МУСИҚАНИ БОШ МИЯ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ ХАҚИДА.

МУСИҚАНИ БОШ МИЯ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ ХАҚИДА.

Кантри, вестерн-свинг, фри-джаз, блюз, хаус, нойз, рок-н-ролл, пауэр-поп, джаз-рок, панк-рок, ска, регги, диско, джаз-рэп ва хаказолар – бугунги кунда 17 та мусиқий жанр ва бир неча юзлаб кичик жанрлар мавжуд. Бундай хилма-хилликка қарамасдан уларнинг хар бирини ўз мухлислари бор. Қуйида «Мусиқани бош мия ишига қандай таъсири бор» деган саволга бир қатор илмий текширишлар натижалари асосида тасдиқланган жавобларни келтириб ўтамиз.


Мусиқа инсонни бахтли қилиши мумкинми?
Америкалик мусиқа назариячиси Джеральд Левинсон фикрича мусиқий тил хам оддий инсон тили сингари ифодаланган тизим коммуникацияси хисобланади.
Мусиқанинг оддий хаётий воқеъликларга қараганда кучлироқ эмоционал заряд тутгани учун, хозирги замон психологлари мусиқий терапияга кўпроқ эътибор қаратмоқда. Унинг инсон холатига мусбат таъсирини бизнинг асаб тизимимизни қувноқ ва тушкун мусиқий асарларга муносабатимизни хар хиллиги билан тушунтирилади.


Мусиқа таъсирида юзага келадиган эмоционал холатни шартли равишда иккига бўлинади: 1. Оддий қабул қилиш,  2. Хиссиёт билан қабул қилиш. Бу дегани инсон мусиқий асарнинг кайфиятини илгари ўзи реал хаётида шу каби хиссиётларни хис қилмаган бўлса хам тушуниши мумкин. Яъни депрессив характердаги рухий бузилишларда қувноқ мусиқа – инсон ахволини оғирлаштиради, қайғули мавзудаги куйлар эса хаётига ёрқин ранглар хадя этади.


© https://t.me/gepamed_ultra