МИКРОТЎЛҚИНЛИ ПЕЧ ХАҚИДА 4 ТА ХАҚИҚАТ.

МИКРОТЎЛҚИНЛИ ПЕЧ ХАҚИДА 4 ТА ХАҚИҚАТ.

Микротўлқинли печ (микроволновка) ларнинг нурлари инсон саломатлигига зарарли таъсири хақида хали хам бир қатор тортишувлар мавжуд.  Қуйида уларнинг асосийларига тўхталиб ўтамиз.


1. Микротўлқинли печда овқат тайёрлаш махсулотларнинг фойдали компонентларини пасайтиради.
Озиқ махсулотларга хар қандай ишлов бериш (музлатиш, иситиш) уларнинг химик таркибини ўзгаришига ва озуқа қимматини пасайишига сабаб бўлади. Шу сингари микротўлқинли печларда тайёрланган овқатлар хам, агар уларни ўта юқори хароратда ва узоқ вақт ишлов берилса фойдали моддаларини йўқотади. Вақт ва хароратни тўғри тақсимлаш эса овқатнинг таъми ва энергетик қимматини сақлайди. Микротўлқинли печда овқат тайёрланганда махсулотларнинг тез тайёрланиши хисобига фойдали химик бирикмалари, полифенол ва антиоксидантлари парчаланиб улгурмайди. Айниқса махсулотларнинг қайнатиш ва пишириш пайтида йўқотадиган сувда эрийдиган витаминлари (В, С) микроволновкада тайёрланганда сақланиб қолиши исботланган.

2. Микротўлқинли печда тайёрланган махсулотлар ракка олиб келади.
Овқатларни тайёрлаш пайтида хосил бўладиган ва ракка олиб келиши мумкин бўлган энг кўп ўрганилган канцероген модда бу НСА- гетероциклик ароматик аминлар хисобланади. Улар хар қандай, айниқса оқсилга бой (гўшт, балиқ) махсулотларни ўта юқори хароратда тайёрлаганда хосил бўлади. Айрим маълумотларга қараганда товуқни микротўлқинли печда тайёрлаганда уни духовка ёки грилда пиширганга нисбатан кўпроқ НСА хосил бўлар экан. Лекин бундай овқатларни доимий истеъмол қилганда хам ракни чақирилиши исботланмаган. Тайёр овқатларни микроволновкада иситиш ёки совутиш пайтида эса канцерогенлар хосил бўлиши кузатилмаган.

3. Пластик идишлардаги овқат микроволновкада иситилганда организмга зарарли таъсир этади.

Хозирда кўплаб пластик идишларни иссиқ хароратга чидамли ва соғлиқ учун хавфсиз қилиб ишлаб чиқарилмоқда. Бундай идишларда махсус белги қўйилиб, уларда иситилган овқатнинг пластик идишдаги химик бирикмалар билан зарарланиши кескин камайтирилган. Агар микроволновкага қўяётган контейнерда бундай белгилар мавжуд бўлмаса овқатингизни шиша ёки керамик идишда иситганингиз маъқул.
 
4. Микротўлқинли печда овқат тайёрлаш зарарли бактерияларни ўлдиради.
Овқатни хар қандай иссиқ хароратда ишлов бериш озиқ моддадан захарланишни олдини олади. 60 градусдан юқорида захарланиш чақириши мумкин бўлган барча бактериялар нобуд бўлади. Аммо улар ишлаб чиқарган токсинлари эса овқат таркибида сақланиб қолади. Шунинг учун бузилган таомни микроволновкадан ўтказса зарарсиз бўлиб қолади деган хулоса чиқариш керак эмас. Бузилган таомни яхшиси ташлаб юборган маъқул. Таомларни микроволновкада иситаётанда хар томонлама исишини таъминлаш учун аралаштириб, айлантириб туриш тавсия этилади.    

© https://t.me/gepamed_ultra