АВТОМОБИЛЬ ХАЙДАШ ПАЙТИДА МУСИҚА ЭШИТИШ МУМКИНМИ?

АВТОМОБИЛЬ ХАЙДАШ ПАЙТИДА МУСИҚА ЭШИТИШ МУМКИНМИ?

Мусиқанинг автомобиль бошқариш пайтидаги мўжизакор кучи хақида кўплаб гипотезалар мавжуд бўлишига қарамасдан, бу холатни хавфсизлик даражаси хақида айтарли жавоб йўқ. Изроилда Бен-Гуриона номли университет олимлари ўтказган тадқиқотлар натижаларига қараганда мусиқа эшитишни хайдовчиларга доим хам мусбат таъсир этмаслиги аниқланган.


Олимлар томонидан автомобил хайдовчиларда қуйидаги 3 та холат текширилди:

1. хайдовчилар ўзлари танлаган мусиқани тинглашди,

2. хайдовчилар олимлар тавсия этган «хавфсиз» мусиқани тинглашди,

3. хайдовчиларга умуман мусиқа тинглаш таъқиқланди.


Текширув натижалари олимларнинг бу тадқиқотгача қилган тахминларини тўла тасдиқлади. Яъни, хайдовчилар ўзлари танлаган мусиқани эшитиб машина минганда – бир қатор хатолар қилган; хайдовчилар умуман мусиқа тингламай машина хайдаганда оз миқдорда камчиликларга йўл қўйишди, хайдовчилар олимлар томонидан тавсия этилган тинч мусиқаларни тинглаб машина хайдаганда эса деярли йўл қоидаларини бузмаганликлари аниқланган.
Оқ йўл!

© https://t.me/gepamed_ultra