ДОИМИЙ УЙҚУЧАНЛИК – ГИПЕРСОМНИЯ ХАҚИДА.

ДОИМИЙ УЙҚУЧАНЛИК – ГИПЕРСОМНИЯ ХАҚИДА.

Одам организми кундузи - тетик юришга ва кечаси - дам олишга программалаштирилган. Соғлом кечки уйқу қувватни тиклаш учун керак. Нормада бир суткада эркаклар 7-8 соат, аёллар эса 8-9 соат ухлашлари керак. Бу уйқуни тарк қилиш ва уйқу ўрнини тўлдирмаслик ланжлик, бўшашиш ва уйқучанликка олиб келади.
Шундай холатлар бўладики тўйиб ухлаган одамни кундузи хам уйқуга тортаверади. Бу холатга тушиш барча одамларда вақти-вақти билан учраб туради, аммо уйқучанликни доимий бўлиб қолиши организм ишидаги жиддий бузилишларни англатади. У икки хил таърифланади:
•    Хаёт сифатига таъсир этади – уйқучан холатда юриш диққат эътиборни сусайтиради, ишлаш махсулдорлигини камайтиради, шикастланиш ва аварияларга сабаб бўлади, кайфият бузилади, энергетик позитив тонус тушиб кетади.
•    Бир қатор хаётий мухим аъзолар ишини бузади.  

Доимо ухлашга тортадиган физиологик холатлар хам мавжуд, улар:
•    Иссиқ, булутли ёки ёмғирли кунлар;
•    Дим ва кам ёритилган хоналар;
•    Аёлларда хайз цикли ёки хомиладорликни айрим кунлари.
Колган барча холатларда махсус текшириш усулларидан ўтиш талаб қилинади.

Доимий уйкучанликни сабаблари қуйидаги гурухларга булиш мумкин:
•    Уйқуни бузилиши (уйқусизлик, кечки апное);
•    Нарколепсия (кам учрайди, одамларда бирданига хуружсимон уйкуга тортади);
•    Мавсумий аффектив бузилишлар (кузги-қишки даврда кун қисқарганда хурсандчилик гормони – серотонин камайиб, уйқу гормони – мелатонин купайишидан ривожланади);
•    Соматик касалликлар (айрим касалликларни «уйқу билан даволаш керак» принципига асосланиб, организм талаб қиладиган холат хисобланади).

Доимий уйқучанликни келтириб чиқарувчи касалликлар
•    Уйқусизлик (нормал 7-8 соатлик уйқуни тарк қилиш)
•    Темир танқис анемия ва у билан бирга юрувчи гипотония (қон босимини тушиши)
•    Нарколепсия (уйкуни марказий асаб тизими томонидан бузилиши)
•    Уйкуда кул-оёкларини кимирлатиш синдроми
•    Астено-невротик холатлар
•    Гипотиреоз- буқоқ бези фаолиятини пасайиши
•    Семизлик
•    Идеопатик гиперсомния
•    Инфекцион касалликлар тузалиш босқичида
•    Седатив препаратларни қабул килиш: антиконвулсантлар, антидепрессантлар (айниқса, амитриптилин), антигистамин дорилар (айниқса, пипольфен), нейролептиклар (айниқса, тизерцин, аминазин)
•    Мавсумий ўзгаришлар
•    Иқлимни ўзгариши
•    Кўп миқдорда шоколад ейиш, кофе, аччиқ чой ёки энергетиклар ичиш
•    Кўп овқат тановул қилиш
•    Қуёш нурини етишмаслиги
•    Зарарли одатлар

Доимий уйкучанликни йукотиш.

1.    Доимий уйқучанликнинг сабаби – кислород етишмовчилиги бўлса: хар куни эрталаб туриб, тоза хавода бадантарбия килиш, нафас гимнастикаси, йога билан шуғулланиш ёки кислородли коктейллар ичиш тавсия этилади.

2.    Уйқучанлик В гурухи етишмовчилиги натижасида ривожланса – овқат рационига помидор, жигар, нўхат, карам, қизилча, олма, апельсин ва букарам, қизилча, олма, апельсин ва буғдой махсулотлари қўшиш буюрилади.

3.    Д витамини етишмовчилиги таъсирида бўлса – ёғли балиқ навларидан: лосось, сельдь, тунец, скумбрия ейиш тавсия этилади.

4.    Цитруслар етишмаслигидан ривожланса - апельсин, лимон, грейпфрутлар и мандаринларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур.

Хар қандай холатда хам одам, ўз кундалик режимини кўриб чиқиши зарур.


© https://t.me/gepamed_ultra