги ахборотларни олишга тўсқинлик яратади. Агар барча нарсани билмаслигингизни тан ола олмасангиз сиз учун хаёт бир хил ва қоронғу бўлиб қолаверади.

Маъсулиятсизлик.
Маъсулият ва айбни бошқаларга тўнкайвериш муаммоларни кучайтиради ва якуний қарор қабул қилишингизни тормозлайди. Жавобгарликни ўз бўйнингизга ола билмасангиз хеч қачон ғолиб ва дунёни узгартира оладиган инсон бўла олмайсиз.

© https://t.me/gepamed_ultra