ЭРКАКЛАР БЕПУШТЛИГИ САБАБЛАРИ.

ЭРКАКЛАР БЕПУШТЛИГИ САБАБЛАРИ.

Фертиллик – бу зурриёд қолдира олиш хусусияти бўлиб, соғлом бола ясаш учун эркаклар спермаси тўлақонли ва фаол бўлиши керак. Сперматазоидларнинг рақобатбардошлиги  кўп омилларга боғлиқ. Булар тўғри овқатланиш, стресс холатларининг йўқлиги ва экологик мухитнинг яхшилиги хисобланади. Замонавий экстракорпорал оталантириш (ЭКО) усулининг яратилиши спермограмманинг энг паст кўрсаткичларида хам фарзанд кўриш умидини сўнмаслигига сабаб бўлди.
Агар сиз фарзандли бўлишга қарор қилган бўлсангиз фан ютуқларига кўп хам таянманг. Хамма нарсанинг табиий бўлишига ва сперматогенезни кучайишига шароит яратинг.

Ёмон раққосга нима халақит беради?
Сперматозоидлар уруғдонда 72-75 кун давомида ривожланади, яна 2-3 хафта уруғдон ортиғида такомиллашади. Бу дегани ота бўлишни ният қилган эркакка учун камида уч ой давомида идеал мухит яратилиши керак дегани.  

Харорат режими.
Нима сабабли эркак безлари тана чегарасидан ташқарига олиб чиқилган. Уруғдонларда сперматазоидларни нормал хосил бўлиши учун тана хароратига нисбатан 1 градус камроқ харорат талаб қилинар экан. Бу дегани эркак киши масалан саунада бир соат қолиб кетса унинг спермаси яқин бир суткада «пуштсиз» бўлиб қолади. Айтганча илгари Шарқда айнан шу усул ёрдамида сақланишган, яъни эхтирос кечасидан олдин жазманлар иссиқ сув тўлдирилган пақирча устида маълум бир муддат ўтиришган. Ёки бўлмасам тана хароратини ортиши (38-39 °С) уч кунга чўзилган оддий гриппдан кейин хам сперманинг яшаш фаолияти уч ойга ишдан чиқади, яна икки ой тикланишга кетади. Шунингдек, вазмин одамларга узоқ вақт автомобил бошқариш хам зарарли хисобланади. Тор, қисиб турадиган «плавкалар» хам уруғдондаги терморегуляцияни бузиб ташлайди.       
Бекорга катта ва эркин трусикларни «оилавий» деб аташмайди.

Дори воситаларига бўлган мухаббат.
Оддий оғриқ қолдирувчи дорилар сперматогенезга салбий таъсир этади. Гормонал препаратлардан нафақат эстрогенлар (аёллар жинсий гормонлари) балки тестостеронлар (эркаклар жинсий гормонлари) хам жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Айрим пайтларда гўёки сперматогенезни кучайтириш мақсадида тестостеронлар буюрилади. Бу эса ўз навбатида қонда бу гормоннинг кўпайиши ва бош мия томонидан жинсий безларга уларни ишлаб чиқаришни тўхтатилишига сабаб бўлади, натижада «фармакологик кастрация» эффекти олинади. Шу сабабли спортзалларда мускулларни ишириш мақсадида ичиладиган стероидларни, айрим антибиотикларни, астма ва аллергияда ичиладиган гормонал препаратларни қабул қилаётганда бунга эътибор бериш керак.

Стресс холатлари.
Оддий оилавий можаролар нафақат инсон рухиятига балки сперматогенезни пасайишига сабаб бўлади. Стресс пайтида буйрак усти безлари томонидан ажраладиган кортикостероидлар тузилиши жихатидан жинсий гормонларга ўхшашлиги учун кучли антиандроген таъсирга эга.
   
Пластик шишалар.
Ичимликлар қуйиладиган пластик бутилка шишалар ёки сут пакетлари тайёрлашда ишлатиладиган фталат бирикмалари тўғри сақлаш қоидалари риоя қилинмаганда махсулот таркибига ўтиб кетиши кузатилади. Улар ўз навбатида эстрогенлар сингари таъсир этади. Сўнгги йилларда мутахассислар идиш ювиш воситалари, озуқа консервантлари ва таъмни кучайтирувчи глутамат натрий каби химикатларни бепуштликка олиб келиши мумкин бўлган сабаблар қаторига киритмоқда.


© https://t.me/gepamed_ultra