В 12 ВИТАМИНИ ВА АЛЬЦГЕЙМЕР КАСАЛЛИГИ ОРАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИК.

В 12 ВИТАМИНИ ВА АЛЬЦГЕЙМЕР КАСАЛЛИГИ ОРАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИК.

Охирги йилларда қариялар (65 ёшдан ортган инсонлар) нинг неврологик ва психиатрик соғлиги кескин ёмонлашди. Бу холат қарияларнинг асосий касалликлари профилактикасининг эффектив ва хавфсиз усулларини яратишга туртки бўлди.

Қарияларнинг онгини зарарланиши билан кечувчи асосий касалликлардан бири Альцгеймер синдроми (ақли заифлик) хисобланади. Бу касаллик билан оғриган инсонларнинг бош миясининг асосий функциялари бузилиб, тўлақонли хаёт кечириш хусусияти йўқолади. Бундай инсонлар – деярли ногиронлар хисобланиб, қаровчилар назоратига мухтож бўлади. Уларнинг хотираси хар жойда панд беради – газни ёқиб, ўчириш эсадан чиқади, магазинга кетиб, қайтиш йўлини ва исмини эсдан чиқаради ва хаказо.
 
Бостондаги тиббиёт институти тадқиқотчилари бир гурух қарияларни текшириш натижасида Альцгеймер касаллиги ва витамин В 12 орасида боғлиқлик борлигини аниқлади. Уларнинг фикрича В12 витамини қарияларни Альцгеймер касаллигидан химоя қилиши мумкин экан.

Текшириш хулосаларига қараганда қари ёшга келиб, хазм йўллари орқали сўрилиш жараёнини бузилиши, В12 витаминини ўзлаштирилишини камайишига олиб келар экан. Шу сабабли, бош мияни химоялаш учун В12 витаминини етарли миқдорда биологик актив қўшимчалар холида қабул қилиш кераклиги таъкидланди.

Бостон университети доктори Сешадри кўрсатмасига кўра хотирани бузилишини биринчи симптомлари пайдо бўлиши биланоқ врачга мурожаат қилиш, қонда В12 витамини миқдорини аниқлаш ва даво чоралари (витаминотерапия) ни оптимал вариантларини танлаш тавсия этилади.
Бу холатда соғлом овқат рационига риоя қилиш хам фойдали хисобланади. В12 витамини сут махсулотлари, тухум, балиқ ва гўштда кўп учрайди.
 
© https://t.me/gepamed_ultra