ЗИРАВОРЛАР ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР - 1

ЗИРАВОРЛАР ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР - 1

1.    Қизил аччиқ қалампирда лимонга нисбатан С витамини кўпроқ
2.    Чили қалампири (Тринидад Могура чаён қалампири) дунёдаги энг ўткир қалампир хисобланиб, тиббий латекс перчаткаларни куйдириши мумкин.
3.    Мускат ёнғоғи кучли психотроп восита хисобланиб, катта дозаларда галлюцинация ва апатия чақириши мумкин.
4.    Долчин (корица) ни нафас олиш хавфли, у ўпкани куйдириши мумкин.
5.    Ваниль дунёдаги тузилиши жихатидан энг мураккаб ва нарх-навоси жихатидан шафрандан кейин турувчи қиммат зиравор хисобланади.
6.    Шафраннинг 10 грамини истемол қилиш одам организмини ўлим холатига олиб келиши мумкин.
7.    Куркума Альцгеймер касаллигини даволовчи энг эффектив восита хисобланади.
8.    Чума эпидемияси пайтида врачлар юзларида тақиб юрган ниқобларини ялпиз, атиргул барглари ва қалампирмунчоқдан тайёрланган ароматик экстрактлар шимдириб турган.   
9.    Анис хайз пайтидаги оғриқларни камайтириши мумкин.
10.    Фенхель уруғи ва укропли чой спазмолитик хусусиятли ва ошқозон-ичак бузилишиларида ёрдам берувчи эфир мойлари тутади.
11.    Васаби - бу озиқ бўёғини тутувчи оддий хрен хисобланади.
12.    Кадимги Грецияда ғолиб бўлган аскарларга укроп шохчаси берилган.
13.    Биринчи салатлар қадимги Римда пайдо бўлган.
14.    Ўрта асрларда Германияда туюлган мурчни бўлмағур махсулотлар билан аралаштириб сотган савдогарларни ерга тириклайин ўз «товари» билан кўмишган.  
15.    Қадимги Грецияда лавр япроғи қадрланган. Ундан ғалаба ва хукмронлик белгиси хисобланган гулчамбарлар ясалган.
16.    Энг қиммат зиравор – шафранни  қалбакилаштириш ўлим билан жазоланган.
17.    Англияда 12 асрда бир фунт (400 грамм) мускат ёнғоғи 8 та сигирнинг нархи билан бир хил бўлган.
18.    Мексика худудларида яшовчи ацтек қабилалари ўлпон ва солиқларни ванил мевалари билан тўлашган.


© https://t.me/gepamed_ultra