РЕВМАТИЗМНИ ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШ

РЕВМАТИЗМНИ ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШ

Ревматизмни олдини олиш бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бирламчи профилактика стрептококк инфекцияси билан оғриши мумкин бўлган имкониятларга қарши курашиш ва оғриб қолган тақдирда ўз вақтида ва хатосиз даволашни ўз ичига олади.
 
Ревматизни бирламчи профилактикасида қуйидагиларга эътибор бериш керак:
1.    Бирламчи профилактика учун фаол ва соғлом хаёт тарзига амал қилиш, тоза хавода сайр қилиш, хоналарни шамоллатиш, организмни чиниқтириш ва тўғри овқатланишни ташкил этиш хос;
2.    Стрептококк инфекциясини илаштириб олган беморни изоляция қилиш (ажратиш) ва сўнги пайтларда у билан контакда бўлган инсонларни назорат қилиш керак;
3.    Инфекция ўчоқлари (гайморит, фарингит, синусит) ни санация қилиш хам бирламчи профилактикага киради. Бунда айниқса қайта-қайта бурун-халқум инфекцияси билан оғрийдиган болалар, ўсмирлар ва ёшларлар эътибор қаратилиши керак. Санация радикал характерда бўлиб, врач томонидан белгиланади.     
4.    Инфекция билан курашишни ўз вақтида бошлаш лозим. Касаллик бошланишидан бошлаб уч кун ичида даво чораларини бошлаш ревматизмни буткул йўқотади. Ўткир стептококк инфекцияси 10 кун давомида антибиотиклар билан даволанади. Параллел равишда бир хафта давомида яллиғланишга қарши препаратлар буюрилади.
5.    Бошдан кечирилган стрептококк инфекциясидан кейин қон ва сийдик тахлилларида нормал кўрсаткилар олинган тақдирдагина беморни касалхонадан чиқариш мумкин.

Таъкидлаш жоизки ревматизмни бирламчи профилактикаси натижаларига нафақат врач балки беморлар хам жавобгар хисобланади. Яъни врачга ўз вақтида мурожаат қилиш ўз соғлиғига тўғри муносабатда бўлиш жуда мухим хисобланади.

 
Иккиламчи профилактика – бу ревматик хужум (атака)ни бошдан кечирган беморларда касалликни қайталаниши ва кучайишини олдини олишга қаратилган чора тадбирлар йиғиндиси хисобланади. Чунки айнан ревматизмнинг асосий хусусияти рецидив кечиш хисобланади. Шу сабабли уни профилактикаси узоқ вақт давом этиши керак. Бу диспансер шароитда махсус ревматологик марказларда мутахассислар томонидан амалга оширилади.
 
Ревматизни иккиламчи профилактикасида қуйидагиларга эътибор бериш керак:
1.    Организмни қаршилигини кучайтиришни таъминлаш: режим, чиниқтириш;
2.    Бициллинопрофилактика: стрептокок инфекциясига қарши;
3.    Ностероид яллиғланишга қарши дорилар ёрдамида узоқ вақт антиревматик даволаш;
4.    Организмдаги хроник инфекция ўчоқларини санация қилиш.


Бициллинопрофилактика
 
Бициллинопрофилактика – ревматизм билан оғриган барча беморларга бициллин препаратини юбориш хисобланади.
Полиартирит ёки бирламчи ревмокардит (юрак клапанлари зарарланмаганда) ўтказган беморларга бициллин-медикаментоз профилактика 3 йил давомида ўтказилади. Юрак клапанларини зарарланиши билан кечса – профилактика 5 йилга чўзилади.

Бициллинопрофилактика ўтказилган беморлар барибир ангина ёки фарингит билан оғриса 10 кунлик антибиотикотерапия ва яллиғланишга қарши препаратлар буюрилади. Бу ревматизмни жорий профилактикаси дейилади.

Агар касаллик даврида беморга ташрих ўтказиш (масалан, тиш олдириш, бодомсимон безларни олиб ташлаш) га тўғри келса албатта пенициллинотерапия ўтказилиши шарт.

Ревматизм билан оғрийдиган хомиладор аёлларга хомиланинг 8-10 хафтасидан бошлаб Бициллин-5 буюрилади.
Бахор ва қишки профилактика пайтида витаминларни қўшиб қабул қилиш тавсия этилади. Масалан, аскорбин кислота.

© https://t.me/gepamed_ultra