ПРОФИЛАКТИКА НИМА? УНИНГ ТУРЛАРИ

ПРОФИЛАКТИКА НИМА? УНИНГ ТУРЛАРИ

Профилактика – тиббиётнинг такрибий қисми хисобланади. Ахоли соғлиғини сақлаш ва мустахкамлаш ишидаги ижтимоий-профилактика йўналиши ўз таркибига тиббий, санатор-техник, гигиеник  ва социал-иқтисодий тадбирларни қамраб олади.
Касалликларни огохлантириш ва келтириб чикарадиган омилларни йўқотишга қаратилган тизимни ташкил этиш Давлатнинг тиббий ва ижтимоий-иқтисодий вазифалари хисобланади.
 
Инсон саломатлиги холати, касалликни келтириб чиқарувчи омиллар ёки ривожланган патологик холат мавжудлигини хисобга олган холда профилактиканинг 3 та тури фарқланади.

Бирламчи профилактика – бу касалликларни ривожланишини олдини олишга қаратилган чора тадбирлар хисобланади. Уларга эмлаш (вакцинация), махнат ва дам олиш режимини такомиллаштириш, рационал овқатланиш ва жисмоний мехнат, шунингдек атроф мухитни соғломлаштириш киради. Профилактик фаолият барча тиббий ходимлар учун мажбурий хисобланади. Шу сабабдан барча поликлиника, шифохона, диспансер ва туғруқ уйлари – даволовчи профилактик муассаса деб аталади.
 
Иккиламчи профилактика – бу маълум бир шароитларда (иммун холатни тушиши, зўриқиш) касалликни ривожланиши ёки қайталанишига сабаб бўлувчи омилларни йўқотишга қаратилган тадбирлар йиғиндиси хисобланади. Иккиламчи профилактиканинг энг эффектив турлари бу касалликларни эрта аниқлаш усули хисобланган диспансеризация, динамик назорат, мақсадга йўналтирилган даво ва рационал соғломлаштириш кетма-кетлиги хисобланади.  
 
Учламчи профилактика – бу термин бир қатор мутахасисслар томонидан киритилиб, тўлақонли хаёт тарзини йўқотган беморларни реабилитация қилиш хисобланади. Учламчи профилактика қуйидаги мақсадларни ўз ичига олади:
•    Ижтимоий максад – шахснинг социал яроқлиги ишончини шакллантириш;
•    Мехнат реабилитацияси – мехнат кўникмаларини тиклашга имкон яратиш;
•    Рухий реабилитация – шахснинг хулқий фаоллигини тиклаш;
•    Тиббий реабилитация – ички аъзо ва тизимлар фаолиятини тиклаш.
 
Барча профилактик муолажаларнинг асосий таркибий қисми ахолида тиббий ижтимоий фаолликни шакллантириш ва соғлом турмуш тарзини яратишдан иборат.

© https://t.me/gepamed_ultra