ИЧ ҚОТИШИНИ ПРОФИЛАКТИКАСИ. ИЧАК ФАОЛИЯТИ БУЗИЛИШИНИ 9 САБАБИ.

ИЧ ҚОТИШИНИ ПРОФИЛАКТИКАСИ. ИЧАК ФАОЛИЯТИ БУЗИЛИШИНИ 9 САБАБИ.

Ич қотиши билан ривожланган давлатлар ахолисининг 30-50 фоизи азоб чекади. Ич қотишига олиб келадиган омилларни билиш унинг олдини олишга шароит яратади.

Овқатланиш рационини нотўғри тақсимлаш.
Ичак перистальтикасини нормал бўлиши учун овқатланиш рациони ўсимлик клетчаткасига бой бўлиши керак. Бу мевалар, сабзавотлар, буғдой уни ва ёрмадан тайёрланган овқатлар. Агар улар кам бўлса ва айниқса инсон гўшт махсулотлари, тухум, бошқа оқсилга бой овқатлар ва олий навдан қилинган ширинликларни кўп истеъмол қилса ич қотишини нақд қилган бўлади.


Суюқликни етишмаслиги
Нормал стул 70% сувдан таркиб топади. Организмда унинг етишмовчилиги ичаклар таркибининг қуришига ва дефекация актини қийинлашувига сабаб бўлади. Бу муаммолар кўпинча кунига 1,5 литрдан кам суюқлик истеъмол қиладиган одамларда, шунингдек танани сувсизланишига сабаб бўладиган алкогол ёки кофени кўп истеъмол қилувчиларда кузатилади.

Кам харакатчанлик
Харакатчанликни камайиб кетиши ичакларни гўёки «массаж» қилиб турувчи қорин мускуллари тонусини пасайишига сабаб бўлади. Ўз навбатида ичаклар тонуси ва перистальтикасини камайиши кузатилади. Шу сабабли  офис ва шу каби камхаракат талаб киладиган жойда ишловчи инсонларда ич қотиши 2-3 баробар кўп учрайди.

Ич келишини қайтариш

Кўпчилик инсонлар ич келишига чақириқлар бўлган пайтларда жамоа хожатхоналаридан жирканиши ёки атрофдагилардан уялиши оқибатида ич келишини сунъий қайтаришади. Бундай холатларни тез-тез такрорланиши тўғри ичак деворининг кенгайиб кетиши ва уларнинг сезгирлигини камайишига сабаб бўлади. Натижада кейинги чақириқлар бўшроқ сезилади ёки умуман қабул қилинмайди.

Дорилар қабул қилиш
Ич қотиши кўплаб дориларни ножўя таъсири хисобланади. Улар антацидлар, сорбентлар, темир препаратлари ёки ошқозон кислоталилигини камайтирувчи дорилар бўлиши мумкин. Оғриқ қолдирувчилар ва яллиғланишга қарши дорилар хам тез-тез ич қотишига сабаб бўлиши мумкин. Ич сурадиган дориларни нотўғри қўллаш хам ўз навбатида запорга олиб кеиши мумкин.

Мухитни ўзгариши
Ичаклар фаолияти маълум бир суткалик режимга мослашган бўлади. Соат минтақасини алмашиши, узоқ саёхатлар ва одамдагидан бошқачароқ овқатларни тановул қилиш хам ич қотишига сабаб бўлиши мумкин.

Хомиладорлик
Хомиладорлик даврида рўй берадиган гормонал бузилишлар ва болани тушиш хавфи пайтларида ичиладиган спазмни йўқотувчи препаратлар ичаклар фаоллигини пасайтириб юбориши, шунингдек, хомиладорликнинг катта мухлатларида катталашган бачадоннинг ичакларни суриб қўйиши натижасида механик таъсири хам ич қотиши сабабчиси бўлиши мумкин.
 
Доимий стресслар
Ички аъзолар, шу жумладан ичаклар фаолияти вегетатив асаб тизими томонидан бошқарилади. Хроник стресслар ичакларни фаолиятини бузиб қўяди. Уни йўқотиш учун организмни махсус машқлар ёрдамида бўшаштиришни ўрганиш ёки тинчлантирувчи дорилар ичиш тавсия этилади.

Касалликлар.
Запорга ошқозон, жигар ёки ичакларнинг полиплари, ўсмалари олиб келиши мумкин. Гипотиреоз ва гипертиреоз хам хазм аъзолари ишини бузилишига сабаб бўлади.

© https://t.me/gepamed_ultra