ҚЎЛ ВА ОЁҚЛАРНИНГ КЎП ТЕРЛАШИ НИМАДАН?

ҚЎЛ ВА ОЁҚЛАРНИНГ КЎП ТЕРЛАШИ НИМАДАН?

Кўп терлаш – инсонга рухий дискомфорт холатини келтириб чиқаради. Тиббиёт тилида буни гипергидроз деб аталиб, бир қарашда бу оддий физиологик холат хисобланса, иккинчи томондан жиддий бир касалликнинг белгиси хисобланади.

Гипергидрознинг 2 хил тури фарқланади: бирламчи (идиопатик) ва иккиламчи.
Бирламчи гипергидроз 1 фоиз одамларда учраб, жиддий муаммолар туғдирмайди. Бирламчи гипергидроз болалик давриданоқ бошланиб, ўсмирлик даврида кучайиши мумкин.лар бир умр қўл-оёқларини терлашига шикоят қилиб ўтиб, рухий дискомфорт хис қилади.
Иккиламчи гипергидроз – организмда жиддий касалликлар мавжуд бўлганда юзага келиб, уларни ўз вақтида даволаш талаб этилади.
 
Гипергидрознинг умумий ва чегараланган турлари хам фарқланади.
Умумий гипергидроз инсонда кучли стресс, жисмоний зўриқиш, хаво хароратининг кескин ортиши ёки умумий холсизланиш натижасида хосил бўлади. Бунда пациентларла қўл ва оёқ кафтларини тенгдан терлашига шикоят килади.
Чегараланган гипергидрозда пациентлар гох қўл кафтлари, гох оёқ кафтлари гох елкаси терлашига шикоят қилади. Бу холат қон-томир дистонияси, буйрак усти безлари ва буқоқ бези фаолиятини бузилиши, қондаги адреналин гормонини ортиши натижасида (хроник стресс хисобига) ривожланади.

Гипергидроз асосий сабаблари қуйидагилар:
•    Эндокрин бузилишлар;
•    Қандли диабет;
•    Инфекцион касалликлар;
•    Генетик бузилишлар;
•    Хроник стресс ва асабийлашиш;
•    Ақлий зўриқиш.

Нима қилмоқ керак?

Агар қўл ва оёқ кафтларини доимий терлаши кузатилиб, унга бошқа бир касаллик белгилари хам қўшилса тезлик билан врачга мурожаат қилиш талаб этилади.
Масалан эндокрин безлар патологиясида одам таъсирчан бўлиб қолиб, тез толиқишга шикоят килади. Кўп терлаш буқоқ безида муаммоси бор инсонларнинг деярли барчасида гормонал бузилишлар хисобига ривожланиши кузатилади. Бунга қўшимча одамларнинг хаддан зиёд озиб кетиши ёки семириши хам пайдо бўлади.
«Муаммо кайдан пайдо бўлди» деган саволга фақат мутахассислар жавоб беради. Уни аниқлаб даволамаслик турли кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.


Қайси врачга мурожаат қилиш керак?
Бу муаммо билан терапевт, невропатолог ёки эндокринологга мурожаат қилишингиз мумкин. Улар керакли текшириш усуллари ва тахлилларни белгилаб беради.

Кўп терлашни даволаш.
Вақтида даволанмалик ўзига хос ноқулайликлар туғдиради. Масалан, кўп терлайдиган одамларнинг терисида махсус бактерияларнинг ривожланишига шароит пайдо бўлиши ва натижада ўзига яраша атрофга ёқимсиз хид таратиши мумкин.
Бундай пайтларда турли хил қимматбахо косметик арсеналлар (антиперсперантлар, спрейлар, лосьонлар ёки дезодорантлар) орқали вақтинча бўлса хам қутулиш мумкин. Аммо невролог ва психотерапевтлар фикрича касаллик белгисини эмас, сабабини даволаш эффективроқ хисобланади. Оёқларни терлашини даволамаслик уларда замбуруғлар ривожланишига сабаб бўлади.

Медикаментоз усуллар.
1. Кўп терлашни охирги йилларда ботокс инъекциялари орқали даволаш йўлга куйилмоқда. Бунинг мохияти шундаки, мускулларга укол қилиш орқали биринчидан терининг ташқаридан чиройли қуриниш берилади иккинчидан тер безларига бериладиган импульсларни узиб кўйиш таъминланади ва уларнинг ортиқча фаолиятига чек қўйилади.
2. Махсус дори воситаларини қўллаш орқали. Масалан врач пациентга кафтларга тианин, глутаральдегид, гексахлорид алюминий ва шу каби воситалар билан компресс ёки ванна қилишни тавсия қилиши мумкин. Аммо бу препаратлар биринчидан кучли аллерген хисобланади ва иккинчидан вақтинчалик бўлиб, терлаш кўп бўлганда ва айниқса унинг келиб чиқиши ирсий бўлса кучлироқ усуллар танланади.
3. Ортиқча кўп терлашни жаррохлик усули билан даволаш 95% ли эффект бермоқда. Айниқса бу усул нафақат кафт ва қўллар балки тананинг умумий терлаш турда кенг қўлланилмоқда.

© https://t.me/gepamed_ultra