ПРОСТАТИТ ХАҚИДА ЭНГ КЕРАКЛИ МАЪЛУМОТЛАР.

ПРОСТАТИТ ХАҚИДА ЭНГ КЕРАКЛИ МАЪЛУМОТЛАР.

ПРОСТАТИТ каби нозик касалликлар хақида гапириш бироз ноқулай бўлсада, у хақида билиш керак бўлган бир қатор хақиқатлар мавжуд. Агар Сиз эркак киши бўлсангиз хавфли гурухга кирасиз ва у билан тўқнаш келиш эхтимоли доимо сақланиб қолаверади.

Простатит нима?
Простатит – бу простата безини яллиғланиши хисобланади. Простата бези фақат эркакларда бор бўлиб, бир нечта вазифаларни бажаради: кисман уруғ ажралишида қатнашади, қисман сийдик ажралишида қатнашади, қисман турли инфекциялардан химоя қилади. Шунинг учун, простата бези яллиғланганда шикоятлар фақат оғриқ билан чегараланиб қолмайди, балки муаммолар бутун сийдик ажратиш тизимини қамраб олади. Кўпчилик ўйлаганидек простата бези ёшга хос касаллик хисобланмайди. Тўғри простата безини яхши сифатли гиперплазияси (аденома) ва раки асосан кекса одамларда учрайди, аммо простатит билан барча ёшда касалланиш мумкин.
 
Простатитнинг қандай турлари бор?
Барча кассалликлар сингари простатит ўткир ва сурункали бўлиши мумкин.  
1.    Ўткир – бу бирданига бошланиб, аста-секин йўқоладиган ёки хроник турга ўтувчи касаллик хисобланади.
2.    Хроник – гох ўзига хос нохуш симптомлари билан намоён бўлувчи, гох соғайиш даврлари билан кечувчи касаллик бўлиб, узоқ йиллар давом этади. Бу тури кўп учраб этиологияси фақат инфекцион бўлиши шарт эмас.

Простатитнинг қандай белгилари бор?
Простатит белгилари касалликнинг турига боғлиқ.
1.    Оғриқ. Простата бези сийдик пуфагидан пастда тўғри ичак ва сийдик йўллари орасида жойлашади. Шу сабабли яллиғланиш юзага келганда оғриқ синдромини барча жойларда кузатиш мумкин: қориннинг пастки қисмида, жинсий олатда, унинг атрофида, ёрғоқда, анус атрофида, белда. Оғриқ доимий хам бўлиши мумкин, вақти-вақти билан: эякуляция пайтида ёки алоқадан кейин бўиши мумкин.
2.    Сийишни қийинлашуви. Сийиш пайтида ачишиш хисси ва оғриқ. Кичик хожатга тез-тез чақириқлар бўлиши, кечаси хам хожатга бир неча маротаба туриш. Сийишни бошланиши ва тугатишни қийинлашуви, сийдикда қон аралашмаси пайдо бўлиши.
3.    Сийик чиқариш йўлларидан ажралмалар келиши. Шилимшиқ, айрим холларда йирингли характерда бўлиши.
4.    Потенция билан боғлиқ муаммолар.
Агар айтиб ўтилган шикоятлар 3 ойдан оғриқ давом этса жараён хроник турга ўтганини англатади. Касаллик ўткир кечганда ва барча шикоятлар безовта қилса даволанишни кечиктирмаслик керак, негаки баъзан хроник простатит фақат эректил дисфункция билан намоён бўлади.
    
Қачон врачга бориш керак?
Простатит белгилари намоён бўлиши биланоқ врачга мурожаат қилиш, ташхис қўйиш учун керакли бўлган тахлилларни топшириш ва даво чораларини ўз вақтида бошлаш талаб этилади. Айниқса дизурия белгилари пайдо бўлганда тезлик билан мутахассисга учраш лозим.

Простатит қайдан пайдо бўлади?
Агар простатит инфекцион табиатли бўлса унинг сабабчиси микроорганизмлар хисобланиб, улар простата безига сийдик канали бўйлаб юқорига кўтарилувчи инфекция сифатида ёки организмдаги бошқа инфекция ўчоқларидан ўтиши мумкин. Кўп холларда бу инфекция химояланмаган жинсий алоқалар натижасида ривожланади. Бошқа барча холларда простата безини яллиғланиш механизми номаълум бўлиб, кўп ўтириб ишлаш оқибатида димланиш, зарарли одатлар ва спорт билан етарли шуғулланмаслик сабаб бўлиши мумкин. Простаит ривожланиши учун бир қатор хавф омиллари мавжуд. Булар:
1.    30 дан 50 ёшгача эркаклар.
2.    Қорин бўшлиғи ва кичик чаноқдаги турли инфекциялар.
3.    Аввал ўтказилган ўткир простатит.
4.    Сийдик таносил тизимидаги хар қандай ташрихлар.
5.    Кичик чаноқ травмалари (шикастланиши).

Простатитни нима билан даволайди?

Хамма нарса уни келтириб чиқарган сабабга боғлиқ. Агар бактериялар сабаб бўлса уларни антибиотиклар билан даволанади. Асоратлари мавжуд бўлса – ташрих йўллари қўлланилади. Инфекцион жараён сабаб бўлмаса симптоматик даво терапияси ўтказилади: оғриқ қолдирувчилар, силлиқ мускулатурани бўшаштирувчи махсус препаратлар, дизурик белгиларни енгиллатиш учун препаратлар ва физиотерапия муолажалари.

Простатит билан оғримаслик учун нима килиш керак?
1.    Гигиена қоидаларига амал қилиш.
2.    Жинсий йўл орқали тарқалувчи инфекцияни олдини олиш учун презервативлардан фойдаланиш.
3.    Организмдаги барча инфекцион жараёнларни охиригача даволаш, айниқса сийдик тизимига тааллуқли бўлса.
4.    Касалликнинг биринчи белгиларидаёқ врачга мурожаат қилиш ва даволашни эрта бошлаш.


© https://t.me/gepamed_ultra