ЕЛ КЕЛИШИ ХАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

ЕЛ КЕЛИШИ ХАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

Ел чиқариш тиббиёт тилида метеоризм, яъни газ хосил қилиш деб номланади. Православянлар тилида - «пукать», қадимги хиндлар - «пардатэ», лотинчада «pedo, pedere» французчада «peter» деб аталади.

Ел чиқаришнинг мажозий маънодаги «қалб хайқириғи», «зулмат овози», «кўнгил тубидан саломлар», «дзи энергияси» ва бошқа синонимлари бор.

Газ хосил бўлиши бу ичакларда яшайдиган бактериялар экосистемасининг мураккаб иккиламчи махсулоти хисобланади.

Бир суткада одамзод ўртача 500 мл дан 1500 миллилитргача газ хосил қилади ва ундан «қутилади».

Бир суткада одамзод ўртача 14 маротаба (10 тадан 20 тагача) газ ажратади.

Ошқозон ва ичакларида яллиғланиш ва инфекцион жараён кузатиладиган инсонларичак микрофлорасини бузилиши одатдагидан кўпроқ «хаволи махсулот» ишлаб чиқаришга сабаб бўлади.

Бир марталик уринишда чиққан газ таркибида 59% азот, 21% водород; 9 % карбонат ангидрид, 7 % метан, 4 % кислород тутади.

«Ишлаб чиқарилган» газнинг 99 фоизи хидсиз бўлиб, сероводородлар яъни бадбуй хидни хосил қилувчи компонентлар 1 фоизни ташкил этади холос.

Сероводород тутувчи махсулотлар: тухум, чеснок, пиёз, карам, сыр ва ловияни қанчалик кўп ейиш «махсулдорликни» ва унинг «хушбўйлигини» шунчалик кўп оширади.

«Ўқ ёғдириш» пайтида газ харорати Фаренгейт бўйича 98,6 градусни, «отилиб чиқиш» тезлиги секундига 3 метрни ташкил этади.

Газ ишлаб чиқиш «унумдорилиги» бўйича айрим аёллар эркаклардан қолишмайди.

Одамзоднинг ўлгандан кейин хам газ чиқариши тўғри факт.

«Эркинликка чиққан» газ хақиқатда ёниши мумкин.

Барча жонзотлар хатто тошбақа, балиқ, илон, ит ва мушуклар хам газ ажратади.
 
Айрим холатларда (одам ухлаётганда, газли ичимликлар ичганда ва сақич чайнаганда) хавони ютиб юбориш хам ел чиқаришга сабаб бўлади. Одатда фақат кислород ва азот тутгани учун бу газнинг хиди бўлмайди.

Айрим экологлар фикрича бу «одат» табиат ва ташқи мухитга катта зиён етказади. Глобал исиш сабабларидан бирини қорамолларни газ ажратиши деб хисоблаганлар хам бор.

Бир томондан доимий ел чиқариш, кичик муаммога ўхшайди, иккинчи томондан эса у ичак тизимидаги жиддий кўнгилсизликлар: ичак тутилиши, дивертикулит ёки ракнинг белгиси бўлиши мумкин.  



© https://t.me/gepamed_ultra