ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Одам организмини биоритмига қараб турли хил дори воситалари турли пайтларда қабул қилинади. Қуйида уларнинг асосий гурухларига тўхталиб ўтамиз.

1. Юрак гликозидлари
Юрак препаратларини эрталаб қабул қилиш тавсия этилмайди. Негаки айнан эрталабки соатларда микард инфаркти ва инсультларнинг учраш даражаси юқори бўлади. Бу организм уйғонгандан кейинги қон босимини ортиши билан тушунтирилади. Шунинг учун охирги пайтларда узоқ таъсир этувчи препаратлар қўлланилиб, улар асосан кечки – юрак ва қон томирлар химояланган пайтларда буюрилади. Умуман олганда юрак-қон томир касалликлари учун хар бир организмнинг биоритми индивидуал бўлиб, даволовчи врач билан келишиш талаб этилади. Умумий принциплар қуйидагича:    
♦ Аритмияга қарши дорилар (анаприлин, обзидан) ва калий препаратлари (панангин, аспаркам, калий оротат) – кечқурун ва ярим тунда ичиш талаб этилади.
♦ Нитропрепаратлар (нитронг, сустак) - кундузи ичилади.
♦ Қон босимини туширувчи дорилар – уларни соат 15-17 ларда бир мартада суткалик дозасини ичиш тавсия этилади. Негаки статистика бўйича қон босими кўпинча соат 18-20 да оралиқларида кўтарилади.
♦ Ёғларни эритувчи статинлар (гиполипидемик дорилар) – кечки овқатдан кейин ичилади .

2. Асаб тизими препаратлари
♦ Тинчлантирувчиар ва транквилизаторлар – кечки пайт ва уйқудан олдин ичилади.
♦ Тетиклаштирадиган ва стимулловчи дорилар куннинг биринчи ярмида ичилади.
 
3. Сийдик хайдайдиган препаратлар
♦ Фуросемид – эрталаб (6-7 ларда) оч қоринга ичилса эффекти соат 10 ларга кузатилади.
♦ Калийсақловчи диуретиклар (верошпирон) – фақат кечки пайт ичилади (соат 18-24 ларда).

4. Анальгетиклар

Оғриқ қолдирувчилар куннинг иккинчи ярмида эффектив хисобланади. Соат 14 ларда организмнинг оғриққа сезгирлиги жуда паст бўлади. Шунинг учун бу пайт турли хил оғриқли муолажалар ўтказиш ва аналгетиклар қўллаш учун қулай.
♦ Ацетилсалициловая кислота (аспирин) – схема бўйича 1 таблетка эрталаб, 2 таблетка кечки овқатдан сўнг ичилади. Қонни суюлтириш учун 1 таблетка нонуштадан сўнг ичилади.  
♦ Индометацин – соат 8 да эрталаб 100 мг овқатдан кейин ичилади.
Ревматоид артритда ностероид яллиғланишга қарши препаратлар кечки пайт – оғриқ зўраядиган даврда ичилади.

5. Ошқозон-ичак препаратлари.
♦ Антацидлар – кун давомида ва албатта кечки пайт.
♦ Ярага қарши дорилар – кеч соат 19-20 ларда суткалик дозани бир қилиб ичилади.
♦ Спазмолитиклар (ўт пуфаги фаолияти бузилганда) – кеч пайт соат 22-23 ларда ичилади.

6.  Гормонал дорилар

♦ Глюкокортикоидлар (преднизолон ва бошқалар) эрталаб 1 махал (соат 8-11 ларда ичилади).

7. Аллергияга қарши дорилар
Аллергикларда гистаминларни ажралиши кечки пайтга бориб максимал даражага етади. Антигистамин дорилар буюрилаётганда шуни хисобга олинади.
♦ Антигистамин препаратлар – куннинг иккинчи ярмида (соат 15-16) ва кечки пайт (соат 19-21 да) ичилади.
♦ Узоқ таъсир этувчи антигистамин дорилари - уйқудан олдин соат 23 да ичилади.
♦ Кетотифен – соат 19 да ичилса эффекти юқори бўлади.

8. Антибиотиклар ва сульфаниламилар
♦ Антибиотиклар бир марталик дозаларини кеч соат 20-21 да ичиш тавсия этилади.  
♦ Сульфаниламид препаратлар эрталаб максимал даражада сўрилади.

9. Даволовчи ва профилактик муолажалар.

♦ эрталаб соат 9 да – организм рентген ва флюорография нурларига чидамли бўлади. Инеъкциялар ва УЗИ текшируви хам шу пайтда ўтказилса яхши.
♦ Ванналар: Соат 16 да - йодобром ванналар; соат 13-17 да хлор-натрийли ва игнабаргли ванналар
♦ Массаж – куннинг иккинчи ярмида эффектли (соат 17-18 да).
 
Кичкина ривоят:
Бемор одам организми томонидан қабул қилинаётган хар бир дори ошқозонга тушгач Оллохдан «Энди нима қилай» сўраркан. Шунда оллох «Бу одам сени қандай ният қилиб ичди» деб савол берар экан. Дори воситаси «Бисмиллохи рахмони рахим, банияти шифо бўлсин, дардларимдан фориғ бўлай» деб ичди деса. Худойим «Унда ўз вазифангни, бажариб, дардига дармон бўл» деб топшириқ берар экан. Аксинча «индамасдан ичиб қўя қолди» деса дори. «Унда сен хам шундайлигича индамай чиқиб кетавер» дер экан худойим.
Хулоса: Бисмиллох деб, яхши ниятларда бошланган кунингиз хосиятли бўлсин.   


© https://t.me/gepamed_ultra